Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Уруғларни фақат сўгал бўлмаган далалардан олинган ҳосилдан 
тайёрлаш; уларни экишдан олдин албатта самарали уруғ дориларидан бири билан дорилаш ёки 1% 
ли калий перманганат эритмасида (100 мл сувга 1 г) 30 дақиқа давомида зарарсизлантириш ва яна 
30 дақиқа давомида совуқ сув билан ювиш, ёхуд ҳарорати 60°С бўлган сувда 10 дақиқа давомида 
димлаш; иссиқхоналарда етиштирилган кўчатларни яганалаш ва далада экиш учун фақат 
соғломларини танлаб олиш; иссиқхоналарни дезинфекциялаш, тупроқни фумигациялаш ёки 
алмаштириш; ҳосил йиғиб олингач, ўсимлик қолдиқларини илдизлари билан бирга дарҳол даладан 
чиқариш ёки кузги шудгор қилганда кўмиб ташлаш; сўгал ҳар йили учраса, алмашлаб экишни 
жорий этиш; бегона ўтлар билан курашиш ва агротехника қоидаларига риоя қилиш лозим 
(Пересыпкин, 1982; NacNab et al., 1983; Watterson, 1985; Вянгеляускайте и др., 1989; Саттарова ва 
б., 2003; Ганиев, Недорезков, 2005; Попкова и др, 2005). 
Помидорда бодринг мозаикасини шу мозаиканинг вируси (Cucumis virus 1) қўзғатади. 
Унинг криптограммаси R/1;1,3/19+1,1/19+0,8/19;S/S;S/Ap. Бу мозаика дунёнинг барча 
мамлакатларида, жумладан Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларида ҳам учрайди ва 
айниқса иссиқхоналарда кенг тарқалган (Власов, 1958, 1960; Watterson, 1985). Помидордан 
ташқари юзлаб ўсимлик турларини зарарлайди (NacNab et al., 1983). Вируснинг ҳар хил 
штаммлари мавжуд бўлиб, касаллик белгилари помидор қайси штамм билан зарарланишига 
боғлиқ. Касал ўсимликларнинг бўйи ва поя бўғин ораларининг узунлиги камаяди, барглар 
ингичкалашиб, баъзилари деярли ип шаклига киради. Илгари баргларнинг ипсимонлигини тамаки 
мозаикаси вируси қўзғатади, деб ҳисоблашган (Власов, 1958, 1960; Вянгеляускайте и др. 1989). 
Касаллик таъсиридан мевалар ўсмай қолади, хунук шакл олади. Вирус ўсимлик қолдиқларида 
сақланмайди, пайванд қилганда ҳам касал помидордан соғломига (тамаки мозаикаси вируси билан 
солиштирганда) қийинчилик билан ўтади. Одатда у зарарланган шафтоли яшил шираси (Myzus 


102 
persicae) билан ўтади; вирус баъзи бошқа шира турлари билан ҳам ўтиши шубҳа қилинади. 
Касаллик дала ичида ҳам шира ёрдамида тарқалади. Бодринг мозаикаси эрта бошланса, ҳосил 
далаларда 10-15%, иссиқхоналарда 50 фоизгача пасайиши мумкин. Касалликка чидамли навлар 
мавжуд эмас (Пересыпкин, 1982; NacNab et al., 1983; Watterson, 1985; Цыпленков, 1986). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling