Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Буғдойнинг чанг қоракуя касаллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Буғдойнинг чанг қоракуя касаллиги 
Ustilago tritici Jens 
Буғдойнинг бу касаллиги ҳамма жойда кенг тарқалган. Касалликни аломати ғаллагулли 
экинлар бошоқ чиқариш пайтида кўринади. Бу касаллик билан касалланган ўсимликларни 


56 
бошоғидан фақат ўзаги қолади, бошқа ҳамма қисми емирилади, кўплаб қора рангдаги 
телиоспоралар ҳосил бўлади, дала бўйлаб тарқалиб кетади. Телиоспоралари майда шарсимон
бурчакли ёки узунчоқ жигар рангда (5-9 миллимикрон), майда туклар билан қопланган. 
Буғдой бу касаллик билан гуллаш вақтида зарарланади. Телиоспоралар гулга (чангига) 
тушиб диплоид гифалар ҳосил қилади ва тугунчага етиб боради. Натижада уруғ муртаги 
зарарланади, бундай зарарланган муртаклардан соғлом дон етилади, лекин буни ичида инфекция 
ҳосил бўлади. Замбуруғ ривожланиши даврида аввало жуда юпқа пўстлоққа эга бўлган гифа ҳосил 
қилади, бу гифа гомоген цитоплазмага эга, лекин кам кучли бўлади. Донни пишиш вақтига келиб 
замбуруғ морфологик ва физиологик жиҳатдан ўзгаради. Гифалар сал - пал шишади, деворлари 
йўғонлашади ва ҳужайра ичида ёғ модда томчиси ҳосил бўлади. 
Шу ҳолатда замбуруғ тинч ҳолатга ўтади ва унмаган дон ичида 3 йилдан кўп вақтгача 
сақланади. Дон униш вақтида замбуруғнинг ҳаракати тезлашади ва дон пишиши даврида 
зарарлайди. Замбуруғ танаси диффузион йўл билан поя бўйлаб тарқалади, хатто ёш баргларда 
замбуруғ танасини ҳам кўриш мумкин. Бошоқни ривожланиш даврида гифалар жуда кучли ўсади, 
қўполлашади (йўғонлашади), булар қўшилишади. Натижада кўплаб споралар ҳосил бўлади. 
Буғдойни бу касаллиги жуда зарарли. Касалланган ўсимликдан жуда кам миқдорда дон 
чикади. Ўсимликнинг умумий ҳажми 32 %, пояни баландлиги 13 %, тупланиши 11 % камаяди. 
Бошқа касалликларга чидамсиз бўлиб қолади. 
Ўсимликда замбуруғ ҳарорат 7-8 °С даража бўлса ўсишдан тўхтайди. Ustilago tritici 
замбуруғининг 40 расаси (ирқи) бор, улар махсус навларни зарарлашга мослашган. Қаттиқ ва 
юмшоқ буғдойни Княжна, Демитра, Дўстлик, Истиқлол, Половчанка, Уманка,
Макуз-3, Макуз-7, 
Ўзбекистон-1, Ўзбекистон-2 навлари бу касалликка анча чидамли. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling