Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Қўзғатувчиларнинг белгилари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Қўзғатувчиларнинг белгилари: Verticillium dahliae. Гифалари рангсиз, диаметри 2-4 мкм.
Конидиофоралар ғуж шохча (мутовка) шаклли фиалидалар ҳосил қилади, рангсиз, узунлиги 80- 160 мкм (Verticillium albo-atrumнинг конидиофоралариникидан қисқароқ), эни 3-5 мкм, тепа қисмининг эни 2-2,5 мкм. Стеригмалар узунлиги 14-26 мкм, эни остида 2,5 мкм, тепасида 1 мкм энг тепадаги стеригманинг узунлиги (20,4) 30-44 мкм. Конидиялар 1, кам ҳолларда 2 ҳужайрали, рангсиз, эллипсоид шаклли, ўлчами 1,4-12,3x1,4-4,2, кўпинча 3-5,5x1,5-2 мкм, стеригмаларда биттадан ҳосил бўлиб, шилимшиқ модда ёрдамида бириккан думалоқ бошчалар пайдо қилади. Тиним давридаги мицелий тўқ-қўнғир тусли, куртакланувчи ва қораювчи. 97 Микросклероцийларнинг шакли ўзгарувчан, одатда думалоқ ёки узунчоқ, қалин қобиқли, диаметри 30-60 (225) мкм, қўнғир, баъзан қизғиш тусли, сўнгра қораювчи. Verticillium albo-atrum. Гифалари рангсиз ёки оч рангли, эни 2-4 мкм. Конидиофоралар ғуж шохча (мутовка) шаклли фиалидалар ҳосил қилади, рангсиз, аммо биттадан учтагача базал ҳужайралари қораювчи, узунлиги 100-300 мкм, остки қисмининг эни 4-8 мкм, тепа қисмида 3-4 мкм. Стеригмалар узунлиги 24-30 мкм, эни остида 3-4 мкм, тепасида 1 мкм, энг тепадаги стеригманинг узунлиги 30-46 мкм. Конидиялар 1, кам ҳолларда 2 ҳужайрали, рангсиз, эллипсоид шаклли, ўлчами 6-12x2,5-3 мкм, стеригмаларда биттадан ҳосил бўлиб, шилимшиқ модда ёрдамида бириккан думалоқ бошчалар пайдо қилади; ўлчами 3-6 мкм бўлган майда конидиялар ҳам ҳосил қилади. Тиним давридаги мицелий олдин рангсиз, сўнгра тўқ-қўнғир тусли, вақт ўтиши билан қобиғи қалинлашади. Қўзғатувчи замбуруғлар помидордан ташқари, ғўза, картошка, бақлажон, бодринг, қалампир ва бошқа кўп экин, гул ва бегона ўтларни зарарлайди. Паразит ўсимлик қолдиқларида микросклероцийлари ёрдамида сақланади, фунгистазис воситасида микросклейроцийлар тупроқда 20 йилгача сақланиши мумкин (Ҳасанов ва б., 2002). Касаллик помидор уруғлари орқали ўтиши ҳақидаги хабар (Вянгеляускайте и др,, 1989), кейинчалик ўтказилган тажрибаларда исботланмади (NacNab et al., 1983; Watterson, 1985). Фузариоз сўлишга қарши ўлароқ, вертициллез вилт билан анча кам ўсимликлар зарарланади, унинг ҳосилга таъсири ҳам унча катта эмас (Герасимов, Осницкая, 1961). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling