Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Мелойдогинознинг географик тарқалиши


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Мелойдогинознинг географик тарқалиши. Ғўзада мелойдогиноз АҚШ, Жанубий ва 
Марказий Америка, Африка, Осиё, Австралия ва Европада аниқланган; МДҲ мамлакатларидан 
Арманистон, Озарбайжон, Грузияда; Марказий Осиёда Тожикистон, Туркманистон (Ашхабод, 
Мари, Ташауз, Лебап вилоятлари)да; Ўзбекистонда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё 
вилоятида кенг тарқалган. Дунёнинг мўтаъдил иқлимли деярли барча мамлакатларида (Европа, 
Россия, Осиё) иссиқхона тупроқларида учрайди, бодринг, помидор ва бошқа экинларни кучли 
зарарлайди (Кирьянова, Кралл, 1971; Healt ва б.қ., 1981). Галл нематодалари 1935-1968 йилларда 
Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари 
ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалик ўсимликларида учраши 
аниқланган, аммо Сурхондарё вилоятидан бошқа жойларда келтирадиган зарари катта эмаслиги ва 
тадқиқотлар етарли олиб борилмаганлиги қайд этилган. Сурхондарё вилоятида мелойдогиноз 
Сурхондарё ҳавзаси бўйича кумоқ тупроқларда жуда кенг (баъзи далаларда ғўза 90-100 фоиз 
зарарланади), енгил лой тупроқларда кам тарқалган, оғир лой тупроқларда ва ўтлоқ-ботқоқ 
тупроқларда топилмаган. Шўрчи, Термиз, Қумкўрғон, Музробод, Ангор, Жарқўрғон ва Денов 
туманларида эқиладиган навлар (108-Ф, 6002-С, 6029-С, 6030-С, 6035-С, 8763-И, Термиз-7, 
Термиз-8, Термиз-9, 5904-И) кучли зарарланган ҳолларда, ҳосилдорлик гектаридан 5-17 
центнергача пасайиб кетган (Мавлянов, 1976, 1993; Хуррамов, 2000). 


46 
Мелойдогинознинг ғўза ҳосилига таъсири. АҚШда жанубий галл нематодасининг 
баҳорда экишдан олдин тупроқдаги миқдори билан ғўза ҳосилининг нобуд бўлиши орасидаги 
нисбатлари аниқланган. Таркибида 50 фоиз ва кўпроқ қум бўлган қумтупроқ ва қумли лой 
тупроқларда нематода ҳосилга зарар етказади. Бундай тупроқларда зарарланган ғўзага сув 
етишмаслиги кескин тус олади, нематодаларнинг ҳаракатланиши ва сақланиши осонлашди. 
Таркибида қум кам бўлган тупроқларда нематоданинг зарари ҳам кам бўлади. 
Зарарланган ғўза ўқ илдизининг учи нобуд бўлса ўсимлик фақат шикастланган майда ён 
илдизчалар ёрдамида озиқланади. Ўсимликда гул ва кўсаклар миқдори, кўсак ўлчами ва оғирлиги 
натижада пасайиб, ҳосил камаяди. Ўрта (138-Ф) ва ингичка (5940-И) толали навларнинг соғлом 
ўсимликдаги кўсаклар, тегишли равишда, 2,8 ва 1,3 г келган. Далаларда касалликнинг 55-67 ва 82 
фоизга тарқалиши тегишли равишда, кўсаклар сони 2,9 марта ва ҳосил 23,8 фоизга пасайишига 
олиб келган (Кирьянов, Краль, 1971; Мавлянов, 1976). 
Нематодаларнинг яна бир муҳим роли - ғўзада бошқа касалликлар, жумладан фузариоз 
сўлиши ва ризоктониоз қўзғатувчилари билан бўлган синергизм ҳисобланади; нематода ва 
вертициллёз вилт қўзғатувчиси орасида ҳам шундай муносабат борлиги эҳтимол қилинган. 
Нематода ва фузариоз сўлиш қўзғатувчиси ғўзада бирга учраган ҳолда, алоҳида учраганга 
нисбатан анча кўпроқ ҳосил нобуд қилинади; мисол учун, алоҳида бир паразитнинг маълум 
даражада ривожланиши ҳосилни 5 фоизга пасайтирса, улар бирга учраганда 10 фоиз эмас, балки 
15 фоиз ҳосил нобуд бўлади. Нематодалар мавжудлигида ҳатто чидамли навлар хам фузариоз 
сўлиш билан зарарланади ва ҳатто табиий паразит бўлмаган замбуруғ турларининг ўсимликларга 
ҳужум қилиши кузатилади (Мавлянов, 1976; Healt ва б.қ., 1981; Davis ва б.қ., 1996; Hake ва б.қ,, 
1996). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling