Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Қўзғатувчиларнинг белгилари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Қўзғатувчиларнинг белгилари. Fusarium cambucinum. Мицелий оқ, оқиш-сариқ, пушти 
рангли, бароқ, зич. Макроконидиялар ҳаво мицелийсида, пионнотларда, камроқ ҳолларда 
спородохийларда ривожланади, урчуқ-ўроқ шаклли, эгилган, 6, камроқ ҳолларда 4 ва 5 ҳужайрали, 
кўп бўлганида ранги пушти ёки оч-қўнғир; 4 ҳужайралиларининг ўлчами 16-45x3-6 мкм, 6 
ҳужайралилари 25-60x3,5-6 мкм. Баъзан қўнғир ёки тўқ-мовий тусли склероцийлар ҳосил қилади. 
Fusarium cilmorum. Мицелий оқ, оқиш-сариқ, сарғиш-тўқ-қизил рангли, бароқ, зич. 
Макроконидиялар спородохий ва пионнотларда, камроқ ҳолларда ҳаво мицелийсида ривожланади, 
урчуқ-ўроқ, эгилган ёки тўғри, баъзан деярли цилиндр шаклли, 4-6, камроқ ҳолларда 7-9 
ҳужайрали, кўп бўлганида ранги сариқ, пушти, тўқ-сариқ, оч-қўнғир ёки қизғиш-тўқ-сариқ; 4 
ҳужайралилари 15-56x3,7-11,5 мкм, 6 ҳужайралилари 20-88x4,7-12,5 мкм, 8 ҳужайралилари 35-
100x6-14 мкм. Хламидоспоралари интеркаляр (гифалар ўрталарида) ривожланади. 
Ўзбекистонда уюмларда ва омборхоналарда сақланадиган тугана-кларнинг энг кўп 
тарқалган чириши фузариоз эканлиги аниқланган (Бўриев ва б., 2002; Холмуродов, 2004). 
Касаллик кўпинча туганаклар 2-3 ой сақланганда пайдо бўлади. Фузариоз билан енгил зарарланган 
картошкаларда чириш кучаяди. Ҳатто нормал шароитда ҳам 10% гача туганаклар чириб кетади; 
юқори ҳарорат ва намликда картошканинг 30-50% ва ундан ҳам кўпроғи йўқотилиши мумкин. 
Уруғликка мўлжалланган, фузариоз билан зарарланган туганаклар, айниқса, улар 
бўлакларга кесиб экилса, тупроқда чириб кетиши мумкин. Улардан ниҳол ўсмаслиги, ёки заиф, 
нимжон ниҳоллар чиқиб, кейинчалик сўлиши кузатилади. 
Кураш чоралари. Картошка ҳосилини эҳтиёткорлик билан кавлаб олиш, қоплаш, ташиш ва 
омборхоналарга жойлаш лозим. Янги тўпланган туганакларни бироз юқори намлик шароитида 
сақлаш уларнинг устидаги яралар қотишини таъминлайди ва инфекция тарқалишини анча 
камайтиради; сўнгра картошкани қуруқ, зарарсизлантирилган омборхоналарда паст (3-5°С) 
ҳарорат ва 90-95% нисбий намлик шароитида сақлаш мақсадга мувофиқ. Уруғлик сифатида 
соғлом туганакларни кесмасдан, самарали фунгицидлар билан дорилаб экиш; ўсув даврида тупроқ 
намлиги 60-85% атрофида бўлишини таъминлаш, органик ва минерал ўғитларни балансини 
сақлаган ҳолда солиш, нордон тупроқларни оҳаклаш, далага картошка 3-4 йилда бир марта 
экиладиган алмашлаб экишни жорий этиш тавсия этилади. Қуруқ чиришга Ранняя роза ва 
Берлихинген навлари чидамсиз, Лорх ва Вольтман навлари эса чидамли (Запрометов, 1974; 
Пидопличко, 1977; Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982; Чумаков, Захарова, 1990; Бўриев ва 
б., 2002; Холмуродов, 2004). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling