Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар
Янги намунавий иссиқхоналарда гидропоника усули билан помидор етиштириш
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Монография - module innovation
Янги намунавий иссиқхоналарда гидропоника усули билан помидор етиштириш
ХХ-асрга келиб дунё аҳолисини кўпайши йилдан-йилга ошиб бормоқда, бундай шароитда инсонларни озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни етарли миқдорда таъминлаш кўп жиҳатдан илм фаннинг ривожланиши ва янги инновацион технологияларни яратилиши ҳамда уларни ишлаб чиқаришга кўпроқ жорий қилинишига боғлиқдир. Ҳозирги пайтда жуда кўп мамлакатларда табиий ресурслар жумладан ер ва сув ресурслари кескин камаймоқда улардан самарали фойдаланиш йўлларини қидириб топиш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Қишлоқ хўжалиги ривожланган Голландия, Исроил, Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Германия мамлакатларида ўтган асрнинг охирларидан бошлаб махсус иссиқхоналарда гидропоника усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш йўлга қўйилган. 36 Гидропоника (Гидропоника грекча суз бўлиб “Гидро”- сув, “Ponos”-ишчи, “Сувли иш эритмаси”- маносини англатади) бу қишлоқ хўжалик экинларини тупроқсиз маҳсус жиҳозланган шароитда сувда эритилган озиқа моддалари ёрдамида етиштирилади. Гидропоника шароитида ўсимликлар учун зарур бўлган барг мутадил омиллар жумладан ҳаво ҳарорати, намлиги иссиқлик, ёруғлик, карбонат ангидрид, тоза сув, макро ва микро озиқа элементлари билан таъминлаш суний равишда вужудга келтирилади. Мутадил шароитларни вужудга келтирилиши натижасида ўсимликларда кечадиган фотосинтез жараёни фаоллашади ва кўплаб органик моддалар тўпланиб ўсимликларни ўсиши ривожланиши ва мўл хосил бериши таъминланади. Бундай янги технологияни Ўзбекистонга жорий қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил ноябрдаги ПҚ-1647 сонли Жанубий Корея Республикаси грант маблағларини жалб этган ҳолда “Ўзбекистонда намунавий иссиқхоналарни барпо этиш” лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ 2013 йилда Тошкент давлат аграр университетининг илмий-тадқиқот ва ўқув тажриба станциясида янги намунавий иссиқхона ишга туширилди. Намунавий иссиқхонанинг умумий майдони 0,50 га бўлиб шундан иссиқхона 0,45 га хизмат кўрсатиш иншоатлари майдон эса 0,05 га. ни ташкил этади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling