Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар
Экиш усуллари, уруғ экиш меъёри ва чуқурлиги
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Монография - module innovation
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уруғ экиш меъёри.
Экиш усуллари, уруғ экиш меъёри ва чуқурлиги.Кузги буғдой асосан тор қаторлаб даланинг
бир томонга, яъни суғориш йўлига қараб экилиши керак. Шундагина ўсимлик ёруғлик , сув ва озиқ моддалардан тенг фойдаланади. Бу усулда трактор ғилдираклари жойланиш масофасида 1-2 та сеялканинг сошниклари беркитиб, шу сошниклардан уруғ экилмайди. Кейинчалик шу қолдирилган қаторлар орқали буғдой суғорилади. Ўғит ва гербицид солинганда тракторнинг шу қаторлардан юриши таъминланади. Бундан ташқари, кузги буғдойни даланинг ҳам бўйига,ҳам кўндалангига қараб икки марта экиш мумкин. Лекин, бу усулда ортиқча уруғлик ва ёнилғи мойлаш материаллари сарфланади, суғориш ва трактор юриши учун қолдирилган эгатлардан даланинг кўндаланига экилган ўсимликлар нобуд бўлади ва экиш кечиктириб юборилади. Бу усулни лалми ерларнинг текислик зоналарида қўллаш мумкин. Ўзбекистон «Ғалла» илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг олимлари томонидан ишлаб чиқилган ғўзапоя орасига ғалла экиш технологияси ҳам самарали усул ҳисобланади.Бу технология бўйича ғўзапоя қатор орасига ғалла экиладиган майдонларда пахта 1-2 марта терим машиналари ёрдамида териб олингандан сўнг ғўза қатор оралари культивациялар ёрдамида юмшатилади. Юмшатилган қатор оралиғига HРУ-0,5 маркали осма ўғит сепгичлар ёрдамида ғалла уруғи сепилади, сўнгра уруғ культиватор ёки махсус мосламалар ёрдамида тупроққа кўмилади. Бу усулнинг афзаллиги шундан иборатки, ғўзапоя ғалла майсаларини совуқдан ва ётиб қолишдан ҳимоя қилади. Уруғ экиш меъёри. Уруғэкиш меъёри уруғликнинг сифатига, тупроқ унумдорлигига ва сув билан таъминланишига қараб, ҳар хил бўлади. Лалми ерлар унумсиз ва сув билан таъминланмаганлиги сабабли гектарига сарф қилинадиган уруғ миқдори суғориладиган ерларга нисбатан кам бўлади. Уруғни экиш меъёри лалми ерларнинг шароитига қараб ҳар хил бўлади. Тоғ олди ва тоғли зоналарда кўпроқ, текислик ва дўнгли текис зоналарда камроқ уруғ сарфланади. Шунга кўра бундай ерларда бир гектар ерга 2,0-3,0 млн. дона, яъни 60-70 кг дан 120-125 кг гача уруғ сарфланади. Суғориладиган ерларнинг унумдорлиги юқори ва сув билан таъминланганлиги сабабли, ўсимлик қалинлигини ошириш ҳисобига юқори ҳосил олинади. Шунинг учун суғориладиган ерларда уруғ экиш меъёри лалми ерларга нисбатан икки баробар кўп, яъни гектарига 4-5 млн.дона уруғ экилиши керак. Ўзбекистон «Ғалла» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ва ТошДАУ тажриба станциясида ўтказилган тажрибаларга қараганда, гектарига экиладиган уруғ меъёри 3 млн. донадан 6 млн. донагача оширилиши билан буғдой ҳосили ҳам ошганлиги аниқланган. Демак, кузги буғдойни экиш меъёри уруғликнинг сифат ҳамда экиш шароитига қараб 200-250 кг/ га бўлиши керак. Кузги буғдой экиш чуқурлиги, унинг совуққа чидамли бўлишида катта аҳамиятга эга. Уруғ чуқурроқ экилганда тупланиш бўғини ҳам чуқурроқ жойлашади. Кузги - қишги совуқлар пояларга таъсир қилган вақтда ҳам тупланиш бўғинига таъсир қилмаса, ўсимлик нобуд бўлмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда кузги буғдойнинг уруғи экиш вақтида 6-7 см га, лалми ерларда эрта экилганда эса 6-8 см га кўмилиши керак. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling