Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар


Туганакларни экишга тайёрлаш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/45
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1265147
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45
Bog'liq
Монография - module innovation

Туганакларни экишга тайёрлаш. Картошка етиштиришда айниқса навга хос бўлган туганакларни 
ажратиб олиш ҳамда айниганларини ва ипсимон ўсимта берганларини эса брак қилиш катта аҳамиятга 
эгадир. Уруғлик туганаклар уч хилга ажартилади: 40-50, 50-60 ва 60-70 граммлиларга, 80 граммли 
оғирликга эга бўлган туганаклар кўзларини жойланишига кўра иккига кесиб экилади. Кесилган 
уруғлар экилишидан олдин уларга ТМТД препарати сепилади, бунда 1 тонна кесилган уруғига 3,0-
3,5 кг препарат сепилиш керак. Ёз муддатида экиладиган картошка туганаклари кесилмайди, чунки 
юқори ҳарорат таъсирида улар чириб кетади.
Эртанги картошка пишишини тезлаштирадиган ва ҳосилдорлигини оширадиган самарали 
усуллардан бири, у ҳам бўлса, картошка туганакларини хоналарда 12-13°С да тезпишар навлари 
20-25 кун ва ўртапишарларини эса 30-35 кун мобайнида ундиришдан иборатдир. Бу қуйидагича 
бажарилади, хонадаги сўкчакларга картошка туганаклари 2 қатор қилиб териб қўйилади ёки 10-12 
кг сиғимли юза яшикларга жойланади, яшиклар бўлмаса туганакларни 10-12 кг картошка сиғадиган 


30
полиэтилен қопчаларга жойлаб, қопчани 10-15 еридан 3 см узунликда кесиб, шу холатда ундириш 
мумкин. Агар картошкани ундириш учун хона мавжуд бўлмаса, туганакларни очиқ майдонда плёнка 
остида яшикларда хам ундириш мумкин.
Ёзда экиладиган картошка уруғини экишга тайёрлашни асосий омилларидан бири, у ҳам бўлса, 
кўкарган кўзлари ўсимтаси 8-10 см га етгандан сўнг уларни синдириб олиб ташлашдир. Кўкарган 
кўзларини синдириш сўнгги маротаба картошка экилишига 1,5-2 хафта қолганда амалга оширилиши 
керак, бунда туганаклар экилгунига қадар уларда янги кўзлар ниш уради ва ердан униб чиқади.
Баҳор ва ёз фаслида картошка экилишидан олдин туганакларини ўсишни бошқарувчи моддалар 
гибберлин 0,5 мг/л ва тур 500 мг/л эритмасига солиб, сўнг экилса ижобий натижа беради.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling