Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

 
Поя қоракуя касаллиги 
Urocystis tritici 
 
Буғдойнинг бу касаллиги Озарбайжонда, Грузияда, Туркманистонда, Ўзбекистонда, 
Қирғизистонда ва Қозоғистонда учрайди. Лекин бу касалликни энг кўп тарқалган жойи Қрим ва 
Ставропол ўлкаси бўлиб ҳисобланади. 
Касалликни асосий белгиларидан бири шундан иборатки, пояда, баргда ва барг қўлтиғида 
узунасига кетган бўртиб чиққан чизиқлар ҳосил қилади. Бу чизиқларни ранги аввало оч-оқимтир 
рангда бўлади, кейинчалик қорая бориб, кўрғошинли кул рангга киради. Эпидермисни қуриши 
натижасида чизиқлар ёрилади, ичидаги қора телиопоралар кўриниб қолади, чизиқлар бир неча 
миллиметрдан бир неча сантиметргача бўлади. 
Касалликка чалинган ўсимлик ўсишдан орқада қолади, бошоқ ўрнида буралган тўқима 
массаси ҳосил бўлади. 
Касаллик кўзғатувчиларнинг телиоспоралари 1-5 донагача бир жойга тўпланган, марказга 
жойлашгани спора берадиган телиоспора бўлиб, унинг атрофига жойлашганлари (5-20 тагача), 
кўпинча (10 та) спора бермайдиган телиоспоралар ҳисобланади. 
Спора берадиган телиоспоралар шарсимон ва эллипс шаклида, жигар ранг, қўнғир рангда 
бўлади. 
Маккажўхорини пуфак қоракуя касаллиги 
Ustilago zeae (Besk) Under 
Касаллик қўзғатувчиси Uredinales- тартиби, базидиомицетлар синфига киради. Бу 
касаллик билан маккажўхорининг ҳамма ер устки қисми, яъни барги, пояси, дони ёки сўтанинг 
бир қисми, султони ва таянч илдизи касалланади. Касалланиш ўсимликнинг ҳамма ўсиш даврида, 
асосан ёш ўсувчи органларида доимий равишда боради. Касалланган қисмларида шу касалликка 
хос ҳар хил шаклдаги ва катталикдаги оқиш кул ранг, кумуш ранг шишлар (бўртмалар) ҳосил 
бўлади, кейинчалик шишларнинг ранги қорамтир бўлади, чунки шишлар ичидаги хламидоспора 
массасининг ранги қорамтир - яшил рангга киради, шиш пўсти пишиб етилгунча ёрилмайди. 
Бўртмалар баргларда - асосий томирлар бўйлаб пояларда, кўпроқ бўғимларда рўвак ҳамда 
сўталарда - гул ва дон ўрнида ҳосил бўлади. 
Етилган бўртмаларнинг пўсти йиртилади ва ичидаги хламидоспоралар тўкилиб шамол 
билан тарқалади. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ хламидоспора стадиясида кўпинча тупроқ 
бетида қишлаб чиқади. Хламидоспоралар ўсиб, базидиоспоралар беради. Кейинчалик 


57 
базидиоспоралар куртакланувчи споридийлар ҳосил килади, улар ҳаво орқали тарқалиб, 
маккажўхорининг ҳар хил органларига тушади. 
Қулай шароитда споридийлар ўсади ва ўсимтаси маккажўхорининг ёш нозик тўқимасига 
киради. 
Маккажўхори бутун ўсиш даврида, яъни ёш тўқималар бор вақтларда янгидан 
зарарланиши мумкин. 
Касалликни қўзғатувчи замбуруғнинг хламидоспоралари тупроқда маккажўхорининг 
қолдиқларида, сўталарида, донида қишлайди. Агар касаллик уруғ орқали юқса, ўсимлик умуман 
зарарланмайди, бунда тупроқдаги уруғ нишлари касалланади. Замбуруғ танаси ғаллагуллиларнинг 
бошқа хил қоракуялари сингари, бутун ўсимлик бўйлаб тарқалиб маккажўхорини эса фақат сўта ва 
рўвакларида кўринади. Сўта ва рўваклари батамом зарарланади. 
Ўсимликни зарарлашдан бошлаб касаллик аломатлари пайдо бўлгунча 7-12 кун ўтади. 
Қоракуя пуфаклари 7-15 кун давомида ривожланади, инкубацион даврининг ўтиш вақти бу 
зарарланган ўсимлик органига, навига, об-ҳаво шароитига боғлиқ. 
Маккажўхорининг пуфакчасимон қоракуяси жуда зарарли касалликдир. Бунда 
маккажўхорининг кўк пояси 25-50 % ва сўталарининг ҳосили 50-100 % камаяди. Ривожланишнинг 
эрта стадиясида зарарланган ўсимликлар бутунлай нобуд бўлади, ёш ўсимликлар нобуд бўлади, 
сўтада дон пайдо бўлмайди. 
Споралар тупроқ ҳарорати 8-10 °С даража бўлганда ўса бошлайди, бунда 98-100 % нисбий 
намлик керак. 
Бир томчи намликда телиоспоралари бир неча соат давомида ўсади. Оптимал ҳарорат 23-
25 °С даража бўлиб ҳисобланади. 12 °С даражадан паст ҳароратда споралар ўсмайди. Ўсаётган 
телиоспоралар 15-20 соатдан кейин тез ўсувчи ўсимта - базидия ва бир ҳужайрали рангсиз, 
чўзинчоқ базидиоспора ҳосил қилади. Замбуруғ факат вегетатив органларни зарарлайди. 
Телиоспора (қуруклари) тўрт ойгача ҳаётчанлигини йўқотмайди. 
Пуфак қоракуя касаллигини ривожланиш даражаси тупроқ намлигига боғлиқ. 
Маккажўхори ҳосилини камайиши катта пуфакчалар пайдо бўлса 60 %, ўрта пуфакчаларда 
25%, майда пуфакларда эса 10-15 % ни ташкил қилади. 
Пуфак қоракуя билан касалланган ўсимликлар билан уй ҳайвонларини озиқлантириш 
мумкин эмас, чунки буларни таркибида токсин (заҳарли) моддалар бор. 
Коллективний 100 ТВ, Днепровский 247 МВ, Югославский гибрид-БЦ-66 ва бошқа навлар 
кам касалланади. 
Қарши кураш: 
1. Ҳамма агротехника қоидаларига тўлиқ амал қилиш 
а) ерни шудгорлаш, 30-32 см 
б) Ўсимлик қолдиқларидан тозалаш 
в) Алмашлаб экиш (2-3 йилгача) маккажўхори экмаслик 
г) Суғориш 
д) Уруғни тупроқ ҳарорати 9-12 °С га етганида экиш 
е) Уругни тупроқ турига қараб 4-5, 6-8 см чуқурликда экиш 
ж) Бегона ўтлардан тозалаш 
з) Ўғитлаш 
(минерал 
ва 
органик) 
кўпроқ 
фосфорли 
ва 
калийли 
ўғитлар бериш агрокимёкартограмма асосида ўғитлаш 
и) Уруғларни экишдан олдин дорилаш. 
Саволлар: 
1. Ғалла экинларида учрайдиган қоракуя касалликларини асосий белгилари ва бу
белгиларнинг қоракуя хиллари бўйича фарқланишини айтиб беринг? 
2. Қоракуя касалликларини тарқалиш усулларига таъриф беринг? 
3. Қоракуя касалликларидан келадиган иқтисодий зарар қандай? 
4. Қоракуя 
касалликларига 
қарши 
кураш 
чораларини 
моҳияти 
нималардан иборат? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling