Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Беда баргларининг сариқ доғланиш касаллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Беда баргларининг сариқ доғланиш касаллиги 
Pseudopeziza Jonesii - халтали даври,
Sporonema phacidioldes - конидияли даври. 
Тарқалиши. Касаллик Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда, Украинанинг жунубида, 
Молдавия, Россиянинг Ростов вилоятида учрайди, асосан йиллик ёғин миқдори 500 мм дан кам 
бўлган ҳудудларда кенг тарқалган. 
Зарари. Касалланган ўсимликнинг барги вақтидан илгари тўкилиб кетади, натижада 
кўк масса ҳосили камаяди, пичан сифати бузилади. Касалланган ўсимлик яхши қишлай олмайди. 
Аломатлари. Бедани барги ва пояси касалланади. Баргида катта оч-сариқ ёки малла рангли 
шаклсиз доғ ҳосил бўлади, доғлар барг томирлари бўйлаб чўзилиб кетади. Баргда ҳосил бўлган 
доғларнинг устки ва остки томонидан кўплаб қора тусли бир жойга тўпланган псевдопикнидиялар 
ҳосил қилади. 
Конидияспоралари бир ҳужайрали рангсиз, янги конидиябандларда ҳосил бўлади, аммо 
Н.Н.Салунскийнинг айтишича конидияспоралари касалликни тарқалишида ва ўсимликни 
зарарлашида аҳамияти йўқ. Бу касаллик билан касалланган беда барги қўнғирлашади, буралиб 
қолади. Қорайган доғларда ёмғирдан кейин қора тусли апотецийлар ҳосил бўлади. Буларда кўплаб 
халталар, уларда эса халтаспоралар ҳосил бўлади, шу халтаспоралар ёрдамида вегетация даврида 
тарқалади. Инкубацион даври 15-20 кунга тенг. 
Замбуруғ ўсимликнинг қуруқ, қорайган қисмида, баргида пишиб етилмаган апотеций 
ҳолида қишлайди. Қишлаш вақтида халталарда халтаспоралар пишиб етилади, кейин ўсимликни 
зарарлайди, Касаллик асосан уруғни тўлиш пайтида кучли ривожланади. 
Қарши кураш: қарши кураш тадбирлари беда баргларини қўнғир доғланиш касаллигига 
қарши курашдек. 


72 
Аскохитоз 
Ascochyta pisi, As. pinodes, As. pinodella, As. pseudopinodella, As. imperfesta 
Касаллик дуккакли ўсимликлар етиштириладиган ҳамма жойда кенг кўламда тарқалган ва 
ушбу ўсимликларнинг энг хавфли касалликларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Касалланган ўсимлик ўсишдан, ривожланишдан орқада қолади, майсалар нобуд бўлади, 
дуккакларини пишиши секинлашади бир меъёрда пишмайди. Касалланган барглар тўкилиб 
кетади, касалланган дуккакларидаги дон пишиб етилмайди, пуч бўлиб, униб чиқиш қобилияти 
пасайиб кетади. Ҳосилдорлик ўртача 3-3,5 ц/га камаяди. Зарарланган дондан касал ўсимлик пайдо 
бўлади. 
Кўк нўхатда аскохитознинг уч хили учрайди: оқимтир, қорамтир ва бир-бири билан 
қўшилувчан. Оқимтир аскохитоз асосан дуккакларни зарарлайди камдан-кам ҳолларда ўсимлик 
барги ва поясида доимо оч-жигар рангли, қорамтир жигарранг ҳошияли доғ ҳосил қилади. Барги 
ва дуккагидаги доғ доимо юмалоқ, пояси ва барг бандида эса чўзинчоқ бўлади, доғ марказида эса 
қорамтир жигаррангли пикнидий ҳосил килади. Вегетация даврини охирига бориб зарарланган 
ўсимликларда кўплаб доғ пайдо бўлади. Доғлар марказида эса пикнидийлар ҳосил бўлади. 
Замбуруғ дуккак қобиғидан ўтиб донни ҳам зарарлайди. Дон тиришиб қолади бундай уруғлардан 
касал ўсимликлар пайдо бўлади. Ascochyta pisi фақат жинссиз пикнидийли пикноспора беради
пикнидийлари шарсимон камгина пучуқ. Пикноспоралари чўзинчоқ 1-2-3 ҳужайрали фақат кўк 
нўхатни зарарлайди. 
Қорамтир аскохитоз - As. pinodes, As. pinodella, As. pseudopinodella ларнинг касаллик 
аломатлари баргда, пояда, дуккагида қорамтир-жигар рангли нотўғри шаклдаги ҳар хил 
катталикдаги доғ ҳосил қилиш билан намоён бўлади. 
Доимо қорамтир рангли пикнидийлари катта доғларда пайдо бўлади, доғ бўйлаб нотекис 
жойлашади. Поя касалланганда яра ҳосил қилади; майсада пайдо бўлса илдиз бўғзи чирийди, 
ўсимлик нобуд бўлади. 
As. pinodes жинссиз ва жинсий спора беради. Пикноспоралари рангсиз, цилиндрсимон
пикнидийлари нотўғри ялпоқ-шарсимон шаклда, споралари 1-3 ҳужайрали. Жинсий споралари 
одатда қуриётган ўсимлик қисмларида майда қорамтир-жигар рангли, ҳатто қора тусли нуқта 
кўринишдаги перитеций ҳосил килади. Булардаги махсус халталарда халтаспоралар етишади. Ҳар 
қайси халтада 8 тадан юмалоқ эллипс шаклидаги икки ҳужайрали споралар етишади. 
As. pinodella нинг пикнидийлари тарқоқ, нотўғри шаклда, пикноспоралари тухумсимон ёки 
узунчоқ, бир ҳужайрали, рангсиз бўлади. 
As. pseudopinodella нинг пикнидийлари қора рангли, пикноспоралари цилиндр шаклида 
рангсиз 1-2 ҳужайрали. 
Ascochyta pisi споралари фақат бир томчи намликда бошқалариники эса 90 % намликда 
ўсади. As. pinodes учун оптимал ҳарорат 16-20 даража бошқалари учун 18-20 даража ҳисобланади, 
намлик етарли бўлса, ҳаво ҳарорати 20-25 даража бўлганида аскохитоз кучли ривожланади. 
Инкубацион даври As. pinodes 2-4 кун, бошқалар учун 6-8 кун давом этади. 
Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида мицелия ва пикнидий ҳолатида қишлайди, аммо дала 
шароитида бир йилдан ортиқ сақланмайди. 
Қарши кураш чоралари: Алмашлаб экиш, фақат соғлом ўсимликлардан уруғлик тайёрлаш, 
уруғларни тозалаш, саралаш, қулай муддатларда экиш. Ёзда 80 % цинеб билан ҳар гектарга 3-4 
кг/га ҳисобида пуркаш. 
Биринчи марта пуркаш дуккаклар тугиш пайтида, такроран 10-15 кундан кейин 
ўтказилади. Ўсимлик қолдиқларини йўқотиш. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling