Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касаллик аломатлари. Вертицилёз сўлиш (вертициллёз вилти, вилт) ғўзани ҳарорат қулай 
пайтда (20-24 °С) уруғбаргдан бошлаб, барча фазаларида зарарлайди, аммо кўзга яққол 
ташладиган белгилари кўп ўсимликларда шоналаш давридан бошлаб кузатилади. Касалликнинг 
ривожланиш даражасини қўзғатувчи замбуруғ ирқи (штамми), тупроқдаги инокулюм миқдори, нав 
чидамлилиги ва ҳарорат каби омиллар аниқлайди. Замбуруғ ғўза илдизига кириши билан 
касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши орасида 7-10 (Мирпўлатова ва б.қ., 1981) ёки 8-16 
кун (Козлова, 1969) ўтади. Уруғбарг вилт таъсирида яшил рангини йўқотиб, оқаради ва қурийди. 
Биринчи чин барглар четида ва бош томирлари орасида олдин оқиш сарғиш хлороз, сўнгра қўнғир 
некротик доғлар ривожланади, барг олачипор бўлиб қолади. Вилтнинг бошқа белгилари -барглар 
тўқ яшил тус олиши, ғўза бўйи паст бўлиб қолишидир. Касалликка ўта мойил навларда олачипор 
доғланиш тезда барча юқори ярус баргларига ўтади, улар тушиб кетмасдан, ғўзада турган 
жойларида қуриб қолади. Чидамли навлар барглари ҳам доғланади, аммо уларда, ҳатто об-ҳаво 
касаллик учун қулай бўлганда ҳам кучли ривожланмайди. Ҳарорат кўтарилиши (>26 °С) билан 
вилт ривожланиши ҳатто мойил навлада ҳам камаяди. 
Замбуруғнинг вирулент (касаллик қўзғатувчи қобилияти юқори) ирқлари билан 
касалланган ғўзанинг энг тепадаги барглари доғланиб, пастга букилади ва тўкилади, мева 
шохлари, шоналари ва кўсаклари тушиб кетади, кўп кўсаклар, айниқса ўсимликнинг устки ярмида, 
пишмасдан қуриб қолади. Ҳарорат кўтарилганда хам (>26 °С) вирулент ирқ ғўзанинг барча 
баргларини олачипор қилиб қўйиши мумкин. 
Вилтни аниқлаш мақсадида дала шароитида энг кўп қўлланиладиган усул - бош пояни қия 
ҳолатда кесиб кўришдир. Поянинг ички қисмларида (озиқа моддалар ва сув ўтказувчи 
томирларда) қўнғир доғлар кузатилиши вилт мавжудлиги ҳақида далолат бўлади; ундан ташқари, 
ғўза шохлари, барг банди ва бош томирларида ҳам қўнғир ёки тўқ-қўнғир доғлар кузатилади. 
Ўсимликни кесмасдан вилтни аниқлашнинг қулай усули - барг бандини текшириб кўришдир. Бу 
белгилар ғўза зарарлангандан сўнг тез ривожланади. Чидамли навлар томирлари кучли доғланса 
ҳам, баргларида белгилар ривожланмайди ва ҳосил камайиши кузатилмайди (Davis ва б.қ., 1996).
Замбуруғнинг вирулент ирқлари ғўзанинг барча баргларини ва бутун ўсимликни тезда 
сўлдириши мумкин. Бунинг сабаби - касалланган экиннинг найчасимон ксилема (асосий сув ва 
озиқа моддаларини ўтказувчи томирлар) тўқималари гель (шилимшиқ) моддаси билан тўлиб, 
тиқилиб, сув ва озиқа моддларини ўтказмай қўйиши ҳисобланади. Гель ҳосил бўлишининг сабаби 
эса, тахминларга кўра, замбуруғ вирулент ирқлари томонидан баланд миқдорда ишлаб 


17 
чикариладиган этилен бирикмасининг шикастланган тўқималарда пектиназа ферментининг 
фаоллигини ошириши ва пектин моддасининг парчаланиши ҳисобланади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling