Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Альтернариоз. Касаллик уруғдан унган ва катта ёшдаги ўсимликларни касаллантиради. 
Касаллик белгилари баргнинг буралиши ва доғланиши тарзида намоён бўлади. Доғлар дастлаб оч-
қўнғир, кейинчалик жигар рангга киради. Зарарланган барг тўқималари нобуд бўлиб, қора 
рангдаги моғор билан қопланади. Бундай барглар яшил рангини йўқотиб, қуриб қолади. Барг 
юзаси буралиб, жигар рангга кириб сўлийди ва тушиб кетади. 
Касалликни такомиллашмаган замбуруғлар синфи вакили Alternaria tennuis Nees., тури 
келтириб чиқаради. Замбуруғ мицелийси, қўнғир-жигар рангда бўлиб, кўп ҳужайрали, 
конидиялари жигар рангда, ўлчами 20-63x9-18 мкм, конидиялари узун, шохланган занжирсимон, 
тўғноғичсимон, ноксимон, тухумсимон, эллипсимон шаклда бўлиб, кўндалангига тўсиқчаларни 
ҳосил қилади. Замбуруғнинг ривожланиши учун 20-25°С ҳарорат 70% намлик зарур. Тупроқда 
конидиялар ва мицелий ҳолатда қишлайди. 
Ун шудринг. Касаллик август ойииинг охирида яхши ривожланмаган баргларнинг орқа 
томонида оқиш рангдаги моғор тарзида намоён бўлади. Касалланган барглар қизариб тушиб 
кетади. 
Касалликни халчачали замбуруглар синфи вакили Leveillula taurica Arnaud f. hibisci 
Zaprometov. тури келтириб чиқаради. Замбуруғнинг конидия бандлари тўғри, 186 мкм узунликда, 


75 
конидиялари цилиндрсимон, 46x13 мкм ўлчамда. Халтачалари чўзинчоқ-тухумсимон бўлиб, ичида 
иккитадан халтача ҳосил қилади. Замбуруғ клейстотецийси ўсимлик қолдиқларида қишлайди. 
Ёзда соғлом ўсимликлар касалланган ўсимлик аъзоларида етилган халтачадаги споралар 
воситасида касалланади. 
Касалликларга қарши курашиш учун чидамли навларни экиш, алмашлаб экишга амал 
қилиш (2 йил), буғдой ва бедадан кейин каноп экиш; уруғлар соғлом ўсимликлардан тайёрланиши, 
уруғнинг намлиги 12% дан ортмаслиги керак; уруғни экишдан олдин Раксил, Витовакс, П-4 
фунгицидлари билан дорилаб экиш керак. Тупроқдаги ҳарорат 18°С бўлганда уруғни экиш 
мпқсадга мувофиқ; уруғ экилгандан кейин тупроқнииг қатқалоқ бўлмаслигига эришиш керак. 
Саволлар: 
Канопнинг макроспориоз касаллигининг белгилари, касаллик қўзғатувчиси, зарари қандай ? 
Канопнинг илдиз чириш касаллигининг белгилари, касаллик қўзғатувчиси, зарари қандай ? 
Канопнинг фузариоз сўлиш ва альтернариоз касалликларининг белгилари, касаллик 
қўзғатувчиси, зарари қандай? 
Канопнинг ун шудринг касаллигининг белгилари, касаллик қўзғатувчиси, зарари қандай? 
Каноп касалликларига қарши кураш чоралари қандай? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling