Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кальций етишмаслиги ўсимликлар поясини қувватсиз қилади, баҳор салқин келганида 
ниҳолларни касалликларга мойил қилиб қўяди, экин сийрак бўлиб қолади. 
Магний етишмаслиги. Характерли белги - олдин пастки, сўнгра юқориги барглари 
қизғиш, тўқ-қизғиш тус олади, аммо томирчаларнинг яшил ранги сақланиб қолади. 
Олтингугурт етишмаслиги. Пастки барглар ўз рангини йўқотмаган ҳолда, тепадагилари 
сарғаяди; баъзан ўсимлик бўйи пасаяди. 
Бор етишмаслиг. Ўсимликнинг тепа қисми ўсишдан тўхтайди, у ердаги муртаклар нобуд 
бўлади; сўнгра ўсимлик учи қалин шохланади ва «розетка» шаклини олади. Ёш барглар оч-яшил 
тусга кириши мумкин. Сув танқислиги ўсимликни бор элементи таъминланишига тўсқинлик 
қилади, пастки барглар қалин, барг бандлари узун ва ғалвирак бўлиб қолиши, кўсаклар тўкилиши 
ёки очилиши кечикишига сабаб бўлади. 
Ғўза бор моддасининг ошиқча миқдорларига анча чидамли. Баъзан, бор кўп тўпланиб 
қолган ҳолатларда баргларнинг чети тепага букилади, некротик доғлар кузатилади. 
Рух етишмаслиги. Ниҳолларнинг бўйи пасаяди, барглари оқаради ва куйганга ўхшаб 
қолади. Кейинги фазаларда ўсимлик бўғин оралари қисқа бўлиб, бўйи пасаяди, устки қисми қалин 
шохланади ва «розетка» ҳосил бўлади. Барглар кичик, қалин, мўрт бўлиб қолади, хлороз ва сариқ 
доғлар пайдо бўлади. Уларнинг четлари пастга ёки тепага букилади. Ўсимлик етилиши кечикади, 
кўсаклар сони камаяди; кўпчилик кўсаклар кичик ва шар каби думалоқ шаклда бўлади ва одатда 
мавсум сўнгида ҳам очилмайди. 
Марганец заҳарлилиги. Жуда нордон (рН=5,2 ёки пастроқ) тупроқларда марганецнинг 
эрувчанлигининг ошиши бу моддани ўсимлик кўп олиши ва заҳарланишига олиб келади. 
Заҳарланиш белгилари - ниҳоллар касалликлар билан кучли зарарланиши ва сийрак бўлиб 
қолиши, кейинги фазаларда ўсимликнинг тепадаги барглари сарғиш-кул ранг ёки қизғиш-кул ранг 


50 
тус ва ғижимланган шакл олиши, поя бўғин оралари жуда қисқа бўлиб, ўсимлик бўйи 
пасайишидир. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling