Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лавлагининг церкоспороз касаллигини
Кураш чоралари. Чидамли навлар яратиш ва қўллаш; алмашлаб экиш (ўша далага
лавлагини 4-5 йилдан кейин қайтариш мумкин; олдинги йиллари кузги ғалла ва дуккакли экинлар экилса, тупроқ қўзғатувчилардан яхши тозаланади); ўсимлик қолдиқларини йўқотиш; чуқур кузги шудгор; баҳорда тупроқни сифатли тайёрлаш; нордон тупроқларни оҳаклаш; тупроққа гўнг ва элементлар баланси сақланган МРК ўғитлари ҳамда таркибида бор элементи бўлган суперфосфат (120-150 кг/га) ёки бор кислотасининг эритмасини (250-300 г/га, суюқлик меъёри 400-500 л/га) солиш; уруғларни тозалаш, калибрлаш, унувчанлиги ва ўсиш энергияси юқориларини танлаб, экишдан олдин микроэлементлар (Мn, Сu, В ва б.) эритмаси билан ишлов бериш, мажбурий равишда самарали фунгицидлар билан дорилаш ва ўз вақтида экиш; ниҳоллар униб чиққач, қатқалоқ бўлишига йўл қўймаслик, тупроқни юмшатиб туриш; уруғлик лавлагини экишдан олдин формалиннинг 0,25% лик эритмаси ёки самарали фунгицидлардан бошқа бирортаси билан дорилаш; оптимал чуқурликка (3-4 см дан чуқурроққа экиш ниҳоллар чиришини кучайтиради) ва вақтида (тупроқ ҳарорати 5-7°С дан паст бўлмаганида) экиш; лавлаги 6-8 та барг чиқарганда марганец сульфат (500 г/га) ёки молибденли аммоний (200 г/га) пуркаш тавсия қилинади. Юқори агротехникага биноан яхши тайёрланган ерга экилган ва яхши парвариш қилинган ниҳоллар зарарланмайди ёки жуда кам ҳолларда зарарланади (Герасимов, Осницкая, 1961; Пидопличко, 1977а,б, 1978; Пересыпкин, 1982; MacNab et al.,1983; Флетчер, 1987; Вянгеляускайте и др. 1989; Сьшев, Мизунов, 1991; Рашидов ва б., 1998; Ганиев, Недорезков, 2005). 78 Лавлагининг церкоспороз касаллигини Cercospora beticola замбуруғи қўзғатади. Касаллик Ўзбекистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида хўраки, хашаки ва қанд лавлагида тарқалган. Қирғизистонда қанд лавлагига катта зарар етказади. Касаллик одатда даланинг айрим жойларида ўчоқлар шаклида ривожланади. Зарарланган баргларда думалоқ, кенглиги 2-3 мм, ноаниқ-кулранг, қўнғир, қўнғир-кулранг, қизғиш-қўнғир ҳошияли, қуриганда оқиш ёки деярли оқ тусли доғлар пайдо бўлади. Пастки катта барглар кўпроқ зарарланади. Юқори намликда доғлар устида конидиофора ва конидиялардан ташкил топган кулранг ғубор пайдо бўлиши мумкин. Кучли зарарланган, сатҳининг 30-40 фоизи доғлар билан қопланган барглар қораяди, бужмайиб, ерга ётиб қолади ва бутунлай чирийди. Натижада хўраки, хашаки ва қанд лавлагининг ҳосили 20-30% га камаяди. Қанд лавлаги таркибида қанд миқдори экин кам даражада зарарланганида 5-10% га, ўртача даражадагисида 20% гача, кучли зарарланганида 70% гача камаяди. Қирғизистонда церкоспороз таъсирида қанд лавлаги илдизлари оғирлиги 19,6% га, қанд миқдори 34,4% га пасайган. Зарарланган барг банди ва пояларда думалоқ ёки узунчоқ, бироз ботиқдоғлар ривожланади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling