Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Беда ва дуккакли дон экинлари касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Беда баргларининг қўнғир доғланиш касаллиги
Беда ва дуккакли дон экинлари касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари
Режа 1. Беда баргларининг қўнғир доғланиш касаллиги, тарқалиши, аломатлари, биологияси ва қарши кураш чоралари. 2. Беданинг ун-шудринг касаллиги, тарқалиши, аломатлари, биологияси ва қарши кураш чоралари. 3. Беданинг занг касаллиги, тарқалиши, аломатлари, биологияси ва қарши кураш чоралари. 4. Беда зарпечаги, тарқалиши, биологияси, қарши кураш чора - тадбирлари. 5. Беда баргларини сариқ доғланиш касаллиги, тарқалиши, биологияси, аломатлари ва қарши кураш чоралари. 6. Беда, нўхат ва кўк нўхатнинг аскохитоз касаллиги, тарқалиши, зарари, асосий аломатлари, биологияси ва қарши кураш чоралари. 7. Антракноз касаллиги, тарқалиши, зарари, биологияси, асосий аломатлари, қарши кураш чоралари. 8. Дуккакли дон экинларининг ун шудринг касаллиги, тарқалиши, зарари, асосий аломатлари, биологияси қарши кураш чоралари. ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР Урединиоспора, телиоспора, урединиокапсула, пикнидий, пикноспора, дуккак банди, пентахлорфенолят натрий, оралиқ -ўсимлик, сутлама ўт, кигизсимон ғубор, мумсимон ғубор, олтингугурт - оҳак аралашмаси, цинеб, коллоид олтингугурт. Беда баргларининг қўнғир доғланиш касаллиги Pseudopeziza medicaginis. Fekl Беданинг бу касаллиги ҳамма жойда учрайди, асосан кўп ёғингарчилик бўладиган ҳудудларда ва баҳор сернам келганида касаллик ҳар хил жойда ҳар хил вақтда пайдо бўлади: масалан касаллик Ўрта Осиё бедазорларида апрель-май ойларида кучли кўринади. Корақалпоғистон Республикасида эса кўпроқ август сентябр ойларида кучли ривожланади. Биринчи ўроқ бедаларининг касаллик таъсирида барги тўкилиб кетиши ҳосилни кўплаб нобуд бўлишига олиб келади, натижада пичан ҳосили 5,2 ц/га гача камаяди, ҳосилнинг сифати кескин бузилади. Агарда уруғли беда бу касаллик билан касалланса йўқотиладиган ҳосил кўлами каттагина миқдорни ташкил этади. Агарда кучсиз касалланса 25 %, кучли касалланса 95 % ҳосил нобуд бўлади. Касаллик аломатлари: Касаллик асосан беданинг пастки баргларида қўнғир юмалоқ доғ ҳосил қилиб кўринади, доғлар аввало майда бўлади, кейинчалик катталашади ва диаметри 2-3 69 мм га етади. Доғларнинг чети нотекис тишчали бўлади. Доғларнинг ўртасида 1 ёки 2 тадан замбуруғнинг мевали танаси апотецийлари ҳосил бўлади. Касаллик аломатлари баргдан ташқари беданинг поясида ва дуккакларида ҳам намоён бўлади. Касаллик аломатлари пояда чўзинчоқ қўнғир доғ ҳосил қилиб кўринади. Бедани бу касаллигини қўзғатувчи замбуруғ халтали замбуруғ Pseudopeziza medicaginis дир. Апотецийлари нам ҳавода намиқади ва дискасимон кўринишида ёрилади, халталари булавкасимон шаклда, ўлчамлари 60-80 х 10-14 мм атрофида бўлади, халталари ўртасида тўсиқлари (парафиялари) бор, ҳар бир халтада 8 та дан бир ҳужайрали рангсиз споралари бўлади. Ҳарорат бир меъёрда бўлган ҳудудларда замбуруғ икки марта авлод беради (халтали спора ҳосил қилади). Ўзбекистонда эса замбуруғ йилига 3-4 марта авлод беради. М.Н.Родигин ва Л.Г.Журавлеванинг (1959 йил) маълумоти бўйича бу замбуруғ мевали тана апотеций ҳосил килишдан ташқари жинссиз йўл билан пикноспорали пикнидий ҳам ҳосил қилади. Замбуруғ Марказий Осиёда пикнидийли пикноспора ҳолида касалланган ўсимлик қолдиқларида, ҳатто ёввойи ўсимликларда ҳам сақланади. Қарши кураш чоралари: 1. Чидамли навлар экиш; 2. Соғлом ўсимликлардан уруғ тайёрлаш; 3. Уруғларни экишдан олдин тозалаш; 4. Ўғитлаш, фосфорли ва калийли ўғитлардан фойдаланиш; 5.Вегетация даврида олтингугурт чанглаш 30 кг/га, бордо суюқлигининг 1 % эритмасини пуркаш. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling