Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Тола жингалак бўлиб қолиши


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Тола жингалак бўлиб қолиши. Ноинфекцион касаллик, ғўзада модда алмашуви бузилиши 
сабабли ривожланади. Баъзи ўсимликларда барча кўсаклар зарарланади. Бўлакчаларнинг ҳаммаси 
зарарланган кўсак тўла очилмайди. Алоҳида бўлакча ёки барча бўлакчалар жингалак ва ялтироқ 
бўлиб қолади, чаноқдан қийинчилик билан олинади (Расулев, 1981). 
Кураш чоралари. Юқори сифатли, иложи борича кислота ёрдамида туксизлантирилган, 
самарали фунгицид(лар) билан дориланган уруғлик чигит экиш; зарарли ҳашаротлар (кўсак қурти, 
ўсимлик битлари, қандала ва ҳ.к.) билан вақтида ва самарали курашиш; экин ичида намликни 
пасайтириш, ўсимликларга қуёш нури етадиган қилиш ва шамол юришини яхшилаш учун ғўза зич 
эқилишига, ортиқча азотли ўғит қўллашга, мавсумнинг 2-ярмида керагидан ортиқча суғоришга 
йўл қўймаслик, эгат қатор ораларини кенгроқ, эгатларни баландроқ қилиш; вақтида ягана қилиш; 
вақтида дефолиация ва ҳосил йиғишни ўтказиш; соғлом ва зарарланган ҳосилни алоҳида териб 
олиш, қуритиш, пахтани сақлашда намлик ошишига йўл қўймаслик; ғўзапояни даладан чиқариш; 
чуқур кузги шудгор; экишдан олдин ва ўсув даврида дала ва дала четларидаги бегона ўтларни 
йўқотиш; қишловчи ҳашаротлар (беда қандаласи, битлар ва б.қ.) билан курашиш мақсадида 


38 
бедани тагидан ўриш лозим (Каримов, 1976; Расулев, 1981; Pinckard ва б.қ., 1981, Пересыпкин, 
1987; Пересыпкин ва б.қ., 1990; Davis ва б.қ., 1996). 
Бошқа касалликлар 
Фитофтороз. Касаллик Марказий Осиёда биринчи марта 1989 йили аниқланган 
(Кратенко ва б.қ.,1991, Шаповалова ва б.қ., 1993). Ғўзанинг барча органлари зарарланиши 
мумкин. Зарарланган чигитдан тоза ёки зарарланган тупроқда, соғлом уруғликдан зарарланган 
тупроқда униб чиққан ниҳолларнинг кўп қисми ёки барчаси уруғбарг фазасида ҳалок бўлиши 
мумкин. Уруғбаргда олдин сув шимиганга ўхшаш, сўнгра қўнғир тус оладиган, аломатлари 
питиозникини эслатадиган доғлар ва яралар пайдо бўлади (Швер, 1964). 
Сурхондарё вилоятининг Ангор, Жарқўргон, Термиз ва Қизириқ туманларида гуллаш-
кўсак ривожланиш фазасида ўтказилган кузатувлар кўрсатишича (Шаповалова ва б.қ., 1993), ғўза 
барглари четида ёки томирчалари орасида қўнғир, нотўғри шаклли доғлар пайдо бўлади, 
ривожланади ва бутун баргга тарқалиши мумкин. Зарарланган тўқималар кўпинча қуриб қолади, 
барглар ўз шаклини, бутунлигини йўқотади, тўкилиб кетади. Ўрта ва юқори ярус кўсаклари 
зарарланади, кўсак банди, тагидаги қобиғи, гулёнбарг қўнғир тус олади. Ёш, энди пайдо бўлган 
(диаметри 5-10, баъзан 25 мм) кўсаклар қораяди, мумиёланиб қолади, усти оқ қатлам билан 
қопланади ва нобуд бўлади. Айрим далаларда 100 фоиз ўсимлик, баъзи ўсимликларда эса 3-4 
тадан 15-18 тагача кўсак зарарланган. Ўсимликлардаги қора, мумиёланган (нобуд бўлган) 
кўсаклар фоизи асосида ҳисоблаб топилган касаллик тарқалиши даражаси 1991 йил июл ойида 
юқорида кўрсатилган туманлар далаларида, асосан Термиз-16 навида, 20-40 фоиз, сентябр ойида 
эса 50-60 фоизни ташкил этган; касаллик Тожикистон ва Туркманистоннинг айрим туманлари 
далаларида ингичка толали ғўза навларида тарқалиши даражаси ҳам шунга яқин бўлган. Тошкент, 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ўрта толали ғўза навларида 
фитофтороз 10-20 фоизга яқин тарқалгани аниқланган. 
Далалардан келтирилган зарарланган ўсимлик намуналари лабораторияда текшириш 
қўзғатувчининг тоза культура (изолят)ларини ажратиб олиш, ғўзани сунъий зарарлаш ва 
қўзғатувчини қайтадан ажратиб олиш (реизоляция) ҳамда унинг озиқа муҳитида белгиларини 
ўрганиш асосида касаллик қўзғатувчиси Phytophthora туркумига оид тубан замбуруғ эканлиги 
маълум бўлган. 
Паразит тупроқда ва зарарланган чигитда сақланиши тажрибалар асосида аниқланган. 
Далада зарарланган экиндан олинган чигит иссиқхонада стерилизация қилинган тупроққа 
экилганда, ниҳолларнинг бир қисми уруғбарг фазасида нобуд бўлган, омон қолганлари 80 
фоизгача фитофтороз билан зарарланган (қорайган ва мумиёланган) кўсак ҳосил қилган. 
Сунъий зарарлаш тажрибасида 7 та ингичка ва 12 та ўрта толали ғўза навлари ичида 
иммун хиллари топилмаган; энг кучли зарарланиш ингичка толали Термиз-14, Термиз-16 
(Ўзбекистон), 9883-И ва 6249-В (Тожикистон) навларида кузатилган. 
Ғўзада фитофтороз бошқа мамлакатларда ҳам маълум. Ҳиндистонда ғўза Phytophthora 
parasitica (Швер, 1964), Хитойда Phytophthora boebmeriae, камроқ даражада Phytophthora 
parasitica ва Phytophthora palmivora (Ji Siuqin, Li Baodong, 1982; Zheng Xiabao, Li Jiayin, 1989), 
Австралияда Phytophthora nicotiana (Allen, 1986) ва АҚШда Phytophthora capsici (Pinckard ва б.қ., 
1981) билан зарарланади. Бу турларнинг баъзилари (Phytophthora boebmeriae, Phytophthora 
parasitica) ниҳолларни, бошқалари (Phytophthora capsici) - фақат кўсакларни зарарлаши хабар 
қилинган. Фитофтороз кучли ривожланиши туфайли кейинги ўн йилларда Хитойда, 1985 йилдан 
бери эса Австралиянинг баъзи минтақаларида 30 фоизгача ҳосил йўқотилган. АҚШда ариқ суви 
кўпинча Phytophthora capsici замбуруғининг зооспоралари билан зарарланган; агар экин кўсак 
очилиб бошлаган пайтда, ёмғирлаш механизмлари ёрдамида шу сув билан суғорилса, 100 фоиз 
ҳосил 48 соат ичида кўсак чиришидан бутунлай нобуд бўлиши мумкинлиги қайд этилган (Davis ва 
б.қ., 1996). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling