Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Тош (ўроқ) куя (спорынья) касаллиги
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Тош (ўроқ) куя (спорынья) касаллиги
Clavicers purpurea Tub Бу касаллик ҳамма жойда тарқалган, кўпинча жавдар касалланади, буғдойда ва арпада хам учрайди, ҳамда айрим бегона ўтларни ҳам зарарлайди. Бу касалликда бошоқдаги айрим дон ўрнида гунафша рангли йирик шохчалар Clavicers purpurea Tub деган халтали замбуруғнинг склероцийлари ҳосил бўлади. Замбуруғнинг ўзи эса шу касалликни кўзғатувчисидир. Бу склероцийни катталиги 4 см га етади. Ҳосилни йиғиштириш вақтида склероцийлар тўкилади ва тупроқ бетида қишлаб чиқади. Қишлаб чиққан склероцийлар баҳорда униб, бандларга ўрнашган гунафша рангли бошчалар кўринишидаги мевали таналар чиқаради. Бошчалар ичида ипсимон халтаспорали халталар етилади. Улар жавдар пишишига яқин етилади ва шамол орқали тарқалади. Споралар ўсимлик гулига тушиб унади ва айрим бошоқларни зарарлайди. Зарарланган бошоқларда замбуруғнинг ширин ёпишқоқ, суюқлик томчилари шаклидаги конидияли стадияси ҳосил бўлади. Ана шу суюқлик "ширин суюқлик" деб аталади. Бу шудринг ўзига кўплаб ҳашаротларни жалб этади, ҳашаротлар эса касал ўсимликлардаги конидияспораларни соғлом ўсимликларга тарқатади. Конидияспоралар шамол ва ёмғир билан ҳам тарқалиши мумкин. Касалланган тугунча ўсимлик гуллашидан кейин қаттиқ шохчага айланади. Замбуруғ склероцийлари уруғлик донга ҳам тушади. Баҳорда ҳарорат 10-14 °С даражага етганида склероцийлар унади ва 5 дан 30 донагача қизғиш тусли строма ҳосил қилади, булар бошли бўлади, ҳар бир бошнинг ичида 200 дан 400 донагача перитецийлар ҳосил қилади. Буларнинг ҳар бирини ичида 32 донагача халта ҳосил бўлади, ҳар бир халтада 8 тадан спора бўлади (1x5, 30x200, 400x32). Бу касалликдан келадиган зарар: биринчидан, дон ўрнида қисман замбуруғ склероцийлари ҳосил бўлади, дон камаяди, ёндош бошоқчалар мевасиз бўлиб қолади, уларда таркибида алкалоид модда (карнутин ва эрготин) бор, ҳайвонлар заҳарланади, бола ташлайди. Тош куя склероцийсининг катталиги 1 см дан 5 см гача етади. Бизда Нуротада, Нурободда ва Ғаллаоролда учрайди. Қарши кураш: Экинларни тўғри алмашлаб экиш Уруғни тозалаб экиш Уруғни экишдан олдин дорилаш Баҳорги ғаллани эрта экиш Донларни ўз вақтида йиғиштириш Тош куя билан касалланган майдонлардаги ғаллани алоҳида ўриб янчиш Ерни юза юмшатиб чуқур ҳайдаш. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling