Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Помидорда беда мозаикасини
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Помидорда тамаки мозаикасини
Помидорда беда мозаикасини шу мозаиканинг кўп компонентли, бацилла шаклли вируси
(Medicago virus 2) қўзғатади. Вирионларининг аксарияти бацилла шаклли, инактивация ҳарорати 70°С атрофида, охирги суюлтириш 1:4000. Криптограммаси R/1;1,1/16+0,8/16+0,8/16;U/U;S/Ap. Касаллик дунёнинг барча мамлакатларида учрайди. Касал ўсимликлар пастга қараб бужмаяди. Поянинг тупроққа яқин қисми (илдиз бўғзи) тўқ-қўнғир тус олади ва бу доғлар поя тепаси ва новдаларига тарқалади. Илдизда қизғиш-қўнғир доғлар пайдо бўлади. Касаллик бошланиш даври билан боғлиқ ҳолда, меваларнинг ҳажми камаяди, ташқи ва ички қисмларида ҳар хил даражада ривожланган қўнғир доғлар ҳосил бўлади. Касаллик помидорга зарарланган бедадан одатда қанотли шафтоли яшил шираси (имаголари) орқали ўтади. Помидор далалари ичида касалликнинг иккиламчи тарқалиши деярли кузатилмайди. Қўзғатувчи вирус беда ва помидордан ташқари бир йиллик маданий экинлардан картошка, қалампир, бақлажон, ловия, нўхат, соя ва люпинни зарарлайди (Watterson, 1985; Саттарова ва б., 2003). Помидорда тамаки мозаикасини тамаки мозаикаси вируси (ТМВ) (Nicotiana virus 1) қўзғатади. Вирионлари узунчоқ шаклли. Криптограммаси R/1;2/5;E/E;S/O. ТМВ бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда, очиқ далаларда ва айниқса иссиқхоналарда кенг тарқалган. Вирус помидор, бақлажон, қалампир ва бошқа кўп экинларни зарарлайди. Унинг кўп штаммлари мавжуд бўлиб, улар помидор навларини ҳар хил даражада зарарлаши ва касаллик белгилари ўта ўзгарувчанлиги билан таърифланади. Зарарланган ўсимликлар, айниқса улар жадал ўсаётган бўлса, қуёшли об-ҳавода сўлиши мумкин, аммо ҳарорат пасайиши билан яна соғлом ҳолати тикланади. Бундай вақтинча сўлиш фазаси, вирус билан зарарланган вақтдан бошлаб 1-2 ҳафта давом этади. Вируснинг кўп тарқалган оддий штаммлари помидор баргларида умумий симптом - мозаика пайдо қилади, бунда баргда бироз бўртиб чиққан тўқ-яшил ва оч-яшил қисмлари бирин-кетин жойлашади, барглар буралади ва шаклини йўқотади, баъзан ипсимон шаклга киради. Баъзи штаммлар ўсимлик барги, пояси ва меваларида некрозлар пайдо қилади, бошқалари баргларда хлороз ривожланишига олиб келади. ТМВ картошканинг Х-вируси билан бирга учраганда, помидорда жуфт стрик белгилари ривожланади. Вирус ўсимлик бўйини ва ҳосил тугишини ҳар хил даражада пасайтириши мумкин. Баъзан помидор мевалари зарарланади ва уларнинг устида қўнғир доғлар пайдо бўлади. ТМВ жуда барқарор бўлиб, у ўсимлик қолдиқларида 50 йилгача сақланади. Вирус ўсимликларга қўл билан текканда ҳам тарқалади. Касал ўсимликлардан соғломларига вирус ишчилар ишлаган пайтда, машиналар, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар орқали механик усулда ўтади. Вирус тамаки устида мавжуд бўлиб, чекувчи ишчилар томонидан экинга тарқатилиши мумкин. Инфекция ўсимлик қолдиқларида сақланади ва кейинги йили экилган помидор ниҳолларини илдизи орқали зарарлайди. Ўзбекистонда ВТМ нинг табиий ўчоқлари қуртэна (Sysymbrium loeselii) да қайд этилган. Асосий инфекция манбаи бўлмаса ҳам, помидорга вирус кемирувчи ҳашаротлар (мисол учун, чигиртка ва қўнғизлар) воситасида ўтиши исботланган. Далада вирус мозаика билан зарарланган бегона ўтлардан (бангидевона, итузум, ёввойи тамаки, горчица ва б.қ.) по-мидорга тарқалади. Бир мавсумдан иккинчисига вирус уруғдан ҳам ўтиши мумкин, аммо мозаика асосан кўчатларни яганалаш ва далага кўчириб экиш пайтда тарқалади. Касаллик эрта бошланганда ҳосил далаларда 10-15%, иссиқхоналарда 50 фоизгача пасайиши мумкин (Власов, 1958, 1960; Кузнецова, Турсуметова, 1970; Власов, Ларина, 1982; Пересыпкин, 1982; NacNab et al., 1983; Watterson, 1985; Цыпленков, 1986; Флетчер, 1987; Вянгеляускайте и др., 1989; Саттарова ва б., 2003). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling