Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Картошка ниҳолларида "қорасон" ва туганакларида юмшоқ бактериоз чириш


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

3. Картошка ниҳолларида "қорасон" ва туганакларида юмшоқ бактериоз чириш 
касаллигини Erwinia  туркумига мансуб бактериялар, жумладан Erwinia carotovora ssp. atroseptica 
нам ва совуқ, Erwinia carotovora ssp. carotovora - илиқ, Erwinia carotovora ssp. chyanthemum 
(=Е.chyanthemum) эса иссиқ иқлимли минтақаларда қўзғатади. Касаллик картошка ўсув даврида 
далада ва омборхоналарда ривожланади. 
Қўзғатувчининг белгилари. Erwinia carotovora. Бактерия тўғри таёқча шаклли, ўлчами 1,0-
5,0x0,5-1,0 мкм, якка-якка, баъзан калта занжирчаларда жойлашган. Перитрих, ҳаракатчан. 
Хемоорганотроф. Вогес-Проскауэр реакцияси мусбат, олтингугурт ангидриди ҳосил қилади, 
желатинани суюлтиради. Баъзи штаммлари D-глюкозадан газ ҳосил қилади. L-арабиноза ва D-
глюкозани, баъзи штаммлари глицерин ва мальтозани ўзлаштиради. Нитратларни тиклайди. 
Каталазамусбат. Ўсиш факторларига муҳтож эмас. Колониялари сариқ, кўк ёки рангсиз; баъзи 
штаммлариники мукоид, шилимшиқсимон. Erwinia amylovora туридан фарқли ўлароқ, 36°С 
ҳароратда ўсмайди. Пектатни, баъзи штаммлари казеинни парчалайди. Таркибида 5% натрий 
хлорид бўлган муҳитда ўса олади. Пахта ёғини гидролиз қилади. 
Тупроқ нам бўлса, дала тез-тез суғорилса, экин бутун ўсув даврида зарарланади. Касал 
туганакдан ўсиб чиққан ниҳолларда қорасон ривожланади - уларнинг илдиз бўғзида, тупроқ 
сатҳидан юқорига қараб, қора, шилимшиқ доғлар пайдо бўлади, улар поянинг пастки қисмларига 
тарқалади, зарарланган жойлар чирийди, ниҳоллар ётиб ёки пакана бўлиб қолади, барглари 
сарғайиб, тепага букилади, қурийди, ўсимлик сўлиб қолади. Янги мевалар илдизга бириккан 
жойидан бошлаб чирийди. Касаллик ҳосилни пасайтиради. Туганаклар ҳашарот ва касаллик, 
ҳамда ташиш ва омборхоналарга жойлаш пайтида етказилган механик жароҳатлар орқали 
бактерия билан зарарланганида, уларнинг устида, айниқса кўзчаларида, думалоқ, ботиқ некротик 
доғлар ривожланади. Улар тез ўсади; ҳосил далада ёки омборхонада сақлаш пайтида чириб кетади 
(Int. Potato Center, 1982). 
Омборхонада сақлаш жараёнида ташқи кўриниши соғлом, бироқ енгил зарарланган 
туганакларда ҳўл "чириш" ривожланади ва соғломларига тез ўтади. Физиологик кучсиз туганаклар 
кучлироқ зарарланади, одатда бу бактериялар замбуруғлар зарарлаган туганакларни иккиламчи 
зарарлайди ва картошка чиришини тугаллайди, Зарарланган туганаклар, айниқса 15°С-20°С 
ҳароратда, 3-6 кун ичида батамом чирийди. 
Қўзғатувчи зарарланган ўсимлик қолдиқпари ва уруғлик туганакларда сақланади. 
Касалликни Ўзбекистонда Erwinia cichorocearum, синоним Erwinia solani (Запрометов, 
1974), Россияда эса Pectobacterium phytophthprum, синоним Erwinia phytophthora (Пересыпкин, 
1982) бактериялари қўзғатади, деб ҳисоблашган, аммо булар Erwinia carotovora турининг 
синонимлари бўлиши тахмин қилинади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling