Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришда инновацион технологиялар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/45
Sana12.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1265147
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45
Bog'liq
Монография - module innovation

Ерга ишлов бериш
Ерни экин экиш олдидан тайёрлашнинг асосий мезони органик ва минерал ўғитлар берган холда 
шудгорлашдан бошланади. Шудгорлаш вақти эрта кузда бўлиб (октябр-ноябрда), 27-30 см чуқурликда 
ўтказилса, ерни тайёрлаш самарадорлиги анча юқори бўлади.
Сабзавот экиладиган ер кечки экиндан эрта бўшаб, бу ерлар бир йиллик бегона ўтлар билан 
зарарланган бўлса, кузги шудгорлашдан 20-25 кун олдин дискли ёки оддий борона ўтказилиб, тўкилган 
ўт уруғларини униб чиқиши учун ерга сув бермоқликни тақазо қилади. Натижада тўлиқ бўлмаса ҳам 
бегона ўтларни кўпчилигидан қутилиш мумкин.
Сабзавот экиладиган ер текис сув йигилиш ҳолатларидан холис бўлишлиги учун мавжуд 
ариқчалар, нишаб, чуқурликлар кетмон билан текисланади ёки мола босилади. Албатта ерга ишлов 
беришда, сабзавотларни экиш билан узвий богламлиги мавжуд. Масалан: эртанги сабзавотлар феврал 
ойи охирги кунларида ёки март ойини бошларида экилса, сабзавот экиладиган ерга икки маротаба 
борона солинади, агарда сабзавот ниҳоят эрта экиладиган бўлса, шу ерни кузги шудгорлашдан сўнг 
бороналаб эгатлар олиб тайёрлаб қўйилиши зарур бўлади. Сабзавотлар апрель ойининг бошларида 
экилиши режалаштирилса, шу ер эрта баҳорда бороналаб чизель билан 16-20 см (кичик майдонларда 
кетмон, белкурак билан) шудгорланади ва бороналади. Сабзавотларни ёзда такрорий экин сифатида 
(июнь-июль ойларида) экилиши режалаштирилса, ер тайёрлаш суғоришдан бошланади, сўнгра 5-6 
кун ўтиб шудгорланади, бороналади. Бегона ўтлардан халос қилиб, эгат тайёрлаб экилади.
Сабзи, пиёз, майда уруғлик, уруғи умуман юза экиладиган сабзавотлар, экилиш муддатидан 
келиб чиққан холда, ер шудгорланиб, бороналанганидан сўнг бир марта мола босилиши зарур.
Картошка
Картошка туганак мевалилар туркумидан бўлиб, бир йиллик ўсимликдир. Бу ўсимликни ўзига 
хос агротехник усуллари борки, бу усуллар нафақат илмий изланишлар натижасида, балки шу соҳа 
деҳқонларининг турли минтақаларида юқори ҳосил олиш тажрибаси ҳамдир.
Картошкани муқобил ўсиш ҳарорати 20-25°С ни ташкил қилади. Картошка пояси – 1°С да нобуд 
бўлади. Туганаги 5-6°С да ўса бошлаб, тупроқ ҳарорати 19°С даражасида бўлса, жадал ўса бошлайди 
ва туганаклар тугиб етила боради. Туганакларни йириклашиши 23°С да вақтинча тўхтайди. Фермерлар 
картошкани асл хусусиятига катта эътибор беришлари лозим.
Картошка ўсимлиги тупроқдаги намликка, озиқа моддалрига ўта талабчан ва ўзига хос сезгирлиги 
бор. Бинобарин, тупроқ таркибидаги хлор миқдори 0,015-0,020 фоиздан ортиқ бўлса, картошка 
ҳосилдорлиги сезиларли даражада камаяди ёки 0,06-0,07 фоиз мавжуд бўлса, картошка туганакларни 
умуман ҳосил қилмайди. 
2013 йилда давлат реестрига картошканинг 73 нави киритилган бўлиб, шундан энг кўп 
экилаётганлари қуйидагилар: эртапишар – Зарафшон, Қувонч 1656, Латона; эртаги-ўртаги – Бахро 
30, Кондор, Марфона, Романо, Курода, Кўк сарой; ўртаги – Тўйимли, Умид, Пикассо, Санте, Ред Стар, 
Симфония; ўртаги-кечки – Ақраб, Мондиал, Диамант, Кардинал, Марфона ва бошқалар.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling