Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Қора илдиз чиришThielaviopsis basicola номли дейтеромицетлар синфига оид замбуруғ 
қўзғатадиган касаллик бўлиб, асосий аломати – ўрта ва ингичка толали ғўза ниҳолларининг 
илдизларида пўстлоқ (қобиқ) чириши, касалликнинг кам учрайдиган шакли эса – ингичка толали 
ғўза кўсаклари очила бошлаган даврдан эътиборан (август-сентябр) илдиз бўйинчаси (айниқса, 
унинг ички қисми) чириши ва ўсимлик сўлиши билан таърифланади. 
Замбуруғ ниҳол илдиз тармоғининг ва поянинг тупроқ сатҳидан пастки қисмидан пўстлоқ 
ва пўстлоқнинг устки пардаси (эпидермиси) тўқималарига кириб зарарлайди; зарарланган 
тўқималар қорайиб кетади. Замбуруғ кам ҳолларда илдизнинг ички қисмлари (эндодермис, 
ўтказувчи томирлар тармоғи ва уни ҳимояловчи тўқималар) га ўтиб зарарлаши, бунда касалланган 
ниҳол илдизи пўстлоғини қўл билан осон сидириб олиш мумкинлиги ва илдизнинг ички қисмлари 
зарарланмаганлигини кўриш мумкин. Одатда касалланган ниҳолнинг ўқ илдизи соғлом 
ўсимликникига нисбатан анча нозиклашади. Касаллик кучли ривожланганда, ниҳолларнинг ўсиши 
жуда секинлашади, бўйи паст бўлиб қолади ва уларни тупроқдан осон суғуриб олиш мумкин 
бўлади. Қора илдиз чириши ва бошқа ниҳол касалликлари қўзғатувчилари учун ҳароратнинг паст 
(4-15 
0
С) ва намликнинг юқори бўлиши (ёмғир) жуда қулайдир. Бундай шароитда кучли ёки жуда 
кучли зарарланиш кузатилади (Davis ва б.қ. 1996). 
Касаллик ниҳолларда 2-4 ҳафта давом этгандан сўнг, ҳарорат 20-25 
0
С га кўтарилиши 
билан чириган пўстлоқ ва эпидермис тўқималарининг ўрнига пўстлоқнинг ички қисмларидан янги 
тўқима (перидерма) ўсиб чиқади. Чириган тўқималар 1-2 ҳафта ичида арчилиб, тушиб кетади ва 
ниҳол касал бўлганини аломатлари деярли қолмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун қора илдиз 
чириш касаллиги кўпинча униб чиққан ниҳоллар сонини камайтиради. 
Қора илдиз чиришининг ёз ёкит кеч кузда ингичка толали ғўзада учрайдиган хили ниҳол 
касалланишининг давоми бўлиб у, баргларнинг поядан тушиб кетмасдан, поя ёш тўқималарининг 
бирдан сўлиши билан таърифланади. Бундай ўсимлик, худди яшин ургандек тўсатдан қуриб 


10 
қолади. Касалликнинг яққол кўринадиган аломати – илдиз бўйинчаси ва унинг юқори томони (10-
12 см баландликкача) жуда сезиларли даражада йўғонлашиб қўнғир ёки тўқ-қизғиш ранг олиши 
ҳисобланади. Thielaviopsis basicola ниҳолнинг тўқималарига киргандан сўнг 2-4 кун ичида 
илдизнинг устки қисмларида икки хил спора ҳосил қилади: фиалоконидия (эндоконидия) ва 
артроспора (хламидоспора). Фиалоконидиялар таги шиш ва устки қисми цилиндрсимон 
конидиофоралар ичида ривожланади. Улар цилиндр шаклида икки томони ҳам силлиқ, рангсиз 
бир ҳужайрали, ўлчамлари 8-20х4-6 мкм. 
Артроспоралари қалин деворчали, тўқ-қўнғир, диск шаклида, занжирсимон. Ҳар бир 
занжир 4-8 та артроспорадан иборат, занжирнинг энг пастдаги спораси рангсиз. Занжирлар 
ўлчами24-55х8-16 мкм, алоҳида спораларники 10-17х5-8 мкм. Лабораторияда агарли озиқа 
муҳитларида замбуруғ колонияларининг ранги кул ранг. 
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, қора илдиз чириш касаллиги кенг тарқалиши учун шарт – 
тупроқда замбуруғ пропагулалари миқдори энг камида 50 ёки ундан кўпроқ бўлиши керак экан: 
АҚШ жанубий-ғарбий штатларининг ғўзада қора илдиз чириш кўп тарқалган далаларида замбуруғ 
пропагулаларининг миқдори 1 г тупроқда 50-750 тани ташкил этиши аниқланган (Davis ва б.қ. 
1996). 
Далаларда ўсаётган касалликка мойил хўжайин ўсимликларнинг йўқлигида замбуруғ 
артроспоралари «фунгистазис» ҳодисаси мавжудлиги туфайли, тупроқда ўсмасдан бир (Каримов, 
1980) ёки кўп (Расулев, 1981) йиллар давомида сақланади. Касалликка чалинишга мойил экин 
тури (масалан ғўза) экилгач, ниҳоллар илдизларидан чиқарадиган органик моддалар 
фунгистазисни «бузади» ва замбуруғ споралари «уйғониб», ўсишни бошлайди ва ниҳолларни 
зарарлайди.
Thielaviopsis basicola кенг ихтисослашган полифаг, ғўзани, дуккакли, сабзавот, техник 
экинларни, тамакини, гуллар ва манзарали ўсимликларни ҳамда бегона ўтларни зарарлайди. 
Айниқса далаларда кенг тарқалган саломалайкум, ажриқ, эшАҚШўра, қора курмак (шамак) ва 
сутчўп каби бегона ўтлар қора илдиз чириш билан кўп касалланади (Климова,1979). Касалликка 
чалинишга мойил ўсимлик турларига юзга яқин (Каримов,1976), бошқа манбаларга кўра (Можина 
ва б.қ.,1984) – 200 дан ортиқ. Ғўза навлари ичида қора илдиз чиришга юқори чидамлилари йўқ, 
фақат касалланиш даражалари ҳар хил бўлганлари мавжуд. Тадқиқотларда текширилган 
навларнинг аксарияти касалликка чалинишга мойил (Расулев, Кравцова, 1971; Расулев, Тагирова, 
1971; Расулев ва б.қ., 1974; Шакиров, Тагирова, 1980). Умуман ўрта толали ғўза ингичка толали 
навлардан камроқ зарарланади (Расулев, Тагирова,1971; Расулев ва бошқ. 1974). 
Қора илдиз чириш касаллигининг Марказий Осиёда ингичка толали ғўзада тарқалиши 
баъзи йиллари 70-80 фоизга етганлиги кузатилган (Ҳасанов ва б.қ.1982). Сурхондарё вилоятида 
ниҳолларда ва очилаётган ғўзада 33 фоизгача ўсимликлар касалликка чалинган (Расулев, 
Тагирова, 1971). Паразит ниҳоллар сонини 36 фоизгача камайтириши ҳақида ҳам маълумот бор 
(Каримов, 1976), аммо бу ҳол Thielaviopsis basicola замбуруғининг бошқа паразит турлар билан 
биргаликдаги таъсири оқибатида кузатилган бўлиши мумкин, чунки қора илдиз чириш 
ниҳолларни нобуд қилиши мумкинлиги бошқа олимларнинг кўп йиллик кузатув натижаларига 
(Davis ва бошқ.,1981, Garber, ва бошқ.,1996) мос келмайди. 
Қора илдиз чиришнинг экинга асосий салбий таъсирлари – ниҳоллар илдиз тармоғининг 
фаолияти бузилиши туфайли бўйи паст, нимжон бўлиб қолиши, ўсиш ва ривожланишдан 
кечикиши, ҳосил пишиши 3-4 ҳафтагача орқада қолиши ва оқибатда умумий ҳосил миқдори ва 
сифатининг пасайишидадир. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling