Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касаллик аломатлари. Ғўзанинг барча органлари (уруғбарг, гипокотиль, ниҳоллар, чин 
барг, барг банди, поя, кўсак, кўсак банди, тола, чигит) бутун ўсув даврида антракноз билан 
зарарланади, аммо касалликнинг энг кучли ривожланиши ниҳолларда (жумладан уруғбаргда) ва 
кўсакларда кузатилади. 
Ниҳол шаклиУруғбарг тупроқдан чиқмасдан ёки одатда униб чиққандан сўнг зарарланади. 
Уруғпалла ва гипокотилда олдин кичик доғлар пайдо бўлади, қўзғатувчи учун қулай об-ҳаво 
кузатилганда улар тез ўсади, тўқ-қўнғир тус олади, кизғиш ҳошия ҳосил қилади. Кўпинча 
ниҳолларнинг илдиз бўйинчаси шикастланади, уларнинг тупроқ билан чегарадош қисмида қизғиш 
доғлар пайдо бўлади, пояни ўраб олади, қисиб нозиклаштиради, ниҳолларнинг барги сарғаяди, 
улар ётиб қолади ва чирийди. Доғлар устида замбуруғнинг конидиофора ва конидияларидан 
иборат бўлган, концентрик доиралар шаклидаги, намроқ қатлам (ёстиқчалар) ҳосил бўлади. Бу 
ёстиқчалар (спородохий ва спороложе) олдин эпидермис остида бўлиб, пишганда эпидермисни 
ёриб, очилади.
Уруғбарг ва каттароқ (5-6 чинбарг чиққунга қадар бўлган) ниҳолларнинг энг кучли 
даражада чириши замбуруғ учун оптимумнинг энг пастки қисмлари, аммо иссиқсевар ғўза учун 
қулай муҳит (30 °С)дан анча паст бўлган ҳарорат - 20-26 °С да кузатилади. Ҳаво -исиб, ниҳоллар 
ўсиши учун қулай ҳарорат бўлганда, касаллик ривожланиши аста-секин тўхтайди ва ўсимлик 
бутунлай соғайиб кетиши мумкин. 
Кўсак шакли. Кўсакларда олдин кичик, думалоқ, ўртаси бироз ботиқ, қизғиш-қўнғир, тўқ-
қўнғир ёки тўқ-қизил доғлар пайдо бўлади, улар аста-секин қораяди, четларидаги кизғиш ранг 
сақланиб, ҳошия ҳосил қилади. Доғлар ўсиб, қўшилиб кетади, охирида кўсакнинг 1/4 қисми ёки 
ярмини қоплайди. Касаллик учун қулай об-ҳаво кузатилганда, доғларнинг усти нам, хамирсимон, 
туси ноаниқ-кулрангдан равшан пушти ранггача бўлган, конидиофора ва конидияларнинг 
эпидермисни ёриб осилган ёстиқчалари билан қопланади. Ўлчами катта доғлар концентрик 


43 
доиралар шаклига киради, бунда энг ташқи доира бироз қизғиш-қўнғир, кейингиси қора,  доғнинг 
маркази эса конидиялар кўплигидан пушти тусда бўлади. Кўсак ичидаги замбуруғ тола ва чигитда 
тез тарқалади; ҳатто кўсакда касалликнинг ташқи аломатлари кам бўлса ҳам, тола ва чигит 
кўпинча деярли бутунлай чириган бўлади. Кучли зарарланган кўсак очилмайди ёки ярим очилади, 
тола ва чигит ёпишиб қолади, қўнғир ёки қора тус олади, усти замбуруғнинг споралари билан 
қопланади, чаноқдан қийин олинади. Кўсак чириши мўътадил ҳарорат ва юқори намликда кучли 
ривожланади (Смит, 1956; Каримов, 1976; Пидопличко, 1977; Davis, 1981; Davis ва б.қ., 1981; 
Princkart ва б.қ., 1981; Воронкова, 1984; Билай ва б.қ., 1984).
Касаллик кўзгатувчиси ва унинг белгилари. Антракнозни кўпинча дейтеромицет (конидиал) 
стадиясининг Colletotrichum gossypii номи билан кўпчиликка маълум бўлган аскомицет Clomerella 
gossypii қўзғатади. Замбуруғ конидиал стадиясида Melanconiales (=Acervulales) тартибига киради 
ва олдин эпидермис тагида ривожланиб, сўнгра эпидермисни ёриб, ясси тавоқча очиладиган 
ёстиқчалар (спородохий, проложе) - қалин, даста-даста бўлиб жойлашган конидиофора ва 
конидиялар ҳамда қиллар қатлами - ҳосил қилади. Ёстиқчалар ҳосил бўлиши ва уларнинг ичидаги 
микроскопик органларнинг шакли ва ўлчамлари антракноз касаллигини ва унинг 
қўзғатувчисининг турини аниқлашда асосий таксономик белгилар сифатида қўлланилади. 
Замбуруг ташхиси: ёстиқчалар эпидермисни ёриб чиқувчи, қиллар якка ёки даста-даста, энг 
пастки қисми тўқ-қўнғир, учи деярли рангсиз, тўғри ёки бироз эгилган, деворчалар ёрдамида 
ҳужайраларга бўлинган, узунлиги 100-250 мкм. Конидиофоралар калта, шохланган, рангсиз, аммо 
кўплари бирга бўлганда пушти-апельсин рангли, ўлчами 12-28x5 мкм. Конидиялар чўзинчоқ, 
тухум шаклида ёки цилиндрсимон рангсиз, аммо кўп споралар бирга бўлганда ноаниқ пушти 
рангли, ўлчами 10-20x4,5-5,5 мкм (Каримов, 1976; Пидопличко, 1977; Билай ва б.қ., 1988). 
Замбуруғ такомиллашган (аскомицет) стадиясида махсус мева таначалари - перитецийлар 
ҳосил қилади. Улар бутунлай ғўза тўқималари ичида жойлашади, фақат бўйинчаси эпидермисни 
ёриб, ташқарига чиқади. Кўплаб ҳосил бўлиши мумкин. Ранги тўқ-қўнғир ёки қора, шакли 
думалоқроқ ёки ноксимон, ўлчами 80-120x100-160 мкм. Асклар кўплаб ҳосил бўлади, тескари 
тўқмоқ шаклли, ўлчами 55-70x10-14 мкм. Аскоспоралар чўзинчоқ, эллипс шаклли, баъзан 
букилган, рангсиз, ўлчами 12-20x5-8 мкм. Парафизалар кўп, узун, нозик (Davis, 1981; Пидопличко, 
1977). 
Касалликни Ҳиндистон ва баъзи бошқа мамлакатларда замбуруғнинг бошқа тури - 
Colletotrichum indicum - қўзғатади. Унинг ташхиси: ёстиқчалар ниҳоллар поясида қора тусда, 
кавариқ, тарқоқ жойлашган; кўсакларда пушти рангли, зич жойлашган, концентрик доиралар 
ҳосил қилади. Қиллар конидиофоралар орасида жойлашган тўқ-қўнғир, учи тўмтоқ қиррали, 
ҳужайраларга бўлинмаган ёки 2-8 ҳужайрали, ўлчами 76,5-125,5x3,8-7 мкм. Конидиофоралар 
рангсиз, тўғри ёки кам эгилган, учи силлиқ, ўлчами 7,7-13,2x1,6-2,7 мкм. Конидиялар ўроқсимон 
эгилган, учлари нозиклашган ёки учи силлиқ, ўлчами 15-25x1,8-4,3 мкм. Бу турнинг аскомицет 
стадияси номаълум (Пидопличко, 1977). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling