Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Помидор мевасининг чатнаши ва шакли ўзгариши
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кураш чоралари.
- Помидор мевасининг ичи бўшлиги.
- Кураш чоралари
- Калий
- Кальций
- Молибден
- Олтингугурт
Помидор мевасининг чатнаши ва шакли ўзгариши - ноинфекцион касаллик, ташқи
муҳит факторлари билан помидор навлари орасидаги ўзаро таъсирлар натижасида ривожланади. Унинг аломатлари - мевалар новдага бириккан жойлари концентрик доиралар шаклида чатнаши ёки меваларнинг тепа қисми (гул бўлган тарафи) паллаларга бўлинган хунук шакл олишидир. Айни шундай белгилар помидор мевалари 2,4-Д гербициди билан зарарланганда ҳам ривожланади. Касалликнинг асосий сабаби - помидор гуллаш пайтида гуллар бирор жиддий жароҳат олиши, масалан, ҳарорат жуда пасайиши, 2,4-Д гербициди билан зарарланиши; мевалар ўсиши қуруқ ҳавода бошланиб, кейин кучли ёмғир ёғиши ёки босиб суғориш; кундуз ва кеча ҳароратлари орасида катта фарқ кузатилиши; мева ўсиши пайтида ҳаво ҳарорати жуда пасайиши ёки жуда кўтарилишидир. Кураш чоралари. Умумий агротехника қоидаларига риоя қилиш, экинларни гербицидлар зараридан асраш, толерант навларни экишдир (NacNab et al., 1983; Watterson, 1985). Помидор мевасининг ичи бўшлиги. Ноинфекцион касаллик, атроф-муҳит факторлари таъсирида гуллар сифатсиз чангланиши ва/ёки етарли мева эти ҳосил бўлмаслиги натижасида ривожланади. Бунда мева бесўнақай шакл олиб, вазни енгил, ичи бўш бўлиб, кам уруғ ҳосил қилади. Ҳаво ҳарорати 38°С дан баланд ёки 13 0 С дан паст бўлиши, кундуз ва кеча ҳарорати орасида катта фарқ кузатилиши, қурғоқчилик ёки ортиқча намлик, гормонал препаратларни пуркаш касаллик чиқишига сабаб бўлади, ортиқча азот қўллаш уни кучайтиради. Кураш чоралари - умумий агротехника қоидаларига риоя қилиш, таркибида моддалар баланси сақланган ўғит беришдир (NacNab et al., 1983; Watterson, 1985). Озуқа моддалар етишмаслиги ёки заҳарлилиги. Озуқа моддалар етишмаслиги кузатилганида помидор ўсимликларида қуйидаги белгилар ривожланади. Азот: барча баргларда (пастдагиларидан бошлаб) хлороз доғлари пайдо бўлиб, улар аста-секин қурийди, ўсимликларнинг бўйи пасаяди, барглар урчуқсимон шакл ва оч-яшил тус олади. Фосфор: поя, новда, барг томирчалари ва бандлари қизғиш-тўқ-қизил тус олади ёки барглар тўқ-яшил тус олиб, уларнинг остки томонида тўқ-қизил доғлар пайдо бўлади, ўсимлик ўсиши секинлашади. Калий: барча баргларнинг (пастдагиларидан бошлаб) томирчалари ораларида хлороз ривожланади, уларнинг четлари куйганга ўхшаб ва буралиб қолиши мумкин. Марганец: ёш ва ўрта ёшли барглар олачипор тус олади, барг томирчалари оралари оч-яшил хлороз билан тўлади. Кальций: ёш барглар хунук шакл олади, сарғаяди, сўнгра уларнинг четларида хлороз ва тўқ-қўнғир некрозлар ривожланади. Магний: олдин пастки барглар томирчалари ораларида хлороз доғлари пайдо бўлади, сўнгра барча барглар аста-секин бутунлай сарғаяди; ёш барглар буралиб, мўрт бўлиб ва қуриб қолиши мумкин. Темир: ёш баргларнинг асосий томирлари орасида хлороз доғлари пайдо бўлади, тўқималар тез сарғаяди ва рангини йўқотади, аммо барг томирчалари яшил рангини сақлаб қолади. Рух: асосан ёш баргларнинг томирчалари орасида олдин хлороз, сўнгра некроз доғлари ривожланади, барглар олачипор бўлиб қолади. Бор: баргларнинг четларида хлорозлар ва кучсиз некроз доғлари ривожланади, бор ўта етишмаслиги кузатилганида новдаларнинг ўсиш нуқталари сарғаяди ва қурийди, ён новдалари ўсиб чиқади. Молибден: пастки барглар томирлари орасида хлороз ривожланади, улар сарғаяди, четлари юқорига буралиши мумкин. Мис: асосан ёш барглар кўкиш-яшил тус олади, юқорига буралиб, қайиқсимон шакл олади, ўсимликлар ўсмай қолади ва хлороз доғлари билан қопланади. Олтингугурт: барглар оч-яшил тус олади, уларнинг (пасткиларидан бошлаб) томирчалари ораларида хлороз ва қисман некроз ривожланади, барглар устида тўқ-қизил доғлар пайдо бўлади, новдалар ёғочлашиши ва нозиклашиши мумкин. Тупроқдаги паст ҳарорат, юқори ёки паст рН, тупроқ зичланиши ва ўсимликлар илдизи зарарланганлиги ўсимликлар озуқа моддаларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling