Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Монография - module innovation
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кузги буғдой ҳосилини йиғиб-териб олиш.
Экинларни парвариш қилиш. Кузги буғдойни парвариш қилиш - бороналаш, озиқлантириш ва
16 суғоришдан иборат. Кузги буғдой тупланиш даврида бороналанади. Лекин, ўсимликларни тупланиш даври ҳам ҳар хил муддатга тўғри келиши мумкин. Кузги буғдой оптимал муддатда экилиб, намлик етарли бўлса, кеч кузгача ўсимликлар туплана бошлайди ва шу ҳолатда қишлайди, бундай вақтда эрта баҳорда, кечроқ экилганда ҳам баҳорда ўсимликлар тупланиш даврида янги бороналар билан бороналаш яхши самара бериши аниқланган. Бунинг натижасида тупроқ усти юмшатилади, ўғит солинади, ўсимликнинг илдиз бўғзи етилади ва улар яхши тупланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, экинлар икки муддатда озиқлантирилади. Биринчи марта тупланиш даврида бороналашдан олдин ва иккинчи марта най ўраш даври бошланганда озиқлантирилади. Озиқлантиришда экишдан олдин берилгандан сўнг қолган ўғитлар баробарига икки қисмга бўлинб, икки марта берилади. Кузги экинлар тупроқ-иқлим шароитига қараб 2-3 мартагача суғорилади. Ер ости сувлари юза жойлашган ерлар ўсув даврида 2 марта,ер ости сувлари чуқур жойлашган ерларда 3 мартагача суғорилади. Кузги буғдой оптимал муддатда сентябр ойининг охири октябр ойининг бошларида экилганда, экишдан сўнг суғорилади, бундан ташқари, ўсиш даврида буғдойни уч мартагача суғориш мумкнн, Экин биринчи марта тупланиш даврида. иккинчи марта най ўpaш даврида ва учинчи марта бошоқланиш даврида суғорилади. Суғориш меъёри тупроқ муҳитига қараб, гектарига 700-800 м3 дан 1000-1200 м3/га ни ташкил этиши мумкин Буғдой экиш вақтида колдирилган эгатлар орқали суғopилади. Бу уcyл энг яхши усул ҳисобланиб, сув тежаб сарфланади. Ер бетида катқалоқ ҳосил бўлмайди васув бир текис тақсимланади. Кузги буғдой ҳосилини йиғиб-териб олиш. Кузги буғдой ҳосилини йиғиб-териб олиш дон етиштириш ва унинг ялпи ҳосили оширишдаги энг сўнгги ва энг маъсулиятли давр ҳисобланади. Ўрим йиғим ишларини ўз вақтида ва қисқа муддатда тугаллаш, нобудгарчиликнинг олдини олиш, буғдойдан мўл ҳосил етиштиришнинг асосий гаровидир. Кузги буғдой ҳосили олдин ўрилиб, кейин йиғиб олиниши асосий усул ҳисобланади. Бу усулда экинлар дони мум пишиқлик даврида махсус ўриш машиналарида ердан 15-20 см баландликда ўрилиб, қуритиш учун анғизга йўл-йўл қилиб ташлаб кетилади. Бу вақтда ўрилган буғдой ерга тўкилмайди. Ўрилгандан бир неча кун ўтгандан сўнг, доннинг қуришига қараб, подборшчик ўрнатилган комбайнларда йиғилади ва янчилади. Ҳосилни олдин ўриб, кейин йиғиб олиш усулининг афзаллиги шундаки, у тўғридан - тўғри ўриб янчишга қараган ўримни 5-6 кун эрта бошлашга имкон беради, такрорий экинлар учун ер очилади, нобудгарчилик кескин камаяди. Мамлакатимизда ҳосил тўла етилган майдонларда ҳосилни бир йўла энг замонавий Кейс, Класс, Доминатор комбайнларида йиғиб олиш жорий этилган. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling