Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лавлагининг қизил ризоктониоз
фузариоз
чиришини Fusarium туркумига мансуб замбуруғ турлари қўзғатади. Зарарланган барглар четларидан бошлаб сўлади, барг бандлари қораяди. Илдиз ўсишдан орқада қолади, кўп ортиқча ён илдизлар ривожланади. Илдиз кесилса, томирлари қўнғир тус олгани ва нобуд бўлгани, илдиз ичида пушти-оқ мицелий билан тўлган тешиклар мавжудлиги кўринади. Касаллик кучайса, илдизмеванинг ташқи тўқималари ҳам чирийди - илдиз думи томонидан юмшайди, оч-қўнғир тус олади, чирийди, баъзан илдиз бўғзи ва меванинг боши чирийди. Лавлаги мевасининг ичида оқ мицелий билан тўлган каваклар ва чатнашлар пайдо бўлади. Замбуруғ ўсимлик илдизларига, айниқса иссиқ ҳарорат ва тупроқда намлик етишмаслиги натижасида заифлашганларига ҳар хил механик жароҳатлар ҳамда ҳашаротлар (илдиз шираси, пластинка мўйловли қўнғизлар ва симқуртларнинг личинкалари) пайдо қилган яралар орқали киради. Илдизлари зарарланган уруғлик лавлаги экилганда майда уруғ беради ёки умуман уруғ ҳосил қилмайди. Омборхонага қўйилган зарарланган лавлаги чириб кетади (Пересыпкин, 1982; Рашидов ва б., 1998). Лавлагининг қизил ризоктониоз касаллиги қўзғатувчиси Helicobasidium purpureum базидиомицет замбуруғи бўлиб, у тупроқда вегетатив Rhizoctinia violacea шаклида яшайди. Касаллик Ўзбекистонда қайд этилмаган, аммо омборхоналарда сақланаётган лавлагида учраши эҳтимол қилинади. Қўзғатувчининг белгилари. Rhizoctinia violacea. Замбуруғ танаси кийгиз ёки каноп ипи ("шнур") шаклини ҳосил қилувчи, кўп ҳужайрали, олдин рангсиз, сўнгра қўнғир-бинафша тус олувчи, эни 7-10 мкм, учларининг эни 12-14 мкм бўлган гифалардан иборат; алоҳида ҳужайраларнинг узунлиги 55-173 мкм. Зарарланган лавлаги илдизлари устида, тўқималарга ботиб кирган кичик тўқ-қизил-бинафша рангли мицелий ривожланади. Нам тупроқда мицелий илдизлар устида кийгизга ўхшаш қатлам ҳосил қилади, илдизларнинг пўсти чириб, уларнинг устида ботиқ, кулранг-қўрғошин тусли доғлар ривожланади. Илдиз устида бинафша рангли нуқталар шаклли таначалар пайдо бўлади. Улар ташқи кўринишидан кичик склероцийларга ўхшайди. Упар фақат Rhizoctinia violacea турига хос бўлиб, ўсимлик илдизларини зарарлаш учун хизмат қилади ва "зарарловчи таначалар" номини олган. Уларнинг усти пўк, тўқ-бинафша, ички қисмлари эса рангсиз гифалардан ташкил топган (Пидопличко, 19776; Пересыпкин, 1986). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling