Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Ловиянинг антракноз касаллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Ловиянинг антракноз касаллиги 
Colletotrichum Lindemuthianum Br.et.cav. 
Бу касаллик асосан Европада, Сибир ва Узоқ Шарқда кучли тарқалган бўлиб, ловиянинг 
асосий касаллиги бўлиб ҳисобланади. 
Антракноз билан ловия униб чиқиш ва ёш майсалик даврида касалланса нобуд бўлади, 
маҳсулотнинг сифати бузилади, уруғлик сифати ёмонлашади, ўсимликнинг ер устки қисми ҳажми 
(массаси) камаяди, натижада ҳосилдорлик кескин пасаяди. 
Касаллик аломатлари ўсимликнинг ҳамма ер устки қисмида ва ҳамма ривожланиш 
даврларида асосан дуккаклар тугиш даврида яққол кўринади. 


73 
Майсада антракноз уруғ палла баргида уруғ нишида қизғиш-жигар рангли концентрик доғ 
ҳосил қилади. Нам ҳаволарда бу доғларда пушти тусли ёстиқчалар ҳосил бўлади, тўқима чирийди, 
ўсимлик нобуд бўлади. 
Катта ўсимликларда антракноз баргда, барг бандида, пояда кўринади. Ўсимликнинг бу 
қисмларида тартибсиз жойлашган қўнғир ҳатто қора тусли доғ ҳосил қилади, булардан кейин 
кўринадиган ёриқлар пайдо бўлади, натижада нам ҳавода, сувли қисми чирийди, поя, барг банди 
синади. 
Дуккакларида, аввало майда, кейинчалик катталашиб борувчи доғ ҳосил қилади, улар 
кўпинча юмалоқ шаклда бўлади, улар оч-қўнғир ёки қизил тусли ҳалқа билан ҳалқаланган 
(чегараланган) дир. 
Кўпинча доғлар бир-бири билан қўшилиб кетади ва ярага айланади. Буларнинг узунлиги 1 
см га етади натижада уруғ ҳам касалланади, касалланган дон қотиб тиришиб қолади, қорайиб, 
униб чиқиш қобилиятини йўқотади. Антракнозни - Melanconiales тартибига кирувчи замбуруғ 
қўзғатади. Унинг мицелийси рангсиз, ложа кўринишдаги конидия даврини ҳосил қилади. Конидия 
банди рангсиз цилиндр шаклида бўлиб шохланмаган. 
Конидиялари чўзинчоқ - цилиндр кўринишда бўлиб иккала томони ўралган тўғри ёки 
эгилган, айрим пайтда ўртаси қисиқ. Конидия бандлар орасида тўғри ёки эгилган килга 
жойлашган 1-4 бўлакли. 
Замбуруғ ўсув даврида конидияспоралар ёрдамида тарқалиб бир томчи намликда 10-29 °С 
даража ҳароратда униб чиқади, Энг қулай ҳарорат 15-20 °С даража бўлиб ҳисобланади. Ҳаво 
намлиги 60 % дан кўп ва ҳарорат 15-19 °С даража бўлса замбуруғ яхши ривожланади. 
Инфекция мицелий ҳолида уруғда ва ўсимлик қолдиғида сақланади, булар инфекцияни 
тарқатувчи асосий манба бўлиб ҳисобланади. 
Қарши кураш чоралари: 
1. Фақат соғлом ўсимликлардан уруғлик тайёрлаш; 
2. Уруғларни яхши тозалаб дорилаш; 
З.Ўсув даврида касалликка қарши 80 % цинеб 2-2,4 кг/га сус-пензиясини ишлатиш, ёки 90 
% миснинг хлорли оксидини 1,8-2 кг/га ёки 1 % бордо суюқлиги 400-800 л/га ишлатиш тавсия 
этилади; 
4. Алмашлаб экиш; 
5.Кузги шудгор; 
6. Ўсимлик колдикларини йўкотиш. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling