Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Монография - module innovation
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Фермер хўжаликларида сабзавот экинларини етиштириш технологияси
Узумни қишда сақлаш
Узумнинг кечпишар Октябрьский, Нимранг, Пушти тойфи, Ок тойифи, Кечки ВИР, Ўзбекистон мускати каби хўраки навларини узоқ муддат (5-6 ой) сақлашга қўйиш мумкин. 27 Узоқ муддатли сақлашга яроқли узум олиш учун куйидаги шартларга риоя қилиш зарур: узумни йиғиштириб олишдан 10-15 кун илгари суғоришни тўхтатиш, узумни фақат очик ва қуруқлигида, яъни меваларда шабнам қуриганида ва ёмғирдан кейин 2-3 кун ўтганида узилади, узумни танлаб, яхши пишган, зарарланмаган ва унча зич бўлмаган узум бошларини узиш керак. Узум бошларини эҳтиёт бўлиб, мум ғуборини бузмасдан узиш керак. Узум бошлари узиб олингандан кейин салқин бинога жойлаштирилиши керак. Унгача узум бошлари қуёш нурлари тушмаслиги учун соя жойда узоғи билан 24 соат сақланиши мумкин. Узум йиғиштириб олингандан кейин уни совитиш мақсадга мувофиқ. Узумни сақлаш муддати ҳаво ҳароратини - 1,5° дан 0° гача сақлаб туриш керак. Бу узумни сақлаш учун оптимал хароратдир. Ҳавонинг нисбий намлиги 85-95 фоизни ташкил этиш керак. Узумни узоқ вақт сақлашни таъминловчи энг муҳим омиллар навни тўғри танлаш, узумни ўз вақтида ва сифатли узиш, сақлашга қўйиш вақтида меваларнинг бутунлигини таъминлаш, сақлаш тартибларига ўз вақтида аниқ риоя қилишдан иборат. 28 4. Фермер хўжаликларида сабзавот экинларини етиштириш технологияси Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришиши билан ҳалқ хўжалигини барча тармоқларида ислоҳат ўтказилишини тақозо қилмоқда. Бу ислоҳат асоси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республикада фермер, деҳқон хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб – қувватлаш тўғрисида фармон бўлиб, фармонни жорий этилиши қишлоқ хўжалик соҳасини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни янги юқори босқичга кўтармоқда. Фермер хўжаликлари учун сабзавотчилик бўйича чоп этилаётган қўлланмалар республикамиз Президенти кўрсатган улуғ тараққиёт йўлига озгина бўлса ҳам ўз ҳиссасини қўшади деган умиддамиз. Президентимизнинг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3709-Фармони ва ПҚ- 255-сонли қарори асосида 40 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ташкил этилиб, у ўзини ижобий натижаларини бермоқда. Республикамизда 2012 йилда сабзавотдан 7766,5 минг тонна, картошкадан эса 2056,1 минг тонна ялпи ҳосил етиштирилди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling