Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Жавдарнинг қўнғир занг касаллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Жавдарнинг қўнғир занг касаллиги 
Puccinia dispersa  
Жавдарнинг бу касаллиги ҳамма жойда тарқалган, факат жавдарни зарарлайди ва ўзининг 
ривожланиши билан буғдойнинг кўнғир занг касаллигига ўхшайди. Ўсимликнинг баргида, барг 
қўлтиғида сариқ қўнғир, тартибсиз жойлашган урединиобўшлиқлар ҳосил бўлади. Ўсув даврида 
бир неча авлод беради. Жавдар пишиш даврига бориб баргларни орқа томонида кўплаб 
телейтобўшлиқлар ҳосил қилади. Бу телейтобўшлиқлар эпидермис билан қопланган бўлади, 
қорамтир ҳошияли бўлади. Буларда ҳосил бўладиган телейтоспоралар шу йил кузда ўсиб чиқиш 
қобилиятига эга. 
Ҳосил бўлган базидиоспоралари август-сентябр ойларида валовик ва кривоцвет деган 
ёввойи ўсимликларни зарарлайди, буларда кўплаб эцидияспоралар ҳосил бўлади. Бу споралар 
жавдар майсаларини зарарлаш қобилиятига эга. Аммо эцидияспорали даври унчалик аҳамиятга эга 
эмас, чунки кузга бориб етарли даражада кўплаб урединиоспоралар ҳосил бўлади. Замбуруғ 
мицелий ва урединиоспора ҳолида кузги жавдар тўқимасида қишлайди. 
Қарши кураш: Буғдойнинг қўнғир занг касаллигига қандай курашилган бўлса шундай 
курашиш лозим. 
 Арпанинг пакана бўйли занг касаллиги 
Арпа экиладиган ҳамма жойда тарқалган, эрта баҳорда экилган арпада касаллик кеч пайдо 
бўлади, асосан арпани сут ёки мум пишиш даврида, аммо кузги арпада касаллик эрта пайдо 
бўлади, ҳатто униб чиққан майсаларини зарарлайди. Касаллик аломатлари баргда ва барг 
қўлтиғида оч-сариқ тусли, тартибсиз жойлашган бўшлиқларда урединалар ҳосил қилади, 
кейинчалик баргларни орқа томонида, барг қўлтиғларида майда қора ёстиқчалар - телийлар ҳосил 
қилади . Бу касалликни икки уйли замбуруғ - Puccinia hordei otth. (P. simlex Eriks et Henn: P. 
anomala Rostr.) қўзғатади. 
Эцидияспоралари қуш тили (птицемлечник)нинг ҳар хил турларида ҳосил бўлади. 
Урединиоспоралари ва телейтоспоралари арпада ҳосил бўлади. Урединиоспоралари шарсимон ёки 
кенг эллипс шаклида сарғиш тусли, оч – қўнғир рангли, тукли пўстлоқли. Телейтоспоралари эса 
бир ва икки ҳужайрали, қўнғир тусли, узунчоқ шаклда. 
Урединиоспоралари Puccinia hordei бир томчи сув бўлган вақтда ҳаво ҳарорати 10-25 °С 
бўлганида ўсимликни зарарлаш қобилиятига эга. 
Инкубацион даври 7-8 кунга тенг. Телейтоспоралари тинчлик даврини ўтганидан кейин 
ўсиб базидиоспоралар ҳосил қилади. 
Занг касаллигини қўзғатувчи замбуруғлар орасида бу тури кам зарарли ҳисобланади. 
Асосан касалликнинг бу тури қуш тили ўсимлиги тарқалган жойларда, кузги ва баҳорги арпа 
экиладиган ҳудудларда кўпроқ учрайди. Замбуруғ эцидия даврисиз ҳам ривожлана олади. 
Урединиоспорали даврида кузги арпа ва тўкилган донлардан униб чиққан ўсимликларда ҳам яхши 
қишлаб чиқади. 
Қарши кураш: Сифатли уруғ экиш, уруғларни экишдан олдин кимёвий препаратлар билан 
дорилаш, оралиқ ўсимликларни йўқотиш, юқори агротехника, шудгор, ўсимлик қолдиқларини 
йўқотиш, уруғ тўкилишига йўл қўймаслик, вегетация даврида Тилт - 0,5 л/га, Байлетон - 0,5 л/га 
ишлаш. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling