ҚишлоҚ хўжалигининг Республика ИҚтисодиётидаги аҳамияти. «ҚишлоҚ хўжалиги иҚтисоди» Фанининг предмети, тадҚиҚот усуллари


«Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети ҳамда вазифалари


Download 378.36 Kb.
bet4/10
Sana17.06.2023
Hajmi378.36 Kb.
#1535616
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 МАВЗУ Кишлок хужалиги иктисодиети фанининг предмети, тадқиқот

1.3. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг предмети ҳамда вазифалари

Қишлоқ хўжалиги асосий мақсадига эришиши учун турли хилдаги маҳсулотлар етиштирилади, ишлар, хизматлар бажарилади, улар талабни қондириш мақсадида тақсимланади, сотилади. Корхоналар, бирлашмалар, тармоқлар (туман, вилоят, республика) миқёсида кечаётган бу жараёнлар эркин бозор муносабатлари асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Уларни назарий ва амалий жиҳатдан талаб даражасида ҳал этиш учун республикада туб ислоҳотларни амалга ошириш зарур.

Маъмурий-буйруқ бозликка асосланган, марказдан режали бошқарилган иқтисодиётдан эркин бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш шароитида давлат устуворлигида қишлоқ хўжалигида талабга жавоб берадиган, самарали ҳуқуқий, ташкилий иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизими яратилмоқда: мулкчиликнинг турли шакллари барпо этилмоқда, натижада эркин мулкий муносабат вужудга келмоқда, тадбиркорликнинг ҳар хил турларини яратиш, уларни ривожлантириш йўлидан борилмоқда, ер-сув ислоҳотлари амалга оширилмоқда; тармоқнинг чекланган ишлаб чиқариш ресурслари (ер-сув, капитал, меҳнат, тадбиркорлик қобилияти)дан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш, даромад, фойда ва уларнинг тақсимланиши, инвестицияларни жалб этиш, улардан самарали фойдаланиш, тармоқ ишлаб чиқаришини мақсадга мувофиқ жойлаштириш, ихтисослаштириш ҳамда агросаноат интеграциясини халқаро муносабатлар асосида ташкил этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар тизими яратилиб, улар такомиллаштирилмоқда, ривожлантирилмоқда.

Юқорида таъкидланган иқтисодий муносабатлар тизимини яратишда халқимиз ҳамда қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда табиий, ижтимоий, иқтисодий қонунлар, иқтисодий категориялар талабларидан оқилона фойдаланиш тақазо этилади. Демак, қишлоқ хўжалигининг барқарор иқтисодий асосини, такрор ишлаб чиқариш жараёни ривожлантирилишини таъминлайдиган иқтисодий муносабатлар тизимини яратиш ва уларни ҳаётга жорий этиш масалаларини, йўлларини ўргатиш «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фанининг ҳам предмети, ҳам мақсади ҳисобланади. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фани предмети (мақсади)ни ҳал этиш учун қуйидаги асосий вазифалар ечимининг назарий, услубий асосларини ўргатиш лозим:



  • қишлоқ хўжалигининг босқичма-босқич ривожланишини, унинг республика иқтисодиётидаги ўрни, аҳамияти ҳамда ўзгариш қонуниятларини аниқлашни;

  • тармоққа давлат раҳбарлигини, унда амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар мазмуни ва моҳиятининг ҳолатини, уларни ривожлантириш йўлларини, масалаларини кўрсатиш;

  • қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик турлари, уларнинг фаолиятига баҳо бериш ва такомиллаштириш йўллари;

  • тармоқнинг чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланиш даражасига иқтисодий баҳо бериш тартибини ўрганиш, уларни такомиллаштириш ва ривожлантириш йўлларини асослаб бериш;

  • қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган доимий ва ўзгарувчан, ўртача харажатларни, уларнинг таркиби ва камайтириш йўлларини, етиштирилган маҳсулотнинг ҳажмини, сифатини, самарали тақсимланишини ҳамда пул оқимларини ўргатиш;

  • тармоқда иқтисодий муносабатларни амалга оширишда фойдаланилаётган баҳоларнинг тизимини, таркибини, мазмунини, даромад ва фойдани аниқлаш, уларни оқилона тақсимлаш йўлларини кўрсатиш;

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қай даражада ихтисослашганлигини, жойлашганлигини ҳамда ички ва ташқи интеграциялашганлигини ва бошқа масалаларини ўрганиш.




Download 378.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling