85
илдизпоялари чириши, ўтказувчи тўқималари мицелий билан тўлиб, тиқилиб қолиши ҳамда
замбуруғ метаболитлари ўсимликни заҳарлаши сўлиш сабаблари ҳисобланади.
Картошка туганаклари фузариоз қуруқ чиришини Fusarium oxysporum, Fusarium
cambucinum, Fusarium cilmorum, Fusarium solani ва баъзи бошқа
Fusarium турлари қўзғатади.
Картошка туганаклари ўсув
даврида одатда зарарланмайди, уларнинг кўпчилиги ҳосилни кавлаб
олиш, қоплаш, омборхонага ташиш ва жойлаш пайтларида зарарланади. Қўзғатувчилар механик
жароҳатлар, совуқ
урган жойлар, ҳашаротлар ва бошқа патоген замбуруғлар шикастлаган
тўқималар орқали туганакларга киради ва зарарлайди. Зарарланган туганаклар устида олдин
қайноқ сувда куйганга ўхшаш, бироз ботиқ доғлар пайдо бўлади. Улар ўсиб, катталашади,
кулранг-қўнғир тус олади ва остидаги тўқималарга ва туганак ичига ўтади. Тўқималар қуруқ
чириб, кукунга ўхшаб қолади, туганак ичида бўшлиқлар, каваклар пайдо бўлиб, у ерда, зарарлаган
замбуруғ тури билан боғлиқ ҳолда, ҳар хил рангли мицелий (моғор) ривожланади. Туганакларнинг
чириган жойлари соғлом тўқимадан аниқ ажралиб туради, уларнинг устида концентрик доиралар
ва мицелий ривожланади.
Тошкент вилоятида картошка ўсув даврида фузариоз билан 24,9-43,5% га касаллангани
хабар қилинган (Ҳакимов ва б., 2005).
Do'stlaringiz bilan baham: