Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/45
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1265147
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45
Bog'liq
Монография - module innovation

Картошкани экиш. Картошка Ўзбекистон шароитида икки муддатда экилади – эрта баҳорда ва 
ёзда. Эртанги картошка феврал охири март ойининг бошларида экилади. Картошка баҳорда 6-8 см, 
ёзда эса 12-14 см чуқурликга экилади. Картошкани далага экилиш қалинлиги, қатор ораси 70 см бўлган 
эгатларга вазни 80-90 г ли уруғлар қатордаги ўсимликлар оралиғини 30-35 см қолдириб экилади, 
гектарида 45-47 минг ўсимлик бўлади, ўртача уруғлар 60-70 г, 20-25 см ёки 55-70 минг ўсимлик майда 
(30-60 га) 15-20 см ёки 70-90 минг ўсимлик гектарида бўлади. Картошка уруғидан гектарига 3-4 тонна 
сарфланади.
Парваришлаш. Эртанги картошка ернинг табий нами ҳисобига униб чиқади: кечки картошка 
экилган куни суғорилиши мақсадга мувофиқдир.
Эртанги картошка экилгандан 25-30 кундан сўнг униб чиқади. Картошканинг униб чиқишини 
тезлатиш учун у экилган эгат устига чириган гўнг ёки қора рангли плёнка ёпиш мақсадга мувофиқдир. 
Картошка пояси эгатни қоплагунига қадар қатор ораси 1-2 маротаба культивация қилинади. Эртанги 
картошканинг ўсув даврида 1 ёки 2, кечкиси эса 2 маротаба чопиқ қилинади. Биринчи чопиқ ўсимлик 
бўйи 15-20 см бўлганида, иккинчи маротаба у гуллаш даврида ўтказилади. 
Суғориш сони картошкани етиштириш муддати ва ер ости сизот сувларини чуқур ёки юза 
жойлашишига кўра аниқланади. Эртанги картошкани суғориш апрел ойининг иккинчи ярмидан 
бошланади. У ҳосил тўплаш даври бошлангунгача 8-10 кун оралатиб, сўнг ҳосил тўплаш даврида эса 
4-6 кунда бир маротаба суғорилади (эртаги картошкани суғориш об-ҳавога боғлиқ).
Эртаги картошка ўсув даврида ер ости сизот суви яқин жойлашган майдонларда 4-5, чуқур 
жойлашган майдонларда эса 6-7 маротаба суғорилади. Кечки картошка экилган куни суғорилади, 5-6 
кундан сўнг хокоп сув берилади. Ўсув даврида хар 8-10 кунда бир маротаба суғорилади ва суғориш 
хосил йигишга 2-3 хафта қолганда тўхтатилади. Ер ости сизот суви юза жойлашган майдонларда 
7-10, чуқур жойлашган ерларда эса 10-12 маротаба суғорилади. Картошка ўсув даврида бир-икки 
марта азотли (500-550 кг/га) ўғит билан озиқлантирилади. Озиқлантириш гуллаш даври бошлангунча 
ўтказилиши керак.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling