Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касалликнинг ғўза ҳосилига таъсири


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касалликнинг ғўза ҳосилига таъсири. Техас илдиз чириши АҚШда ғўзанинг энг хавфли 
касалликларидан бири, ҳар йили ҳосилни ўртача 1 фоиз (Техас штатида 2 фоиз)га, маблағ 
ҳисобида 1981 йилдаги қиймат билан 25 млн долларга камайтиради. Ғўзадан бошқа экинларга 
етказилган зарари йўқотилган маблағ миқдорини тахминан яна 40 фоизга оширади. 1910-1940 
йилларда касаллик туфайли ҳосил нобуд бўлиши бундан ҳам бир неча баравар кўп бўлган. Ҳосил 
пасайиши касалликнинг даладаги манбалари ўлчами ва бошланиш даврига боғлиқ. Техас илдиз 
чириши теримдан 2 ой ёки 5 ҳафта олдин бошланса, тегишли равишда ҳосил 100 фоиз ёки 50 
фоизга пасаяди, 3 ҳафта олдин кузатилганда эса ҳосилга деярли таъсир қилмайди. Зарарланган 
ўсимликлардан олинган тола сифати кескин пасаяди, чигит унувчанлигини бутунлай ёки қисман 
йўқотади (Дунин, Понер, 1936; Справочник..., 1970; Lyda, 1981; Davis ва б.қ., 1996).
Касаллик аломатлари. Ғўза бутун ўсиш даврида зарарланиши мумкин, аммо одатда 
касалликнинг ташқи белгилари июл ойининг 2-ярмидан сўнг тупроқ ҳарорати етарли бўлганда, 
ўсимлик шоналаш ва кўсак чиқариш пайтида якқол кўринади. Олдин ёш барглар сал сарғаяди ёки 
бронза тус олади, ҳарорати ошади, сўнгра ўсимлик бирдан, 1-2 кун ичида сўлади, барглар 
қурийди, аммо тўкилмасдан, ғўзада осилиб колади. Техас илдиз чиришининг бошқа тупроқ 
патогенлари қўзғатадиган касалликлардан кескин фарқ қиладиган характерли хусусияти - 
далаларда нобуд бўлган ўсимликлар нотўғри думалоқ, қўнғир тусли манбалар («орол» ва 
«оролчалар») ҳосил бўлиши ва бу манбалар кўпчилик далаларда ҳар йили олдинги мавсумларда 
учраган айни жойларда кузатилишидир (чунки паразит суғориш суви, ёмғир, тупроққа ишлов 
бериш механизмлари, ҳащаротлар, шамол ёрдамида тарқалмайди). «Ороллар» илиқ, нам ҳавода 
атрофига ўсади. Касаллик кучли ривожланган ҳолларда бутун даладаги ўсимликлар нобуд бўлиши 
мумкин. Тупроқ остида илдиз замбуруғнинг қўнғир, мицелий гифаларининг эшилган канопга 
ўхшаш иплари - ризоморфлари билан қопланади. Бу иплар лупа ёрдамида осон кўринади. Илдиз 
қобиғи яралар билан қопланади, бутунлай чирийди, юмшоқ бўлиб қолади, бармоқ билан осон 
олинади, остидаги қисмлари қизил ёки қўнғир тус олади. Тупроқ устида, илдиз атрофларида 
замбуруғ оқ, момиқ мицелий ҳосил қилади. Паразит одатда фақат илдизни зарарлайди, кам 
ҳолларда пояга 2-5 см гача кўтарилади (Дунин, Понер, 1936; Блэнк, 1956; Каримов, 1976; Lyda, 
1981; Muller ва б.қ., 1983; Davis ва б.қ., 1996).

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling