Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар


Интенсив мева боғлар учун жой танлаш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/45
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1265147
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45
Bog'liq
Монография - module innovation

Интенсив мева боғлар учун жой танлаш. Мевадан юқори хосил етиштиришнинг асосий шарти 
боғ учун майдонни тўғри танлаш ва юқори агротехникасини кўллашдир,
Мевали дарахт бир жойда узоқ вақт ўсганлиги сабабли илдиз системаси ерга чуқурлашиб 
кетади. Шу туфайли боғ барпо этиш учун ерларни турли пайвандтагларда ўстирилган хар хил тур ва 
навларнинг талабларига мувофик танлаш керакки, унда мевали дарахт нормал ўсиши таъминлансин. 
Бундан ташқари, сизот сувларнииг чуқурлиги ва сифати жуда мухим ахамият касб этади. Тупроқнинг 
боғ учун яроқлилиги ҳақида физик-кимёвий анализ ҳамда ажратилган майдонда ўрмон ва ёввойи 
мевали дарахтларнинг ўсиши асосида фикр юритиш мумкин. Агар дарахтлар ёмон ўсиб, шох-шаббаси 
учларининг қуриши кузатилса, бу тупрокнинг сифати ёмонлигидан далолат беради.
Масалан, дарахт шох-шаббасининг қуришига тупроқда илдизларнинг нормал ўсишига халақит 
берувчи қаттиқ қатламларни мавжудлиги ёки сувларнинг яқинлиги сабаб бўлиши мумкин. Тупроқнинг 
шўрланганлиги хам салбий таъсир кўрсатади. Кам шўрланган ерларда дарахт ўсиши мумкин, лекин 
тегишли тадбир кўриш керак бўлади тупрок шўрини ювиб, дренажлар оркали ортиқча ер ости сувлари 
чиқариб ташланади.
Мевали дарахтлар ўстирилган боғларнинг тупроғи остидаги катлам ўз механик таркиби бўйича 
жуда енгил бўлмаслиги, шу билан бирга сувни тутиб, унинг ортиқча тўпланишига йўл қўймаслиги 
керак. Тупроқ тагида тўпланиб қолган ортиқча намлик дарахтларга, айниқса, катта зарар етказади. 
Тупроқ тагида кўп миқдорда охак ва ишқорли тузларнинг бўлиши ўсимликлар хлорозига олиб 
келиши мумкин.
Мевали ўсимликлар учун энг яхши тупроқ бу кумоқ тупроқлар устида ҳосил бўлган механик 
таркиби ўртача қумоқ енгил тупроқлар ва ўтлоқ тупроқлардир. Ботқоқланган ва ботқоқ, шўрланган 
ва таг қатлами тошлок ва бошқа ерлар боғ учун унча тўғри келмайди. Бундай ерларни мелиоратив 
ҳолатини яхшиламасдан туриб, фойдаланиб бўлмайди.
Кўчат ўтказишдан олдин тупроқни чуқур ҳайдаш барча тупроқ қатламларида биринчи навбатда 
асосий илдиз системаси жойлашган зоналарда нам тўпланишига, чуқур ҳайдаш билан бир вақтда 
органик- минерал ўғит солиш, қатор ораларига экилган қишлоқ хўжалик экинларининг ўсиши, 
ривожланиши ва ҳосилдорлигининг ошишига ёрдам беради. 
Мевали ва резавор мевали ўсимликларни тур ва навларини танлаш.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling