Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Ун-шудринг. Касалликнинг 2 та қўзғатувчиси (Leveillula taurica ва Salmonia malcrae) 
мавжуд. Қуйида келтирилган маълумотлар Марказий Осиёда учрайдиган Leveillula taurica 
қўзғатадиган касалликка тааллуқлидир. 
Замбуруғнинг мицелий, конидия ва аскомицет (клейстотеций босқичлари мавжуд. 
Мицелий одатда барг ичида жойлашган (эндофит), ташқарига баргнинг остки қисмидаги 
тешикчалари орқали фақат конидиофора ва конидиялари чиқади, улар кукун ёки унга ўхшаш оқ 
доғ (қатлам) ҳосил қилади. Доғлар баъзи навларда қиррали, бошқаларида нотўғри шаклда ёки 
думалоқ сариқ доғлар пайдо бўлади, бутун барг сарғаяди ва ерга тўкилади. 
Одатда баргда конидиялар жуда кўп миқдорда ҳосил бўлади, аммо клейстотецийлар
жуда кам қайд этилади ёки умуман учрамайди. Замбуруғ ерга тўкилган, зарарланган 
баргларда ҳосил бўладиган клейстотецийлар ёрдамида қишлайди. Баҳорда 
клейстотеций ичида аск (халтача)лар, аск ичида эса аскоспоралар 
пишиб етилади. Аскоспоралар-
бирламчи инфекция манбалари – ғўза баргларини зарарлайди. Ўсув даврида касаллик далада 
баргда ҳосил бўлган конидиялар ёрдамида тарқалади. 
Замбуруғ 700 тагача ўсимлик турларини зарарлай олади. Марказий Осиёда паразит ғўзага 
бегона ўтларнинг зарарланган Zegopbyllum fabago, Albani camelorum ҳамда Altbaea, Malva ва 
Hibiscus турларидан ўтиши эҳтимол қилинган. 
Касалликнинг Марказий Осиёда тарқалиши айрим йилларда фақат Туркманистоннинг 
жанубида, Мари ва Ашхобод вилоятларида кузатилган. Одатда ун-шудринг мавсумнинг 2-ярмида 
кўринади ва ҳосил теримигача ривожланади. Баъзан касалланган барглар тўкилади, ҳосил 5-7 
фоизгача пасайиши мумкин. Касаллик Тожикистонда Вахш водийсида, Ўзбекистонда Тошкент, 
Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳам битта-яримта ўсимликларда учраши қайд этилган. 
Ўзбекистонда ун-шудринг қайд этилмаслиги ёки жуда кам учраши учун махсус кураш 
чоралари қўлланилмайди. Умумий тадбирлардан даладан ғўзапояни чиқариш, ўсимлик 
қолдиқларини чуқур кузги шудгор ёрдамида зарарсизлантириш, бегона ўтларни йўқотиб туриш 
тавсия қилинади (Каримов, 1976; Bell, 1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990).

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling