Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Монография - module innovation
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пиёз ўсимлиги
Карамни парваришлаш. Карам экилганидан 4-5 кундан сўнг ҳато жойлари қайта экилиб
тўлдирилади. Кўчат экилганидан 10-15 кундан сўнг қатор ораси культивация қилиб енгил чопилади ва озиқлантирилади, сўнг суғорилади. Икки маротаба суғорилгандан сўнг кўчат экилганидан 20-25 кундан сўнг иккинчи маротаба комплекс ишлов берилади. Кечки карам эртаги карамга нисбатан 1-2 маротаба кўп культивация қилинади ва озиқлантирилади. Эртаги карамни ўсув даврида 5-9 маротаба суғорилиши керак. Кечки карам ўсув даврида ер ости суви юза ёки чуқур жойлашишига кўра 7-9 ва 12-13 маротаба суғорилади. Гулкарам Бир йиллик ўсимлик бўлиб, 15-20 дона барг ҳосил бўлганидан сўнг қисқа, йўғон, сершох ва серэт гултўпламга ўхшаш карамбош ҳосил қилади. Унинг ташқи муҳит омилларига талаби –оқ бош 33 карамникига ўхшашдир. Ўзбекистонда Кашмер, Скойвокер, Меган F-1 навлари экилади. Гулкарам эрта баҳорда ва ёзда экиб етиштирилади. Эртагиси февраль охири ва март ойининг бошларида экилиб,ҳосили июн ойида етилади. Ёз фаслида кўчатлар июл ойида экилади, ҳосили октябрда пишади. Гулкарамни парваришлаш оқбош карамникига ўхшаш, аммо у карамбош ҳосил қилиш даврида баргларининг уч қисми боғлаб қўйилиши керак. У 70х30-35см схемасида экилади. Карамбоши етилишига кўра ҳосили танлаб узилади. Пиёз ўсимлиги Пиёз совуққа чидамли ўсимлик, унинг уруғи 3-5°С да уна бошлайди, 18-20°С да эса ниҳоллар тез униб чиқади. Униб чиққан ниҳоллар2-3°С, катта ёшдагилари эса 10-12°С совуққа бардош бера олади. Пиёз 18-22°С ҳароратда сифатли ҳосил шакллантиради. Республикада пиёз ниҳоллари униб чиққандан 140-150 кундан сўнг етиладиган ярим аччиқ тезпишар “Қоратол”, ўртапишар (170-180 кун) чучук “Марғилон тухум” пиёзи ва кечпишар (180-200 кун) “Испан 313”, “Каба132”, “Зафар”, “Оқ дур”, “Истиқбол”, “Сумбула” ва чет эл навлари етиштирилади. Пиёз экиш. Пиёз асосан икки муддатда – эрта баҳорда ва ёз-кузда экилади. Эрта баҳорда феврал охири март ойининг бошларида экилади ва у ерни табиий намлиги ҳисобига ундириб олинади. Ёз-кузги қилиб пиёз уруғи август охири сентябр бошларида сепилади. Бу вақтда пиёз тез кўкариб чиқади ва сентябр-октябр ойларида ўсаверади. Қишгача унинг бўйи 10-15 см га етади, бақувват илдизлар ҳосил қилади ҳамда қишни яхши ўтказади ва ҳосили июл ойида пишади. Пиёз уруғи сабзавот сеялкаларида лента шаклида қўшқаторлаб ёки уч қатор қилиб экилади. Бунда ленталар ораси 50-60 см лентадаги қаторлар ораси 15-20 см бўлиши керак ((50+20)/2)ёки (40+15+15)/2)). Кўп қаторли сочма усулда экилган вақтда гектарига 18-20 кг, икки қаторли лента усулида эса 10-12 кг уруғ сепилади. Пиёз “тўқсон бости” муддатда (ноябр-декабр) ҳам экилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling