Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Экиш муддатларига қатъий равишда риоя қилиш зарур. Галл нематодаси одатда кечроқ 
экилган ғўзани кўпроқ зарарлайди, шунинг учун чигитни тавсиядаги энг эрта муддатларда экиб, 
текис ундириб олиш, ниҳоллар ўзларини анча тиклаб олишини ва паразитга чидамлилигини 
оширишни таъминлайди. Нематода билан кучли зарарланган қумли тупроқларда ўғитларнинг 
бирмунча оширилган меъёрлари, жумладан гектарига бир йилда 320-370 кг азот, 260-280 кг 
фосфор ва 110-120 кг калий ўғитини 24-30 тонна гўнг билан бирга қўллаш мақсадга мувофиқ. 
Зарарланган далаларда пахта териб олингандан сўнг ғўза ва бегона ўтларнинг поя ва илдизларини 
териб олиб, даладан ташқарига чиқарилади ва ёқиб юборилади. Соляризация усули 
фитонематодаларга қарши юқори самара билан қўлланилиши мумкин. 
Кимёвий усул қўллаш ҳақида қарор баҳорда тупроқ таҳлили ва вегетация пайтида ғўза 
илдизи галлар билан зарарланиши даражасини аниқлаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда қабул 
килинади. Препаратларни қўллашдан олдин далани барча ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, 
ҳайдаб текислаш, кесакларни майдалаш лозим. Немацидларни одатда ҳосил йиғиб олингандан 
сўнг (октябр-декабр ойларида) қулай об-ҳаво шароитида (10-15 см чуқурликда ҳарорат 12-15 °С) 
тупроққа киритилади. 
АҚШда нематодаларга қарши тупроққа киритиладиган контакт препарат феномифос 
(немакур) ва ичидан таъсир қилувчи немацид алдикарб (термик), тупроқ фумигантлари мутам 
(вапам, соилпреп), телон II (1,3-дихлорпропен) ва бошқалар тавсия қилинган (Hake ва б.қ., 1996), 
олдинги йилларда эса тупроқ фумигантлари хлорпикрин, дихлорпропан-дихлорпропен қоришмаси 
ва этилен дибромид ишлатилган (Heald ва б.қ., 1981). Ўзбекистонда мелойдогинозга қарши 


49 
карбитион, тиазон, тризон, № 93 ДД препарати, фурадан, гетерофос, немагон ва бошқа бир қатор 
немацидлар синаб кўрилган, аммо ғўзада ҳозирги пайтда рўйхатга олинган препаратлар мавжуд 
эмас (Мавлянов, 1993; Хуррамов, 2000). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling