Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар


Фермер хўжаликларида узум етиштиришнинг истиқболли технологияси бўйича


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/45
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1265147
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   45
Bog'liq
Монография - module innovation

Фермер хўжаликларида узум етиштиришнинг истиқболли технологияси бўйича 
тавсиялар
Республикамизнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида узумчиликнинг салмоғи каттадир. 
Шунинг учун бу сохани тубдан яхшилаш ва жадаллаштириш, долзарб муаммоларни иложи борича 
тезроқ ечимини топишимизни тақазо этади.
Ўзбекистоннинг қулай табиий иқлим шароитларида узумни таннархини кўпда оширмай юқори ва 
мунтазам хосил олиш жуда ҳам қулайдир. Бунда энг эртагидан то қишки навларни етиштиришимизга 
табиий ресурсларимиз мавжуд (2700-50000 фойдали ҳарорат).
Ҳозирги маълумотларимизга кўра, 2012 йил якуни бўйича республикамизда 127 минг 86 гектар 
токзорлар мавжуд. 2060 минг ялпи ҳосил олинган бўлиб, ўсиш суръати 10% ташкил этган. Ҳосилдорлик 
108ц. бўлган. Ҳосилли токзорлар майдони 101,1 минг гектарни ташкил қилади.
Узумчиликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги 
қарори асосида тоғ ва тоғ олди минтақаларида хўраки кишмишбоп ва винобоп навлардан узумзорлар 
ташкил этиш бўйича ишлар жадал бошланди.
Ўзбекистон узумчилигининг асосий йўналиши хўраки ва кишмишбоп узумлар етиштиришдир. 
Мева-узум ишлаб чиқариш структурасида узумнинг салмоғи 37-40% бўлиши, шу жумладан 42% 
хўраки, 32% кишмиш ва 25,5% техник навлар бўлиши даркор.
Бу навлар салмоғини 15-20% ошириш керак. Соҳани ривожлантириб боришда илм асосида ҳозирги 
замон модернизацияси ва технологиялар асосида такомиллаштиришни талаб этади. Узумчилик ва виночилик 
бўйича илмий тадқиқотлар Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-текшириш институтида 
ва унинг филиалларида Фарғона, Самарқанд, Жиззах ва Сурхандарё вилоятларида олиб борилади.


23
Узумчилик қишлоқхўжалигининг қадимий сердаромад тармокларидан бири саналади. Унинг 
меваси ўзининг парҳезлик ва озиқалиги жиҳатадан инсон организми учун энг зарур маҳсулот 
ҳисобланади. Пишиб етилган узум таркибида 15-30% гача қанд моддаси, шунингдек, органик 
кислоталар, минерал тузлар, ферментлар, витаминлар, мева пўсти таркибида ранг берувчи моддалар, 
дубил моддалар бор.
Узум турли мақсадларда (истеъмол қилиш, қуритиш, қайта ишлаш ва ҳ.к.)да фойдаланилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling