Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Помидорда жуфт стрик касаллиги ўсимлик бирданига иккита қўзғатувчи - тамаки
мозаикаси вируси (ТМВ = Nicotiana virus 1) ва картошка Х-вируси (КХВ =Solanum virus 1) билан зарарланиши оқибатида ривожланади. Жуфт стрик дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда очиқ далаларда ва айниқса иссиқхоналарда кенг тарқалган. Касаллик баргларда уларга олачипор тус берувчи оч-яшил доғлар ва кичик кулранг-қўнғир некрозлар, новдаларда қўнғир чизиқлар пайдо бўлиши билан бошланади. Сўнгра доғлар яшил, сариқ ва қўнғир тус олади, барглар ўсмайди ва ривожланмайди, пастга қараб букилади; доғлар қўшилиб, бутун баргни қоплайди, барг нобуд бўлади. Айрим новдаларнинг учлари қурийди, ўсимликлар пакана бўлиб қолади. Умуман, поя, новда, барг банди ва мева бандларида узуқ-узуқ чизиқ ва тасмасимон доғлар ривожланиши жуфт стрикка хос диагностик белги деб ҳисобланади. Мевалар сони камаяди, улар 103 дағал, қаттиқ бўлиб қолади, устлари ҳар хил ҳажмдаги қўнғир, сув шимиб олганга ўхшаш некротик доғлар ва яралар билан қопланади. Касаллик ривожланиш даражаси ўсимликни зарарлаган вирус штамми ва экологик факторларга боғлиқ.. Ёруғлик етарли бўлмаган ва 20°С дан паст ҳарорат шароитларида ўсаётган, агрессив штамм билан зарарланган помидор жуфт стрик билан жуда оғир шаклда касалланади. Бундай шароитда касалликнинг инкубацион даври 10-14 кунга тенг. Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятининг очиқ далаларида жуфт стрик туфайли помидор ҳосилининг 15 фоизгачаси (Абдуллаев, 1994), Ўзбекистонда иссиқхоналарида 50-70 фоизгачаси, касаллик жуда кучли ривожланганда эса, ўсимлик нобуд бўлиб, 100 фоизгача ҳосил йўқотилиши кузатилади (Власов, 1958, 1960; Герасимов, Осницкая, 1961). Картошка Х-вируси, ТМВ каби, экин ичида механик усуллар билан ишчилар воситасида жуда осон тарқалади. ТМВ тамаки ўсимликларида, КХВ эса картошка туганакларида қишлайди. Далада вируслар зарарланган бегона ўтлар - эшакшўра, печак, жағ-жағ, цикорий, кресс, қайлюғун ва ихрождан помидорга ўтади. Касаллик билан курашда картошка Х-вирусининг манбаини топиш ва у помидор экилган дала ва ёки иссиқхоналарга ўтиш йўлини йўқотиш энг муҳим чора ҳисобланади. Агар касал ўсимлик пайдо бўлса, уни жуда эҳтиёткорлик билан қазиб олиш, иссиқхонадан (даладан) чиқариб, кўмиб ташлаш ва қўлларни уч марта совун ва чўтка билан пухта ювиш талаб қилинади (Власов, 1958, 1960; Кузнецова, Турсуметова, 1970; Власов, Ларина, 1982; NacNab et al., 1983; Watterson, 1985; Цьтленков, 1986; Флетчер, 1987; Вянге-ляускайте и др. 1989; Ганиев, Недорезков, 2005). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling