Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Саволлар: 
1. 3анг касалликларини асосий хиллари, қўзғатувчи замбуруғларнинг ривожланиш 
биологиясини айтиб беринг? 
2. Занг касалликларидан кўриладиган иктисодий зарар қандай? 
3. Занг касалликларини асосий аломатлари қандай? 
4. Занг касалликлари инфекциясининг сақланиш жойлари, бунда оралиқ хўжайиннинг ўрнига 


66 
эътибор беринг? 
5. 3анг касалликларига қарши кураш чораларини асосий йўналишларини айтинг? 
РЕЖА: 
1. Ун шудринг касаллиги, тарқалиши, зарари, биологияси, аломатлари, қарши кураш чоралари. 
2. Тош 
(ўрок) 
куя 
касаллиги, 
тарқалиши, 
зарари, 
биологияси, 
аломатлари, қарши кураш чоралари. 
3. Маккажўхорининг 
чанг 
қоракуя 
касаллиги, 
тарқалиши, 
зарари, 
биологияси, аломатлари, қарши курашиш чоралари. 
ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР: 
Баргнинг ассимляцион юзаси, аппрессорлар, конидиябанд, конидияспора, склероций, 
гельминтоспориоз, фрагмабазидия, телиоспора, вегетатив ва генератив органлар. 
Ғалла экинларининг ун шудринг касаллиги 
Erysiphe graminis Ds. 
Ғаллагулли экинларнинг бу касаллиги ҳамма жойда кенг тарқалган касалликлардан 
биридир. Аммо Марказий Осиё, Қозоғистонда кенг тарқалган ва зарарли касаллик ҳисобланади. Бу 
касаллик билан буғдой, жавдар, арпа, сули ва бошқа ғаллагулли ўтлар (ажриқ, ғумай, буғдойиқ, оқ 
сўхта, қўнғирбош, райграс ва бошқалар) зарарланади. 
Касалликдан ҳар йили 2-4 ц/га ҳосил нобуд бўлади. Булардан ташқари касалланган 
ўсимлик барг сатҳининг ассимиляцион юзаси камаяди, хлорофилл ва бошқа пигментларнинг иши 
бузилади, тупланиши пасаяди, бошоқ чиқариши кечикади, лекин ўсимликни пишишини 
тезлаштиради. Ҳосилдорлик 10-15 % дан 30-35 % гача камаяди. 
Савельева ва Полякова маълумотларига кўра ўртача 4 йилда 1000 уруғни оғирлиги кузги 
буғдой Безостая -1 нави кучли касалланганида 45 граммдан 39 граммга тушган. Бир бошоқдаги 
дон сони 22 донадан 19 донага тушган, ўсимликни бўйи пасайган ва крахмал тўпланиши камайган. 
Олинадиган 50 ц/га ҳосил 5-9 ц/га гача тушган. Азотли ўғитларни меъёридан кўп берилиши 
касалликни кучайтиради, фосфорли ва калийли ўғитлар эса камайтиради. 
Касалликни қўзғатувчи замбуруғнинг маълум ўсимликларга яшашга мослашган бир канча 
хили бор, булар тубандагилардир: буғдойда f. tritici, арпада f. hordei, жавдарда f. secalis, сулида f. 
avenae. 
Касаллик аломатлари пояда, баргда, барг қўлтиғида, ҳамда бошоқда оқ ғубор ҳосил 
қилади. Майсаларда эса барг қўлтиғида кўринади. Ғубор аста - секин тарқалади қалинлашади ва 
буларда замбуруғнинг мевали танаси клейтокарпийлари қора нуқта кўринишида пайдо бўлади. 
Замбуруғ танаси сиртқи бўлиб, гифалар учида аппрессорлар (сўрғичлар) бўлади, шуларнинг 
кенгайган қисми билан ўсимликка ёпишиб олади. Аппрессор сиртларидаги гаусториялар ажралиб 
чиқади, улар ўсимлик ҳужайраси ичига киради. Гаусториялар ёрдамида ўсимликдан озиқа 
моддаларини шимади. Ун шудринг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ кўплаб конидияспора ҳосил 
қилади ҳамда мева тана пайдо қилади. Ўсимликни ўсув даврида замбуруғ конидияспоралар 
ёрдамида тарқалади. Ўсимликни зарарлаш О°С дан 20°С даражали ҳароратда ҳамда ҳавонинг 
нисбий намлиги 50 % дан 100 % бўлганда ўтади. Ҳарорат 30°С даражадан ошса ун шудрингни 
ривожланиши пасаяди, инкубацион даври 3-11 кун давом этади (ўртача 4-5 кун). 
Конидияспоралари бир ҳужайрали рангсиз, бочкасимон, конидиябандларга жойлашган. 
Клейстотециялари аввало жигар рангда кейинчалик қораяди, ҳар бир мевали тана ичида 
бир неча халта бор, ҳар бир халтада 4-6 та рангсиз спора бўлади. 
Халтаспоралар қишлаб чиққан мева тана ичида бўлиб фақат (баҳорга пишиб етилади. 
Бироқ замбуруғ асосан, кузги экинларни зарарлайди. Уларда мицелий ҳамда конидия ҳолида 
қишлайди, кейин баҳорги экинларига ўтади.Буғдойнинг Улуғбек-600, Княжна, Уманка, Макуз-7 ва 
бошқа навлари анча чидамли. 
Қарши кураш: 
1. Агротехника 
усули: 
ерни 
шудгорлаш, 
уруғни 
ўз 
вақтида 
экиш, 
ерга ишлов бериш. 
2. Чидамли навлар экиш. 


67 
3. Минерал ўғитлардан фойдаланиш. 
» 
4. Алмашлаб экиш. 
З.Вегетация даврида фоликур 22,5 % к.э, 0,5 л/га, Тилт 0,5 л/га пуркаш. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling