Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Қўзғатувчининг белгилари. Erysiphe cjmmunis. Конидиофоралар калта. Конидиялар 
занжирчаларда, эллипсоид ёки цилиндр, баъзан овал ёки бочка шаклли, ўлчами 20-40x10-20 мкм. 
Клейстотецийлар шарсимон, қуриганда яссироқ шаклли, диаметри 65-180 мкм, ўртача 90 мкм, 2-8 
қопчали. Халтачалар тухум, эллипсоид ёки шар шаклли, 46-72 (80)хЗО-45 мкм, ичида 3-6 (баъзан 
8 ва камдан-кам 2) аскоспоралари мавжуд. Аскоспоралар эллипсоид шаклли, 19-25x9-14 мкм. 
Ун-шудринг иссиқ ва қуруқ ҳавода, 20-30°С ҳароратда экин ичида тез тарқалади. 
Лавлагининг баъзи навлари бошқаларига нисбатан камроқ зарарланади. Касаллик Хоразм 
вилоятида қанд лавлагида кенг тарқалган ва ҳосилни 10-40% га, илдизмева таркибидаги қанд 
миқдорини 0,5-1,5% га, Қирғизистонда илдизмева ҳосилини 20-22% га, қанд чиқишини 28-30% га 
пасайтиради. 


79 
Кураш чоралари. Касаллик кўриниши билан экинга фунгицидлар пуркаш, лозим бўлса, 
ишловни 10-15 кундан сўнг такрорлаш, илдиз емирилишига қарши тавсия қилинган чораларни 
қўллаш даркор (Полевой, 1960; Пидопличко, 1977а; Пересыпкин, 1982; Гапоненко и др., 1983; 
Рашидов ва б., 1998; Матёқубова, 2004). 
Лавлагининг сохта ун-шудринг (пероноспороз) касаллигини Perenospora farinosa 
оомицет замбуруғи қўзғатади. Касаллик барча минтақаларда тарқалган, жумладан, Қирғизистонда 
ҳам тез-тез учраши хабар қилинган, аммо Ўзбекистонда қайд этилмаган. 
Биринчи йил экинларининг зарарланган уруғбарглари ва розеткадаги ёш марказий 
баргларида хлороз ривожланади, барглар мўрт бўлиб қолади, четлари пастга букилади. Барглар 
хунук шакл, қора тус олади ва чирийди. 
Иккинчи йил (уруғ олиш учун экилган) экинларида энг ёш барглар, гул ва гул новдалар 
ҳамда уруғзарарланади. Гул новдалари ўсишдан орқада қолади, бужмаяди ва сўлиб, қурийди. 
Намлик мавжудлигида зарарланган баргларнинг пастки томонида кулранг-бинафша тусли юпқа 
моғор ривожланади. Патоген уруғликучун экишга мўлжалланган илдизмеваларда, ўсимлик 
қолдиқлари ва уруғда мицелий ва ооспоралари ёрдамида қишлайди. Вегетация даврида экин 
ичида замбуруғ конидиялари билан тарқалади, 16°С ҳарорат ва 70% ёки юқорироқ намликда тез 
ривожланади. Баъзи навлар касаллик билан камроқ зарарланади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling