Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Вертициллёз сўлиш 
Касалликнинг географик тарқалиши. Вертициллёз вилт дунёнинг барча пахта 
эқиладиган мамлакатлари ва минтақаларида тарқалган; Мисрда, ингичка толали ғўзада жуда кам 
учрайди (Бородин, Рунов, 1983). Ўзбекистонда (ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида) вилт 
барча минтақаларда учрайди, айниқса Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро вилоятларида ва 
бошқа вилоятларнинг айрим жойларида жуда кенг тарқалган (Мирпўлатова ва б.қ.,1981). 
Касалликнинг ғўза ҳосилига таъсири. Вертициллёз сўлиш ғўзанинг 2 турини хам 
зарарлайдиган энг мудҳиш касалликлардан биридир. Баъзи навлар чидамли бўлса ҳам, тўла иммун 
навлар мавжуд эмас. Марказий Осиёда касаллик ҳар йили ўртача 8-10 фоиз, Ўзбекистонда эса 10-
15 фоизга яқин (йилига 400 минг тоннача) ҳосилни нобуд қилади (Муҳамеджанов, 1966; Бенкен ва 


16 
б.қ., 1974; Бородин, Рунов, 1983). Йўқотиладиган ҳосил миқдори ғўза тури ва нави, тупроқ 
микросклероцийлари билан зарарланиш даражаси, касаллик бошланиши даври ва об-ҳаво 
шароитларига боғлиқ. Баргларда вилт белгилари қанчалик эрта кўрина бошласа, нобуд бўладиган 
ҳосил ҳам шунчалик юқори бўлади; улар кеч намоён бўлганда ҳосил пасаймаслиги ҳам мумкин 
(Garber ва б.қ., 1996). 
Вилт эрта (июн охири - июл боши) кузатилганда ва экин 26,4 фоизга зарарланганида, 
кўсаклар сони 90,5 фоизга, кеч (август охири -сентябр боши) намоён бўлиб, экин 88,8 фоизга 
шикастланганида эса кўсаклар сони 29,7 фоизга камайган (Мирпўлатова ва б.қ., 1981). Тошкент 
вилояти Янгийўл тумани хўжаликларида 1968-1969 йилларда пахта ҳосили вилт эрта 
бошланганида 79,0 фоизга, кеч кузатилганда эса 21,0 фоизга камайган (Ҳакимов, 1971). 
Ўрта толали ғўза навлари кўпроқ, ингичка толалилари эса камроқ шикастланади; мойил 
навлар чидамлиларга кўра вилт билан кучлироқ касалланади ва ҳосили кўпроқ камаяди. 
Вилт тарқалиши ва ривожланиши ҳамда ҳосилга салбий таъсири ғўзанинг катта 
майдонлардаги якка ҳокимлиги шароитида кучайиши маълум (Бенкен ва б.к., 1974). 
Шу сабабдан Ўзбекистонда 1921-1970 йилларда (6 марта - Касьяненко ва б.қ., 1978) ва 
ундан сўнгра ҳам нав алмаштиришлар ўтказилган (Бенкен ва б.қ., 1974; Каримов, 1976; 
Ибрагимов, Матвеев, 1983 ва б.қ.). 
Касаллик нафақат пахта толаси ва чигит ҳосили миқдорига, балки уларнинг сифатига 
ҳам салбий таъсир кўрсатади: чигитнинг оғирлиги, унувчанлиги, таркибидаги ёғ миқдори, 
толанинг пишиқлиги ва узилиш узунлиги камаяди (Мирпўлатова ва б.қ., 1981). 
Вилт бошқа мамлакатларда ҳам пахта ҳосилини камайтиради. У АҚШда кенг тарқалган 
ва йилига ўртача ҳосилнинг 2,0-2,5 фоизини нобуд қилади (Garber ва б.қ., 1996). Ғўза 
Касалликлари Кенгашининг 1975-1978 йиллар учун қилинган ҳисобларига кўра, АҚШда ҳар йили 
ўртача қиймати 74 млн. долларга тенг бўлган 294 минг той тола вилт туфайли йўқотилган. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling