Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Лавлаги мелойдогинозини галл нематодалари қўзғатади. Хўраки лавлаги Ўзбекистонда 
жануб, ерёнғоқ, ғўза, ява ва шимол галл нематодалари билан, қанд лавлаги эса улардан битта
;
ёки 
иккитаси билан зарарланиши хабар қилинган (Мавлянов, 1987). Кураш чоралари "Помидор 
мелойдогинози" қисмида келтирилган. 
Лавлагига озуқа моддалар етишмаслиги кузатилганида, лавлаги ўсимликларида 
қуйидаги белгилар ривожланади. Бор:ўсимлик ёш органларининг ўсиш нуқталари нобуд бўлади; 
розетка ўртасидаги ёш, сўнгра етилган барглар сўлғин бўлиб, сарғаяди, қўнғир тус олади, ниҳоят 
қораяди ва нобуд бўлади; барг бандлари ва томирларида оч тусли бўртмалар пайдо бўлади, 
кўпинча улар қўнғир тус олади, чатнаб, ёрилиб кетади, тешикларидан ҳавода қора тус олувчи 
суюқлик чиқади. Илдизмевалар ичида қора доғлар ва устида катта яралар - чириган жойлар пайдо 
бўлади, уларга Fusarium spp.., ва Phoma betae каби замбуруғлар кириб, касалликни кучайтиради ва 
лавлаги бутунлай чириши мумкин. Бор етишмаслиги ва фомоз таъсирида илдизнинг устки 
қисмида қуруқ чириш, илдизмевалар ичида эса бўшлиқлар пайдо бўлиши ҳам мумкин. 
Зарарланган илдизмевалар омборхоналарда тез чирийди. Бор етишмаслиги кўпинча кальций 
моддаси кўп бўлган ишқорли тупроқларда, қуруқ об-ҳаво шароитида кузатилади. Азот: экин 
ўсишдан орқада қолади, баргларида хлороз ривожланиб, улар оч-яшил тус олади, қалинлашади ва 
қаттиқроқ 
бўлиб, томирларидан бошлаб сарғаяди, баъзилари қурийди, илдизлари майда бўлиб қолади. 
Фосфор: экин ўсишдан орқада қолади, тўқ-яшил тус олади; пастки баргларда тепасидан бошлаб 
қўнғир доғлар пайдо бўлади, бундай барглар сўлади. Калий: барглар юпқа, бироз ғижимланган 
шакл олади; уларнинг устида, четларидан бошлаб, қуруқ тўқ-қўнғир ёки кулранг доғлар пайдо 
бўлади, илдизлари майда бўлиб қолади (Герасимов, Осницкая, 1961; Пересыпкин, 1982; Ганиев, 
Недорезков, 2005). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling