Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Беданинг занг касаллиги
Uromyces striatus Schroter (Uromyces medicaginis Pass.) Ҳамма жойда учрайди, асосан июн, июл ойларида кўринади. Касалланган ўсимлик поялари кам маҳсулот беради, ўсимлик кўплаб протеин ва углеводни йўқотади. Беда уруғ ҳосили 30-60 % камаяди. Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда суғориладиган бедазорларда касалликни зарари ниҳоятда катта ва намгарчилик кўп бўлган минтақаларда ҳам бу касаллик кўп зарар етказади. Замбуруғ бедани ҳамма турини зарарлайди. Кучли касалланганда барг яхши ривожланмайди, тез қурийди ва тўкилиб кетади. Ёз ойларида беда баргларида ва бошқа ер устки органларида қўнғир тусли уваланувчи ёстиқчалар- урединиопустулалар пайдо бўлади. Вегетация даврининг охирига бориб қора тусли ёстиқчалар (пустулалар) пайдо бўлади, буларга телейтопустула дейилади. Беданинг занг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ бу икки уйли базидияли замбуруғ Uromyces striatus Schroter (Uromyces medicaginis Pass.) Uredinales тартибига мансуб. Бедада фақат урединио ва телейтоспорали даврларини ўтайди. U. striatus нинг урединиоспоралари шарсимон кўринишда, телейтоспоралари оч қўнғир тусли, эллипссимон ёки тухумсимон кўринишда. Телейтоспораларнинг пўстлоғи кўндаланг чизиқлидир. Қишлаб чиққан телейтоспоралар баҳорда ўсиб базидияспорали базидия ҳосил қилади. Бу ҳосил бўлган базидиоспоралар тарқалиб сутлама ўтнинг Euphorbia cyparissial, E. vizgata, E. gerarbiana ларнинг уйқудаги куртагини зарарлайди. Сутлама ўтда замбуруғ диффузияли мицелий ҳосил килади, баргнинг орқа томонида эса эцидияли даври оч-оқ масса рангли ёстиқчалар ҳосил қилади. В.М.Лопатинанинг (1958 йил) маълумотларига кўра бир туп сутлама ўтда 100000 донагача эцидиопустулалар ҳосил бўлади. Эцидиоспораларнинг тарқалиши 2-3 ҳафта давом этади, кейин сутлама ўт нобуд бўлади. Эцидиоспоралар сутлама ўтдан чиқиб тарқалганидан кейин бедани зарарлайди, бедага аввало урединиопустулалар ҳосил қилиб, урединиопустулаларда урединиоспоралар ҳосил бўлади, кейинчалик телейтоспорали телейтопустулалар ҳосил қилади. Марказий Осиёда замбуруғ бедада урединиомицелий, ҳатто урединиоспора ҳолида ҳам кишлаб чиқади. Қарши кураш: 1. Сутлама ўтларни доимо йўқотиб бориш; 2. Баҳорда бедазордаги тирмаланган ва йиғиб олинган ўсимлик қолдиғини йўқотиш 3. Занг касаллиги пайдо бўлиши билан 80 % ли цинеб (2-2,4 кг/га) пуркаш ёки ҳар гектарни 15- 20 кг/га ҳисобидан олтингугурт билан чанглаш; 4. Занг касаллиги кўплаб кўпайганида бедани тез ўриб олиб даладан тезлик билан ташиб кетиш; 5. Бедани бошқа экинлар билан экиш; 6. Уруғли бедани ўз вақтида йиғиб олиш ва бедани тез ўриш. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling