14
100 китоб тўплами
Умуман олганда, силос учун зарур бўлган асосий материал,
маҳсулот, ускуналар ва ишчи кучи шулар жумласидан:
• Силос
учун етиштирилган экинлар;
• Силосни ўриш
машинаси;
• Силос тиркамаси (икки ўқли, қўшимча махсус силосли
тиркама);
• Силос ўраси (траншея);
• Трактор (камида 3 та йиғиш, ташиш ва ўриш ишлари
учун);
• Иш кучи;
• Пластик-полиэтилен плёнка (35-40 мм ёки ундан қа-
лин);
• Қўшиладиган моддалар (ҳар бир силос учун талаб қи-
линмайди);
• Сомон (тупроқ устига қурилган силос тагига ётқизиш
учун);
• Устини ёпиш учун тупроқ ёки бошқа материаллар.
СИЛОС ВА СЕНАЖ БОСТИРИШ УЧУН
ЭКИЛАДИГАН АСОСИЙ ЎСИМЛИКЛАР
Таркибидаги шакар ва намлилик миқдорига қараб бар-
ча ўсимликлар 3 гуруҳга бўлинади: енгил силосланадиган-
лар, қийин силосланадиганлар ва силосланмайдиганлар.
Енгил силосланадиган ўсимликларга кўк маккажўхори
массаси, жўхори ва оқ жўхори, кунгабоқар,
карам баргла-
ри, кўк арпа, жавдар, қора буғдой, нўхат, сули аралашмаси,
ғалласимон ўтлар, шакар ва озуқавий лавлагилар, уларнинг
барглари, сабзи палаги, баъзи бир тўқай ўтлари ва бошқа-
лар киради.
15
Силос ва сенаж тайёрлаш
98–китоб
Қийин силосланувчиларга картошка палаги, қамиш ва
қурғоқ, яйловнинг табиий ўтлари, нўхатлар, янтоқ киради.
Do'stlaringiz bilan baham: