Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Уруғларни экишдан олдин тешиклари 1,5-2 мм бўлган элакдан ўтказиб, 
саралаш, ўсимликлар ўсишини тартибга солувчи препаратлар (стимуляторлар) билан ишлов бериш 
ва фунгицидлар билан дорилаш, 12-20 соат давомида ивитиш; иссиқхоналарни дезинфекциялаш, 
шамоллатиб туриш; тупроқни алмаштириш ёки зарарсизлантириш; уни юмшатиш; илиқ сув билан 
суғориш; тупроққа 5 см чуқурликда коллоид олтингугурт солиш (30-40 кг/га) ва унинг 0,4-0,45% 
ли суспензияси билан кўчат экиш пайтида суғориш; янги илдизлар чиқиши учун кўчатларнинг 
тагига 1-4 см баландликда қум, ёғоч қириндиси ёки уларнинг аралашмасини солиш; касаллик 
ўчоғи топилса, у ердаги ниҳолларни эҳтиёткорлик билан олиб ташлаш, ўша жойни калий 
перманганат эритмаси (10 л сувга 3-5 г, 1 л/м
2
) билан суғориш, кейин эса бир ҳафта давомида 
суғормаслик; сабзавотларни омборхоналарда сақлаш қоидаларига риоя қилиш лозим (Андреева, 
1960; Герасимов, Осницкая, 1961; Кузнецова, Турсуметова, 1970; Пидопличко, 1977а, 1978; 
Пересыпкин, 1982; MacNab et al., 1983; Флетчер, 1987; Вянгеляускайте и др. 1989; Сычев, 
Мизунов, 1991; Абдуллаев, 1994; Киргизбаева ва б., 1997). 
Карамнинг фузариоз сарғайиши ва сўлишини гифомицет Fusarium oxysporum f. 
conglutinans қўзғатади. Патоген карам ва бошқа бутгулдошлар оиласига мансуб экинларнинг 
ниҳол ва етилган ўсимликларини зарарлайди. Иссиқхоналарда ниҳоллар, далада ёш ва етилган 
ўсимликларнинг барглари сарғаяди, доғлар ривожланиб, олачипор тус олади, томирлари қораяди, 
ўсимликлар ўсишдан орқада қолади, карам боши кичик ва, барглар тўкилиши натижасида, яланғоч 
бўлиб қолиши кузатилади. Карам навлари замбуруғ ирқлари билан ҳар хил даражада зарарланади. 
Патогеннинг хламидоспоралари тупроқда 11 йилгача, карам бошида омборхоналарда кейинги 
мавсумгача сақланади. Тупроқда калий етишмаслиги фузариозни кучайтиради. 
Кураш чоралари. Чидамли навлар экиш; уруғликка экишдан олдин триходермин (15-20 г - 
2,5*10
9
конидия/г) ёки бошқа фунгицидлар билан ишлов бериш; иссиқхоналарни дезинфекциялаш 
ва тупроқни алмаштириш ёки зарарсизлантириш; далаларда бутгулдошлорга мансуб экинларни 
ҳар 5-6 йилдан кейин қайта жойлаштириш шартига тўғри келадиган алмаштириб экишни жорий 
этиш; калий ўғитларининг юқори меъёрларини қўллаш; ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб, 
йўқотиш; кузги шудгорни чуқур ва ўз вақтида ўтказиш тавсия қилинади (Герасимов, Осницкая, 
1961; Песцов, 1974; Пересыпкин, 1982; MacNab et al., 1983; Вянгеляускайте и др., 1989; Сычев, 
Мизунов, 1991; Абдуллаев, 1994).

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling