Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Альтернариоз ва бошқа моғорланишлар. Alternaria
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- (Rhizoctonia, Fusarium, Puthium)
- Гоммоз.
- Ниҳол касалликларига қарши кураш чоралари.
- Т. basicola ва Р.ultimum
- (Gliocladium virens
Альтернариоз ва бошқа моғорланишлар. Alternaria ва Aspergillus, Penicillum, Rhizopus
туркумларига оид моғор замбуруғлари одатда тупроқда оддий сапрофит сифатида яшайди, аммо ҳаво салқин, серёмғир ва ғўза ниҳоллари камқувват, нимжон бўлган ҳолларда уларда чириш касаллигини қўзғатади. Чигит унмасдан, моғорлаб кетади, унганлари тупроқ юзасига чиқа олмай чирийди. Бу замбуруғлар ғўза ниҳолларида асосий паразит турлари (Rhizoctonia, Fusarium, Puthium) қўзғатган касалликларни янада жиддийлаштиради. Улар дунёнинг барча жойларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам, кенг тарқалган (Шапова, Григорьянц, 1971; Степанова, 1972; Davis ва б.к., 1981; Minton, Garber, 1983). Гоммоз. Қўзғатувчи бактерия Хanthomonas malvasearum ғўзани бутун ўсиш даврида ҳар хил органларини зарарлайди ва ниҳоллар шикастланиши касалликнинг фақат бир туридир. Касаллик уруғбаргда думалоқ, сув шимиб олганга ёки мой томганга ўхшаш доғлар пайдо бўлиши билан бошланади, улар қуриб, сарғиш-жигар ранг, сўнгра қўнғир, атрофлари қизғиш тусга киради. Гоммоз кучли ривожланганда ниҳоллар нобуд бўлиши мумкин. Гоммознинг ниҳол формасининг энг хавфли томони шундаки, биринчидан, у патоген замбуруғлар қўзғатадиган касалликлар билан бирга ўсимликларга қаттиқ ялпи салбий таъсир кўрсатади, патоген ва ярим паразит замбуруғлар учун тўқималарда "дарвоза" очиб беради, иккинчидан уруғбаргдаги доғлар устида миллионлаб бактериялар ҳосил бўлиб, улар ёмғир ва ҳашаротлар воситасида янги баргларга, сўнгра эса ғўзанинг бошқа органларига (поя, кўсак) тарқалиб, зарарлайди. Касаллик ва унинг қўзғатувчиси ҳақида батафсил маълумотлар ушбу маърузанинг "Гоммоз" бўлимида берилган. Ниҳол касалликларига қарши кураш чоралари. Ниҳоллар гоммоз билан зарарланишига қарши курашда дунёда кенг қўлланилиши ва самарадорлиги бўйича ягона чора - чигитни суюлтирилган 9 фоизли сульфат кислотаси (ёки кам ҳолларда- бошқа кислоталардан бири) билан туксизлантиришдир. Бунда чигит тукидаги бактериялар 100 фоиз ҳалок бўлади. Шу билан бирга АҚШ ва кўп бошқа мамлакатларда гоммоз бактериясининг фанга маълум бўлган 18 та ирқига чидамли ғўза навлари яратилган ва экилмоқда (Davis ва б.к., 1981). Ўзбекистонда гоммозга қарши курашда, айниқса уруғбарг ва ёш ниҳоллар касаллигини камайтириш мақсадида уруғлик чигит дориланади. Гоммознинг кучли ривожланиши 13 кузатиладиган туманлар (минтақалар) ёки хўжаликларда экиш учун мўлжалланган чигит одатда бронотак, ўртача ё кам тарқалган жойларда бошқа бир қатор уруғ дориларини ишлатиш тавсия қилинган. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда асосан Жиззах вилоятида чигит кислота ёрдамида туксизлантириб экилмокда. Шу билан бирга 1999 йилнинг охиридан бошлаб Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган баъзи ташкилотлар Сирдарё (Марказий Осиё Уруғ Ширкати, АҚШ) ва Сурхондарё ("Олтин чигит" ўзбек-юнон қўшма корхонаси) вилоятларида жойлашган ўзларининг заводларида кислота билан туксизлантирилган, солиштирма оғирлиги бўйича калибрланган, самарали замонавий фунгицид (Витавакс 200 ФФ) билан дориланган чигит ишлаб чиқаришни бошлашди. Хулоса қилиб айтсак, олдимизда гоммоз бактериясининг вилоятларда тарқалган ирқларини аниқлаб, уларга чидамли ғўза навларини яратиш, чигитни кислота ёрдамида туксизлантириш билан биргаликда, Ўзбекистонда гоммоз муаммосини бутунлай бартараф қилишни таъминлашдек муҳим вазифа турибди. Ниҳол касалликларини қўзғатадиган замбуруғларга келсак, уларнинг алоҳида турлари тупроқда одатда якка ҳолда эмас, балки бир нечтаси бир вақтда учрайди, шунинг учун уларга қарши курашнинг асосий чоралари ҳам умумийдир. Уруғлик чигитнинг сифатли бўлишини таъминлаш - ниҳол касалликларига қарши курашнинг калитини топишдир. Чигитнинг сифатини аниқлайдиган критерий (мезон) - унинг юқори намлик ва ҳарорат шароитида қанча муддат сақланганлигидир. Бу критерий, уни қўллашни осонлаштириш мақсадида, АҚШ олимлари (Davis ва б.к., 1981;) томонидан 100 фоиз намлик ва 50 °С ҳароратда сақланган кунлар сони шаклида андозалаштирилган ("андаза шароити"). Ушбу шароитда бир кун ҳам сақланмаган уруғлик "аъло сифатли чигит" деб баҳоланади ва у паст ҳароратда секинроқ униши ва ўсиши, кам чириши, қобиғи кам моғорлаши, ниҳол илдизларининг соғломлиги, паст ҳароратга етарли даражада чидамлилиги ва замбуруғ касалликларига мойил бўлмаслиги билан таърифланади. Баҳорда эрта экиш учун фақат аъло сифатли чигит ишлатиш зарур. Андаза шароитида 2-3 кун сақланган уруғлик "кондицион чигит" ҳисобланади ва унинг пастроқ ҳароратда жуда тез униб чиқиши ва ўсиши кузатилади. Аъло сифатлидан фарқли ўлароқ кондицион чигит чиришга ва унинг қобиғи моғорлашга мойилроқ, ниҳол илдизларида майиб- маймоқлик (қийшайган-буришган, ўлчамлари ва шакли ўзгарган илдизлар) кўпроқ, совуқка чидамлилиги камроқ ва касалликларга чалиниши баландроқ бўлиши билан тавсифланади. Кондицион чигитни жуда эрта экиш мақсадга мувофиқ эмас. Уни қурғоқ, экишдан кейин суғориладиган, тупроқ намлиги узоқ сақланмайдиган ва фақат чигит униб чиқиши, тупроқ юзасига чикқунча етадиган минтақаларда экиш лозим. Бундай чигит касалликлар хавфини камайтириш мақсадида экишдан олдин самарали фунгицид билан дорилашни ва юқори агротехникани талаб қилади. Андаза шароитида 4-5 кун сақланган чигит "сифати қисман пасайган" деб баҳоланади. У анча секин унади ва ўсади, қобиғи моғорлашга жуда чидамсиз, жуда тез чирийди, ниҳолларнинг анча қисмининг илдизи майиб-маймоқ, совуққа бардошсиз, ниҳол касалликларига жуда мойил. Сифати қисман пасайган чигит башорат бўйича тупроқ ҳарорати кечалари ғўза ниҳоллари учун камида бир неча кун қулай бўлиб туриши кузатилганда эқилиши лозим. Бундай чигитни экишдан олдин энг самарали фунгицидлар билан дорилаш шарт; уни системали инсектицидлар билан дорилаш қатъиян ман этилади (Davis ва б.к., 1981). Тажрибалардан маълум бўлишича (Davis ва б.қ., 1981), аъло чигит паст ва оптимал ҳароратда ўстирилганда, униб чиққан ва илдизи соғлом бўлган ниҳоллар сони бўйича фарқ кузатилмаган. Кондицион чигит ҳам бир хил миқдорда ниҳол берган, аммо паст ҳароратда илдизи майиблари кўпроқ бўлган. Сифати қисман пасайган чигитнинг униб чиқиши анча камайган ва паст ҳароратда кўпчилик ниҳолларнинг илдизи майиб бўлган. Чигит ювилган суюқликнинг электр ўтказувчанлиги текширилганда, аъло сифатли чигит энг паст, кондицион – бироз баландроқ, сифати қисман пасайган чигит эса анча баланд балл кўрсатган. Чигит сифатини ўзлари текширишни хоҳлаган деҳқрнлар (фермерлар) қуйидаги тезкор усулдан фойдаланишлари мумкин. Тупроқ челакда 130 °С да 1 соат зарарсизлантирилади ва совутиб, таги ясси бирон идиш (лаган, тос)га солинади. Чигит эқилади, бироз сув берилади ва хона ҳароратида (тахминан 20 °С) ўстирилади. Униб чиққан ниҳоллар санаб борилади ва натижада, чигитнинг фақат сифат кўрсаткичи бўлган униш энергияси ва унувчанлиги аниқланади. 14 Чигит сифатини дастлабки аниқлаш учун уни кесиб кўриш лозим; муртаги оқ ёки сарғишроқ-оқ бўлиши, қўнғир, кулранг ёки қорайган бўлмаслиги керак. Кислота ёрдамида туксизлантирилган чигитни солиштирма оғирлиги асосида калибрлаш ёрдамида ҳам сифатли гуруҳларга ажратиш мумкин. Омборхоналарда сақланаётган чигитнинг сифати пасайиб бориши жараёнида ундаги эркин ёғ кислоталарининг миқдори пропорционал (мутаносиб) равишда ошиб бориши ҳам чигит сифатининг кўрсаткичи бўла олиши ҳақида далолат беради. Ниҳол касалликларини камайтириш мақсадида чигит тез униши ва ўсиши учун об-ҳаво қулай пайтда экиш зарур. Бундай шароитда ниҳоллар касаллик учун мойил бўлган ўсиш фазаларидан тез ўтиб олади ва зарарланиш эҳтимоли камаяди. Чигит экилгандан сўнг 10 кун ичида униб чиқишини таъминлаш айни муддао ҳисобланади. Тажрибаларнинг кўрсатишича, чигит униши 10 кундан кўпга чўзилса, ҳар бир қўшимча кун потенциал ҳосилни 0,7 фоизга, чигит 28 кунда унганда эса 13,0 фоизга камайтиради (Hake ва б.қ., 1996). Ғўза ўсиши учун ҳароратнинг пастки чегараси (шартли равишда қабул қилинган биологик минимум) 10°С ҳисобланади, аммо ўсимликлар униши учун бўсаға ҳарорат 15°С (Мўминов, Карнаухов,1981), АҚШда эса 15,6 °С ни (Hake ва б.қ., 1996) ташкил этади.Ўзбекистонда чигит экиш учун тавсия килинган тахминий муддатлар (Кондратюк, 1981) куннинг ўртача ҳарорати барқарор равишда 15°С дан ошадиган саналарга (Мўминов, Карнаухов, 1981) асосланган бўлиб, улар жанубий вилоятларда 25-15 апрель, шимолда 10-30 апрель, қолган минтақаларда 1-20 апрелга тўғри келади. Шу билан бирга чигитни ҳавонинг кунлик ўртача ҳарорати 10 кунгача 12-14°С орасида бўлган даврда экиш лозимлиги хақидаги тавсия (Контратюк, 1981), юқорида айтилганларга тўғри келмайди, чунки тупроқ ҳарорати экиш чуқурлигида 14,5°С дан паст бўлса, чигит унмайди (Garber ва б.қ., 1996). Уруғлик тавсиядагидан (3-5 см) чуқур экилмаслиги керак, чунки жуда чуқур экилган чигит кечроқ чиқиши ва гипокотиль узунроқ бўлиши унинг касаллик қўзғатувчи организмларга дуч келиш эҳтимолини оширади. Дунёда чигитни чиришдан ва ниҳолларни касалликлардан ҳимоя қилишнинг энг асосий ва самарали усули уруғликни дорилашдир. Бу тадбирни илмий асосланган равишда қўллаш учун қуйидаги маълумотларни билиш ёки тўплаш талаб этилади: -чигит тури (тукли, туксиз, синфи ва ҳ.к.); - туксизлантириш усули (механик, кислота ёрдамида, чигит устида қолган кислота қолдиғини нейтраллаш усули); -чигит сифати (аъло, кондицион, қисман пасайган); -чигит етиштирилган минтақа (вилоят, туман, хўжалик) ва у ерда тарқалган ниҳол касалликлари (ризоктониоз, фузариоз ва ҳ.к.); - чигитнинг лаборатория таҳлили натижалари (унувчанлик, ўсиш энергияси, аниқланган касаллик турлари ва зарарланиш даражалари); - чигитни экиш учун мўлжалланган минтақада учрайдиган ниҳол касалликлари қўзғатувчиларнинг турлари ва тупроқдаги миқдорлари; уларнинг олдинги йилларда тарқалиши ва ривожланиши. Маълумки, ниҳол касалликлари қўзғатувчиларининг хар хил турларига қарши ишлатиладиган мавжуд уруғ дориларининг самадорлиги ҳам ҳар хил. Чигитни зарарланган ва тупроқда учрайдиган патоген замбуруғларнинг турларини ва тарқалишини билиш, уларга қарши энг самарали уруғ дориларини танлаб олиш ва ишлатишга асос бўлади. Паразитларнинг тупроқдаги миқдорини билиш эса ниҳол касалликлари башоратини йўлга қўйишга ёрдам қилади. Мисол учун, 1 г тупроқда Т. basicola ва Р.ultimum замбуруғларининг пропагулалари сони 50 та ёки ундан кўп бўлса (айниқса паст ҳарорат ва юқори намлик шароитида) ниҳоллар қора илдиз чириши ёки питиоз билан касалланиши муқаррар эканлиги аниқланган (Garber ва б.қ., 1996). Тупроқ ва ниҳолларда учрайдиган касаллик турлари ҳақидаги маълумот зарарланган минтақаларда чигитни ва у билан бирга, касаллик қўзғатувчи замбуруғларни, зарарланмаган минтақаларга тарқалишининг олдини олиш учун хизмат қилади. Шуни яна бир карра таъкидлаш керакки, ҳозирги пайтгача пахтазорларимиз тупроқларида ғўза ниҳол касалликларини қўзғатувчи замбуруғлар турларининг таркиби ва уларнинг тупроқдаги миқдорлари деярли ўрганилмаган ва бу ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган олимларимиз ва мутахассисларимиз олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Бу вазифа бажарилгач, ўз навбатида, Давлат Кимё Комиссияси томонидан ғўза чигит дориларини рўйхатга олиш, уларнинг самарадорлигини минтақаларда кучли тарқалган ниҳол касалликларини 15 қўзғатувчи замбуруғларнинг алоҳида турларига қарши синаб кўрилгандан сўнг ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Кўп йиллик тажрибаларнинг кўрсатишича, ҳар хил ниҳол касалликлари билан кучли зарарланган тупроқларда эқиладиган чигитни фақат бир фунгицид билан дорилаш етарли бўлмас экан (Garber ва б.қ.,1990). Шунинг учун, лозим топилса, чигит 2 та ёки 3 та фунгицид қоришмаси ёхуд инсектицид, ниҳоллар униши ва ўсишини тезлаштирувчи, ҳар хил ҳўлловчи ва дори ёпишишини таъминловчи моддалар бирикмалари билан ҳам дориланиши мумкин. Мисол тариқасида айтсак, АҚШнинг пахта камари штатларида чигитни дорилаш учун 11 тадан (Нью-Мексико штати) 34 тагача (Тэннесси) фунгицидлар, уларнинг қоришмалари ва ёрдамчи моддалар тавсия қилинган (Davis ва б.қ., 1981). Фунгицидларни уруғ дорилашдан бошқа ишлатиш усулларини тупроққа экишдан олдин ёки экиш пайтида чигит билан бирга киритиш бўлиб, бу усул ниҳол касалликлари (ва вертициллёз сўлиш касаллиги) қўзғатувчилари билан кучли зарарланган тупроқларда қўлланиш учун тавсля қилинган. Кимёвий ҳимоя чигит ва ниҳол касалликларига қарши курашда асосий тадбир бўлиши билан бирга, кейинги йилларда биологик усулни ишлаб чиқиш устида жуда жадал тадқиқотлар ўтказилмоқда. Бу мақсадда чигит патогенларининг антогонистлари (Gliocladium virens, Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling