Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/45
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1265147
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
Монография - module innovation

Пиёзни парвариш қилиш. Пиёз ёз-кузда (август-сентябр) муддатдаэкилса, уруғ униб чиққунга 
қадар 2-4 кун оралатиб икки-уч марта суғорилади. Кейинги парваришлаш келгувси йилда давом 
эттирилади.
Эрта баҳорда (феврал-март) экилган пиёз ниҳоллари бўйи 5-6 см га етганда биринчи ягона ва 15-
20 см га етганда эса иккинчи маротаба ягона қилинади. Биринчи ягонада ўсимликлар оралиғида 3-5 
см, иккинчи ягонада эса7-8 см масофа қолдирилади. Ёз-кузги муддатда экилган пиёз эрта баҳорда 
ягона ва ўтоқ қилинади.
Пиёз ер ости грунт суви юза жойлашган тупроқда 10-14, чуқур жойлашган майдонларда эса 18-20 
марта суғорилади. Қатор ораси 2-3 марта культивация қилиб юмшатилади.
Ҳосилни йиғиш. Пиёз ҳосили қўлда ёки пиёз йиғиштирадиган машинада йиғиб олинади, сўнг 
сохта поясидан 2-3 см қолдириб кесиб ташланади ва пиёзбош бир оз қуритиб, тегишли жойларга, 
сақлаш ва истеъмол қилиш учун жўнатилади.
Пиёзни ноанъанавий усулда етиштириш технологияси 
Пиёз асосан уруғидан экиб етиштирилади. Сўнгги йилларда пиёз кўчатидан такрорий экин 
сифатида экиб етиштириш технологияси ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқаришга тадбиқ этилмоқда.
Бу усулда пиёз етиштириш учун уни 3-4 кг уруғи пиёз экиладиган майдонга яқин бўлган жойда 50-
60 м
2
ерга 4х1 см схемада март ойининг 15-20 кунида экилади. Пиёз кўчати 55-60 кунлик бўлганидан 
сўнг доимий ўсадиган ерга кўчириб экилади. Пиёз кўчати етиштиришда “Оқ дур”, “Истиқлол” ва 
“Қоратол” каби навларини экиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Пиёз кўчатини эртаги картошка ёки карамдан ва хатто бошоқлилардан бўшаган ерларга экиб 
етиштириш мумкин.
Бунинг учун эртаки сабзавотлардан бўшаган ер қисқа муддатда тайёрланиб, эгатлар олиниб


34
суғорилади, сўнг пиёз кўчати уч қаторли лентасимон усулда ((40+10+10+10)/4)х7,5 см схемада экилиши 
керак. Шу схемада экилса гектарига 800 минг туп кўчат жойлаштирилади. Кўчат экилганидан сўнг 2-3 
кун мобайнида суғорилиши керак. Пиёз ўсув даврида қатор ораси 2-3 марта культивация қилиниб, 
6-7 марта суғорилади. Озиқлантириш ва бошқа технологик жараёнлар уруғидан экиб етиштирладиган 
пиёзникига ўхшашдир. Хосили октябр ойида етилади ва гектардан 30-32 тонна махсулот беради.
Бу усулни ахамияти қуйидагилардан иборат: 
• уруғ сарфи 3-4 баробарга камаяди иқтисод қилинади;
• пиёз ўсув даврида бегона ўтлардан тозалаш ва ягона қилишга бўладиган харажатлар 80-90 
фоизга қисқаради;
• бир ердан бир мавсумда олинадиган ялпи махсулот икки баробарга кўпаяди.
• суғоришга сарфланадиган сув 2-2,5 барабарга камаяди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling