Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Монография - module innovation
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўғитларни қўллаш.
- Парваришлаш.
Томатдош сабзавотлар
Томатдош сабзавотларга помидор, аччиқ-чучук қалампирлар ва бақлажон киради. Буларнинг барчаси бир йиллик ўсимлик бўлиб, иссиқ талабчандирлар. Шунинг учун уларнинг уруғи 13-15°С да уна бошлайди. 25-30°С да яхши ўсади. Навлари. Ўзбекистонда помидорнинг кўчати экилгандан биринчи меваси пишгунга қадар 48-53 кун талаб этадиган тезпишар Тошкент тонги, Баходир; меваси 55-60 кунда пишадиган ўрта эртанги Узмаш-1, Восток-36, Прогрессивний, ўртапишар (60-65 кун) Подарок, Новинка, Преднестровье, Ўзбекистон, Сурхон-143; ўртанги кечки (66-70 кун) Волгаград 5-95, ТМК-22 ва кечпишар (70-74 кун) Намуна-70, Октябр навлари етиштирилади. Экилгандан меваси техник пишгунга қадар 110-120 кун талаб этадиган тезпишар ширин қалампирдан Наргиза, Заря Востока, ўртапишар (120-140 кун) Дар Ташкента, кечпишар (140 кундан кўп) Дар Ташкента, кечпишар (140 ундан кўп) Зумрад навлари шу кунгача бизнинг шароитимизда етиштирилмоқда. Аччиқ қалампирни – Пикантний ярим аччиқ, Марғилон-330 нави районлаштирилган. Бақлажон 31 навларидан эса Аврора ва Ереван, Замин-1, Феруз экилади. Ўғитларни қўллаш. Бўз тупроқларга экилган томтдошлар таъсир қилувчи модда ҳисобида -азот 150-200, фосфор 140-150 кг ва калий 90-100 кг/га ўтлоқи тупроқларда ўстирилганда эса қуйидагича 140- 150 ва 100. Томатдошлар икки маротаба озиқлантирилади, биринчи озиқлантириш кўчат экилгандан 10-15 кундан сўнг, иккинчи озиқлантириш эса биринчи озиқлантиришдан 20-25 кундан кейин амалга оширилади. Томатдош сабзавотлар ўстириладиган майдонга ўғит шудгорлашдан олдин гектарига 20- 30 та органик ўғит солинса ҳосилдорликни сезиларли даражада оширади. Кўчат экиш. Томатдош сабзавотлар иссиқ парникларда ёки плёнкали иссиқхоналарда 50-60 кун мобайнида тайёрланган кўчатлар билан экилади. Ўзбекистон шароитида эртапишар нав помидор апрел ойининг иккинчи ярмида, кечпишарлари эса аперл охири, май ойининг бошланишида экилади. Қалампир апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида, бақлажон апрел охири, май ойи бошларида экилади. Помидор экилиш услуби (схемаси) уни навига ва нав поясининг баланд бўйли ва паст бўйли бўлишига боғлиқдир. Паст бўйли навлардан гектарига 45-70 минг ўсимлик кўчатини жойлаштириш учун улар 70×25-30 см ва 90×20-25 см, баланд бўйлилари эса 90×40 см (27-30 минг/га) ва 90×30 см/га экилади. Парваришлаш. Помидор ўсув даврида қатор ораси 4-6 маротаба культивация солиниб, маротаба чопиқ қилинади. Биринчи чопиқ кўчат экилгандан 20-25 кундан сўнг бажарилади. Помидор пояси ўсув даврида 2-3 маротаба пуштага йўналтириб таралади. Помидор ҳосилга киргунича 10-12 кунда, сўнг 7-8 кунда бир маротаба, меваси қийғос пишиш даврида эса ҳар теримдан сўнг 3-5 кунда бир маротаба суғорилади. Ўсув даврида ер ости сизот суви юза ёки чуқур жойлашишига кўра помидор 10-13 ва 18-20 маротаба суғорилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling