Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/45
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1265147
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45
Bog'liq
Монография - module innovation

Узумни ўтказиш қалинлиги
Ўтказиш қалинлиги тупроқ иқлим шароитига, тупнинг ўсиш кучига, шунингдек, ўстириш 
системасига боғлик, Тупроқ қанчалик унумдор ва кучли бўлса, озиқланиш майдони шунчалик катта 
бўлади. Унумсиз тупроқларда (шағалли, қумли ва бошқалар) ток кучсиз ўсади, озикланиш майдони 
ҳам кичик бўдади.
Ишлаб чиқариш шароитида ток кўчатлари 3х2,5; 3х3 схемада экилиб, тик симбағизларда 
ўстирилади. 
Ҳосилли токзорларни парваришлаш
Тик симбағаз.Симбағазли ясаш учун даставвал қатор четларига устунлар ўрнатилади; уларнинг 
кесими оралиғи устунлар кесимидан каттароқ бўлиши керак. 3 м узунликдаги оралиқ устунлар 
токзор бўйлаб, бир-биридан 8 м масофада ўрнатилади. Четки устунлар охирги тупдан улар орасидаги 
масофанинг яримига тенг масофада ўрнатилади ва темирбетон тиргак билан ёки ташқи томондан 
лангар қўйиб маҳкамланади. Тортиладиган симларнинг миқдори тупнинг ўсиш кучига боғлиқ ва 
суғориладиган токзорларда 4-5, лалмикор ерлардаги токзорларда 3-4 қатор бўлиши мумкин.
Токни шакллантириш ва кесиш. Тупни шакллантириш кўчатларни ўтқазишдан бошланади, 
бунда уларда 2-3 та кўзча қолдириб кесилади.
Кўчатларни ўтқазишда уларнинг новдалари қатор чизиғи бўйлаб жойлаштирилади, новдалар 
асоси тупроққа 5-10 см чуқурликда қўйилади.
Кучли кўчатлар ўтқазилганда биринчи йили қатор бўйлаб йўналтирилган 3-4та новда ўстирилади.
Агар кўчатда битта новда ривожланса, учта бачки новда хосил бўлиши учун у тўртинчи бешинчи 
баргидан юқорирокда чилпилади.
Бир йиллик кўчатлар қишга кесмасдан кўмилади, кейинги йили баҳорда симбағаз ўрнатилади.
Иккинчи йили баҳорда туплар новдаларнинг ривожланишига кўра кесилади кучли занглар 
(пишган новдалар), шундай кесиладики, уларни пастки симга боғлаш мумкин бўлсин, кучсизлари 2-3 
та кўзча қолдирилиб, калта кесилади.
Иккинчи йили кузда пишган новдада иложи борича кўпроқ кўзча қолдириб кесилади. Икки 


25
йиллик узун кесилган бачки новдалар калта кесилади, иккита юқори узунроқ новда ҳосил учун 6-8 та 
кўзча қолдирилади. Туп асосидаги 6-8 та яхши рнвожланган новдалар 60-80 см га кесилади.
Чеканка қилинган новдаларни тез шакллантиришда занг тупнинг икки томонида симметрик 
жойлаштирилади, пастки бачкилар калта, юқори новдалар мева қилиш учун кесилади.
Хомток қилиш. Токда тўпгуллар пайдо бўлиши билан хомток қилинади. Токнинг кўп йиллик 
зангларидан ўсиб чиққан бачки навдалар биринчи навбатда олиб ташланади. Бунда токни 
шакллантириш ва зангнинг ўрнини босиш учун керак бўладиган бачки новдалар қолдирилади.
Ҳар бир нав учун тупдаги ҳосилдор ва ҳосил қилмайдиган новдалар нисбати олинадиган ҳосил 
ва новданинг ўсиш кучини, шунингдек, экологик ва агротехник шароитини ҳисобга олган ҳолда 
белгиланади. Масалан, суғориладиган ерларда етиштириладиган майизбоп навларда ҳар иккита 
ҳосилдор новдага бир иккита ҳосилсиз новда қолдириш керак. Лалми токзорларда қиш ва баҳор 
давридаги ёғингарчиликларни ҳисобга олган ҳолда хомток қилинади. Бир вақтнинг ўзида олинадиган 
ҳосил миқдори меъёрлаштирилади ва ҳар бир хосилдор новдадаги битта ҳосил қилмайдиган новда 
қолдирилади. Ёғингарчилик кам бўлган ерларда токнинг жуда кучсизланиб, кетишининг олдини олиш 
мақсадида тўпгулли новдаларнинг учдан бир қисмини олиб ташлаш керак бўлади.
Шароббоп навларнинг кўпчилигида ҳосилсиз новдалар оз қолдирилади, чунки уларда кўп 
миқдорда тўпгулли яшил новдалар ривожланади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling