Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Микроэлементлар танқислигининг белгилари рН 5,5 дан паст ёки 7,5 дан юқори бўлганида юзага 
чиқади. Одатда, нордон тупроқларда кальций, марганец ва молибден, ишқорли тупроқда темир, 
рух ва марганец, органик моддаларга бой, торфли тупроқларда мис, марганец ва рух, таркибида 
органик моддалар кам бўлган тупроқларда ўсимликларга оптингугурт етишмаслиги кузатилади. 
Озуқа моддалар заҳарлилиги экинга элементлар баланси сақланмаган ўғит киритилганида 
кузатилади ва помидор ўсимликларида қуйидаги белгилар ривожланади. Азот: ёш баргларнинг 
ўсиши секинлашади ёки тўхтайди, ўсимлик тўқ-яшил тус олади, барглар майда бўлиб қолади. 
Фосфор: ўсимликда юқорида келтирилган марганец ва темир етишмаслиги белгилари кузатилади. 


107 
Калий ва хлор: барча, айниқса ёш баргларнинг, ўсиши секинлашади, ўсимлик тўқ-яшил тус олади. 
Марганец: ёш барглар томирчалари ораларида хлороз ривожланади, улар майда бўлиб қолади; 
пастки баргларнинг томирчалари ораларида некротик доғланиш, барг бандлари ва новдаларда 
қўнғир чизиқчалар ривожланади. Кальций: ўсимликда юқорида келтирилган марганец ва темир 
етишмаслиги белгилари кузатилади. Рух ва мис: ўсимликнинг бўйи жуда пасаяди, пояси нозик ва 
барглари майда бўлиб қолади. Барча, айниқса ёш баргларнинг томирчалари ораларида хлороз 
ривожланади, баргларнинг остки томони қизғиш тус олади. Етилган барглар камроқ зарарланади, 
улар пастга букилиши мумкин. Бор: етилган баргларнинг четларида ва томирчалари ораларида 
некроз доғлари ривожланади, барг бўлаклари буришади, барглар қурийди. Молибден: етилган 
барглар томирлари орасида хлороз ривожланади, улар сарғаяди, четлари юқорига буралиши 
мумкин. Магний, олтингугурт ва темир заҳарлиги кузатилганда ўсимликларда ташқи аломатлар 
ривожланмайди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling